Фойда солиғи
Дата публикации 28.04.2022
“Корхона хизматлар импортига шартнома тузди. Шартнома предмети - коучинг дастурини ўтказиш, ижрочи - юридик шахс, АҚШ резиденти. Коучинг - “ўқитиш” ҳисобланадими? Бундай хизматдан норезидентдан олинадиган фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш зарурми?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.04.2022
“Ташкилот мол-мулкни мустақил баҳолаш учун баҳоловчиларни жалб қилди. Натижа 1 кв. метр учун минимал қийматдан паст бўлди. Мол-мулк қийматини балансда ўзгартириш керакми? Амортизация ҳисоб-китобида қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш зарурми? Агар зарур бўлса, у ҳолда маҳсулотлар қиймати бир неча баравар ошиб кетади”... Мустақил баҳолаш натижалари билан қандай йўл тутишни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Дата публикации 20.04.2022
Компания-резидент Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширмайдиган компания-норезидентга фоизсиз қарз тақдим этади. Бу ҳолда қарз олувчида “фоизлар”дан олинадиган солиқ юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.04.2022
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш. ... 

Дата публикации 11.04.2022
Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 08.04.2022
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади. 1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди? 2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими? 3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.04.2022
Ҳозирги вақтда Россиянинг потенциал харидорларидан товарларни (хизматларни) Россия рублида харид қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан экспорт қилувчи корхоналарда саволлар туғилмоқда: 1) Экспорт учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда чет эл валютасининг қайси турлари ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадида эътироф этилади? 2) Агар товарлар (хизматлар) Россия рублида тўловни амалга ошириш шарти билан экспорт қилинса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш мумкинми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.03.2022
“2022 йил февраль ойида Қозоғистон компанияси билан у томондан хизмат кўрсатилиши учун шартнома туздик. Контрагент резидентлик сертификатини тақдим этди, унда сертификат 2021 йил учун берилганлиги кўрсатилган. Лекин сертификат олинган сана - 2022 йил 10 февраль. Бундай сертификат бўйича тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолмаса бўладими? Қозоғистон тарафининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда уларнинг солиқ органи фақат 2021 йил учун резидентлик сертификатини бермоқда”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 30.03.2022
Чет эл компанияси Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар билан маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун - турли муддатларга шартномалар тузади, уларнинг ҳар бири 183 кундан ошмайди. Хизматлар кўрсатиш учун у Ўзбекистонга мутахассисларни жўнатади ва ўзи улар учун иш ҳақи тўлайди. Чет эл компанияси Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми? Ўзбекистондаги турли компаниялар билан бир нечта шартномалар тузишда хизматлар кўрсатиш даврини қандай тўғри ҳисобга олиш лозим? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.03.2022
Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига амортизация қилинадиган активлар қисмида 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан СКга киритилган ўзгартиришлар (СК 306-310-м.) биноларни ижарага берувчилар ва ижарага олувчиларда кўплаб саволлар туғдирди. Янгиликларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА ва “Profi Training” бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтиришди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди. Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.03.2022
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.03.2022
Доимий муассасалар 2022 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2021 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисобот топширди. СКнинг 347-моддасига киритилган ўзгартиришлар туфайли улар 2021 йил соф фойдасидан олинадиган фойда солиғини тўлашлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.03.2022
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади. ... 

Дата публикации 11.03.2022
Ўзбекистон лизинг компанияси Россия компанияси – лизингга берувчидан ускунани лизингга олмоқчи. Келгусида у маҳаллий корхоналарга қўшимча лизингга берилади. Ускуна олиб кирилаётганда божхонада қандай расмийлаштирилади, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу саволларга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.03.2022
Корхона импорт контракти шартларига кўра Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий ҳамкор – норезидентга жарима тўлади. ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра норезидентнинг даромадидан ҚҚС ва фойда солиғи тўланиши борасида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 03.03.2022
Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятида автотранспортдан фойдаланишни ўрганиш чоғида солиқ органлари суғурта полислари ва автотранспорт воситасининг босиб ўтган йўлини таҳлил қилади. Мақсад - автомобиль “ташкилотда расман ишламайдиган шахслар” томонидан фойдаланилиши ва тегишинча, солиқ базаси камайтирилиши ҳолатини аниқлаш. ...