Чет эл дастурий маҳсулотларини импорт қилиш ва қайта сотишга қандай солиқ солинади

preview

“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”. 

Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Импорт контракти бўйича даромадга солиқ солиш уни тузиш мақсадига боғлиқ:

  • дастурий маҳсулотни (ДМ) яратиш, ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • ДМни товар сифатида мулкка ўтказиш;
  • ДМнинг нусхаларини уларни такрорлаш ҳуқуқисиз тарқатишга бўлган ҳуқуқни ўтказиш ва ҳоказо.

Корхона тўлов манбаида юридик шахс - норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қоладиган солиқ ставкаси мақсадга боғлиқдир.

Агар контракт ДМдан фойдаланиш ҳуқуқи ўтказиладиган қоидаларни ўз ичига олса, бундай контракт бўйича ҳақ тўлаш роялти сифатида ҳисобланади.

Роялтига 20% ставка бўйича солиқ солинади . Бироқ, агар норезидентнинг давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, солиқ ставкаси жиддий пасайтирилиши мумкин.

Пасайтирилган ставкани қўллаш учун чет эл компаниясига даромад тўловчи корхонада қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

  • СКнинг 358-моддаси талабларини қаноатлантирадиган солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат;
  • даромадни олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномаси .

Агар хизматлар кўрсатилса, манбада солиқ ставкаси ҳам 20%ни ташкил этади. Бунда, агар халқаро шартнома тузилган бўлса, резидентлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда олинадиган даромадга солиқ солишдан тўлиқ озод қилиш мумкин.

Иккала ҳолатда импортга 15% ставка бўйича ҚҚС ҳисобланади. Импорт қилувчи корхона (солиқ агенти) уни тўлаш учун жавобгар ҳисобланади .

 

Фойда солиғи тўловчилар учун:

ДМни экспорт қилишдан олинган даромадлар корхонанинг жами даромадига қўшилади. Агар экспортнинг улуши жами даромаднинг 15%идан ошса, корхона фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ноль даражали ставкани қўллашга ҳақли . Бунда ҚҚС ҳисобланмайди.

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун:

Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромад, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15%идан кўпроғини ташкил этса, жами даромаддан чегирилиши лозим .