Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади: ...
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли: ...
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан чет эл валютасида сотиб олинадиган турли хил активларни баҳолаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига тегишли бўлди – 4, 5 ва 7-сонли.
Тафсилотлар – Buxgalter.uz шарҳида: ...
МЧЖлар тўғрисидаги Қонунга 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун билан МЧЖ устав фондига нақд пулсиз ҳиссаларни баҳолаш тўғрисидаги 17-моддага қўшимча киритилди. Ўзгартиришлар 2025 йил 8 майдан кучга киради.
Амалдаги қонунчиликнинг асосий қоидалари ва янги талабларни кўриб чиқамиз. ...
Февраль ойида «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди. Улар 2025 йил 8 майдан кучга киради.
Бизнес эътиборга олиши керак бўлган асосий янгиликларни кўриб чиқамиз. ...
Хўжалик жамияти иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида ўзаро корпоратив шартнома тузишга ҳақли. 07.02.2025 йилдаги янги ЎРҚ-1025-сон Қонун ушбу ҳужжатнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди. У шунингдек «унитар корхона» ва «қўшимча масъулиятли жамият» ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш, МЧЖ таъсис шартномаси ва унга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ва бошқа масалаларни назарда тутувчи бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. ...
1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади. (ва мос равишда – фойда солиғи тўловчилари). Улар учун ҚҚС ҳисоботлари онлайн-НКТ чеклари, ЭҲФ ва бошқа маълумотлар асосида автоматик равишда шакллантирилади. Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг жорий этилади.
Бундай компания ҚҚС тўлашга ўтиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини бизнинг йўриқномамиздан ўқинг: ...
«Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 31.01.2025 йилдаги ВМҚ-52 сонли қарорга мувофиқ янги электромобилларга утилизация йиғими тўрт баробарга оширилмоқда. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.
Ҳужжат 1 майдан эътиборан кучга киради: ...
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар хорижда ишлаб чиқарилган этил спиртидан фойдалана олмайди. Бу янги Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган.
Ўзгартиришлар 2025 йил 1 майдан бошлаб кучга киради: ...
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида онлайн-аукционлар ғолиблари қайта рўйхатдан ўтишлари керак. Янгидан рўйхатдан ўтган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 10 кун ичида кўчмас мулкни ижарага олиш ёки текин фойдаланиш шартномасини тузиши шарт.
Бу ва бошқа янгиликлар 22.01.2025 йилдаги ВМҚ-30-сон қарори билан назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар рецептсиз дори воситалари нархларини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ва фармацевтика корхоналарининг барқарорлик рейтинги асосида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Бу 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Президент Фармонида кўзда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради.
Фармон 2025 йил 29 январдан кучга кирди: ...
IT-парк резидентлари учун солиқларга оид ўзгаришлар, экспортчилар учун субсидия ва компенсацияларнинг бекор қилиниши, темир йўл чипталари нархининг ошиши ва 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги бошқа янгиликлар ва ўзгаришларни бизнинг шарҳимизда ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг. ...
Хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлар (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари уларнинг асосий ҳисобрақамига келиб тушган маблағлар доирасида навбатдан ташқари амалга оширилади. Бу МБ бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан белгиланган.
Norma.uz портали батафсил маълумот бермоқда: ...