Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти buxgalter.uz билан биргаликда корхоналар бухгалтерлари ва раҳбарларини сўровдан ўтказишни давом эттирмоқда. Унинг 2022 йил 20 июнга қадар давом этадиган II босқичида - валюта тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҚҚСни ҳисобга олиш; мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби ва барча ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ даври бўйича саволлар бўлади.
Сўровнинг I босқичида 500 нафардан зиёд киши иштирок этди. Уларнинг жавоблари нимани кўрсатади? ...
1 июндан бошлаб ЯИДХПдаги яна 38 та давлат хизматидан (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармон 4-илова) ЭРИсиз фойдаланиш мумкин. Уларни олиш учун ариза берувчи One ID тизими орқали идентификациядан ўтади.
Buxgalter.uz бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар, директор ва компаниянинг бошқа ходимларига ишда ва шахсий масалаларни ҳал қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган 24 та энг талабгир хизматларни жадвалга тўплади: ...
МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти томонидан 2023 йилга солиқ сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу мақсадда, 2022 йилда солиқ сиёсати воситалари қандай ишлаганини билиб олиш учун сўров ўтказилмоқда.
Улар қанчалик қулай ва тушунарли? Корхоналарда харажатлар қисқаришига ёрдам беряптими? Барча янгиликлар, шу жумладан солиқлар ва преференциялар бизнесчилар эътиборига оператив тарзда етказиляптими? Амалиётда тадбиркорлар қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда? Солиқ сиёсатининг қандай воситалари юқори самара бермаяпти? ...
Бутун дунёда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ривожланиши сабабли ҳисоб юритиш жараёнининг катта қисми автоматлашганини кўрамиз. Замон тараққиёти бухгалтерлардан молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга самарали усулда тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директорининг ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди. ...
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди: ...
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш. ...
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим. ...
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди: ...
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ...
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди. ...
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим. ...
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди? ...
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади. ...
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар бўйича 2022 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. ...
Молия вазирлиги сизни «Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг келгуси истиқболлари» онлайн-конференциясида иштирок этишга таклиф этади. Конференция 2022 йил 15 март куни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. ...
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бухгалтерия ҳисобини эмас, балки ҳисоботни шакллантириш қоидаларини белгилайди. Бу бухгалтерия ҳисоби тизими уларда қандай шаклланганлигидан қатъи назар, барча мамлакатлар учун уларни универсал қилади. Оқибатда - МҲХСда ҳам мажбурий, ҳам тавсиявий Бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Улар ҳисобот кўрсаткичларини ўз ичига олади, корхона қайси Счётлар режасидан фойдаланиши эса - бу унинг қарори. Асосийси, пировардида счётлардан маълумотлар “Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот” ва “Жами даромад тўғрисида ҳисобот”нинг тегишли сатрларига тушиши лозим. Бундай ёндашувнинг барча ижобий жиҳатларига қарамай, у муаммолар туғдиради, тавсиявий тусдаги намунавий Счётлар режаси мавжуд бўлса, уларни ҳал қилиш осон бўлади.
Молия вазирлиги МҲХСга ўтган корхоналар учун намунавий Счётлар режасининг лойиҳасини тайёрлади. У нима учун зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди. ...
Молиявий ҳисобот бўйича халқаро малакага эга бўлишни орзу қиласизми? Биринчи галдаёқ ДипИФРни топширишни хоҳлайсизми? У ҳолда ДипИФР бўйича бепул дарсга жойни банд қилиб қўйинг, сиз унда: 1) имтиҳонга қандай тайёрланиш ва қандай ресурслардан фойдаланишни; 2) имтиҳон қандай ўтказилишини; 3) уни топширишда сизга нималар кафолатли ёрдам беришини билиб оласиз. ...
Молия вазирлиги томонидан МҲХСни қўллайдиган ташкилотларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун намунавий счётлар режасининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди. ...