2025 йил июлда қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Июлда айрим ташкилотлар турли даврлар маълумотлари бўйича -- июнь ёки 2025 йилнинг II чораги учун статистика бўйича ҳисобот топширадилар.

Тафсилотлар -- buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиши кераклигини билиш учун Миллий статистика қўмитасининг – stat.uz сайтига кирасиз. Бош саҳифанинг горизонтал менюсида «Интерактив хизматлар» ёрлиғини танланг. Ва хизматларнинг чиқувчи менюсида – «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати»ни танланг.

Шунингдек, ўзингизни ушбу жадвалдан топишингиз мумкин:

№ т.р.

Шакли ва тақдим этиш муддати

Ҳисобот номи

Ким топширади

Муддатлар

3

4-invest (asosiy) –  чоракли

Инвестиция фаолияти, биноларни ва иншоотларни эксплуатацияга топшириш тўғрисидаги ҳисобот

1, 2, 4 ва 5-боблар -- қурилиш хўжалигини бошқариш органлари, барча тур иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотларидан ташқари);
3-боб – инвестиция лойиҳаси ижрочилари (ташаббускорлари);
6-боб –  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари инжиниринг компаниялари, бошқа юридик шахслар

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмасдан

4

4-invest (xorijiy) shakli – чоракли

Ўзбекистон Республикасига четдан инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан четга инвестициялар тўғрисидаги ҳисобот

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, четдан молиявий ва номолиявий воситаларни олган ташкилотлар, четга инвестиция қилувчи корхоналар, экспорт (импорт) операциялари билан шуғулланувчи корхоналар (банклар, бошқа кредит муассасаларидан ташқари)

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 29-санасидан кечиктирмасдан

5

4-qurilish (jismoniy) shakli – чоракли

Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги ҳисобот

Давлат кадастри палатасининг ҳудудий бошқармалари

Ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан

7

4-sanoat (mahalliy lashtirish) shakli – чоракли

Маҳсулот ва материалларни ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш чоралари амалга оширилиши бўйича ҳисобот

Махаллийлаштириш дастурлари иштирокчилари

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

12

4-sanoat (metall) shakli –  чоракли

Қора ва рангли металлардан ресурс базасини ҳосил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш тўғрисидаги ҳисобот

Давлат ва хўжалик бошқариш органлари идоравий бўйсунган хўжалик субъектлари бўйича умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади;

махаллий ижро ҳокимияти органлари –  ҳудудга бўйсунган хўжалик субъектлари бўйича умумлаштирилган маълумотлар

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

19

3-don shakli –  йилда 3 марта (1 июлга ҳолат бўйича)

Дон экинларини тайёрлаш тўғрисидаги ҳисобот

Дон тайёрлаш ташкилотлари

7 июлдан кечиктирмасдан

20

3-pilla shakli –йилда 3 марта (1 июлгача ҳолат бўйича)

Ипак пилласини харид қилиш тўғрисидаги ҳисобот

Пилла заготовка ташкилотлари

7 июлдан кечиктирмасдан

23

4-fx shakli – чоракли

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

Фермер хўжаликлари

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

24

4-dx shakli –  чоракли

Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

Маҳаллалар фуқаролар йиғини

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

28

4-daftar shakli –  чоракли

Электрон онлайн-аукционлар асосида ижарага берилган ер участкаларида яратилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

«Инсон» соцхизматлар марказларининг туман (шаҳар) бўлимлари («Темир дафтар»га киритилган фаолият бўйича);

Оила ва аёллар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари («Аёллар дафтари»га киритилган фаолият бўйича);

Ёшлар агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари («Ёшлар дафтари»га киритилган фаолият бўйича);

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари («Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган фуқароларга ижарага берилган ер участкалари бўйича)

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

31

4-mehnat shakli – чоракли

Меҳнат бўйича ҳисобот

Юридик шахслар ва юридик шахсларнинг мустақил бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, УЖМШ, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, нодавлат муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмасдан

39

4-transport shakli – чоракли

Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус транспорти) иши тўғрисидаги ҳисобот

Ўз балансида 5 дан ортиқ автомобилга эга бўлган ёки ижарага олган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлари, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари);

йўловчиларни электр транспорти билан ташийдиган юридик шахслар

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

60

12-moliya shakli – ойлик

Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот

Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

юридик шахсларнинг мустақил бўлинмалари – тижорат ташкилотлари

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмасдан

64

12-korxona shakli  –ойлик

Ташкилот фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари);

юридик шахсларнинг мустақил бўлинмалари – тижорат ташкилотлари;

нотижорат ташкилотлари

Ҳисобот даврдан кейин 5-санасидан кечиктирмасдан

64/1

12 korxona (savdo) (12 korxona shakliga ilova) –  ойлик

Ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси тўғрисидаги ҳисобот

Улгуржи, чакана савдо фаолияти ва овқатланиш ташкилотлари билан шуғулланувчи ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари)

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

64/2

12 korxona (sanoat) –  ойлик

Ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариши тўғрисидаги ҳисобот

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмасдан

64/3

12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) –ойлик

Ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги ҳисобот

Юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатувчи ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ва нотижорат ташкилотлари

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

64/4

4 МИЗ (12 korxona shakliga ilova) –чоракли

Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, технопарклар ва кластерлар иштирокчиси мақомига эга ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

МИЗ, махсус илмий-техника зонаси, туристик-рекреацион зона, эркин савдо зонаси, махсус саноат зонаси, кичик саноат зонаси, технопарк иштирокчиси мақомига эга юридик шахслар, шунингдек кластерлар ва уларнинг мустақил бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектларини ҳам қўшганда)

Ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан

 

Эслатиб ўтамиз

Агар статистика ҳисоботини тақдим этиш муддатининг охирги куни дам олиш ёки байрам (ишламайдиган) кунига тўғри келса, ҳисоботни тақдим этиш муддатининг тугаш куни сифатида ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади .

Эслатиб ўтамиз

Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТК 215-моддаси бўйича маъмурий жарима солишга олиб келади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text209203_2025_yil_iyulda_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak