Полезное для бухгалтера в ноябре:
Мол-мулкни мустақил баҳолаш нимага таъсир этади
“Ташкилот мол-мулкни мустақил баҳолаш учун баҳоловчиларни жалб қилди. Натижа 1 кв. метр учун минимал қийматдан паст бўлди. Мол-мулк қийматини балансда ўзгартириш керакми? Амортизация ҳисоб-китобида қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш зарурми? Агар зарур бўлса, у ҳолда маҳсулотлар қиймати бир неча баравар ошиб кетади”...
Мустақил баҳолаш натижалари билан қандай йўл тутишни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:
– 2022 йил 1 январдан бошлаб бинолар ва иншоотлар (шу жумладан - тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
- Тошкент шаҳрида - 2 500 000 сўм;
- Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - 1 500 000 млн сўм;
- бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - 1 000 000 сўм .
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари энг кам қийматга ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, туманларда - 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритишлари мумкин.
Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати минимал қийматдан паст бўлса, ташкилотлар 2022 йил 1 октябрга қадар кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бундай баҳолашнинг натижалари мол-мулк солиғининг солиқ базаси сифатида эътироф этилади.
Агар сиз мустақил баҳолашни амалга оширган бўлсангиз, кўчмас мулкнинг баҳоланган қийматини минимал қиймат билан таққосланг. Солиқни камроқ суммадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.
Мол-мулк солиғи солиш мақсадларида амалга оширилган мустақил баҳолаш бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди. Бироқ, агар сизнинг ҳисоб сиёсатингизда узоқ муддатли активларни молиявий ҳисоботда жорий қиймати бўйича акс эттириш мақсадида уларни даврий қайта баҳолашни амалга ошириш назарда тутилган бўлса, сиз қайта баҳолаш натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга ҳақлисиз.