Сентябрь ойида Президент қарори қабул қилинган бўлиб, қарор билан солиқ тўловчилар мазкур миқдорга етганда фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари тўлашлари керак бўлган чегара ўзгартирилган. СК ва Маълумотномага тегишли ўзгартиришлар ҳозирча киритилмаган.
Солиқ тўловчи бирор бир сабабга кўра 2023 йил IV чоракда фойда солиғи бўйича бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани топширган, унинг жами даромади эса III чоракда 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса, нима қилиш керак?
Энди Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган нормадан қандай фойдаланиш мумкин?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди. ...
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик.
Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган юридик шахс ўзи билан ўзаро алоқадор бўлган Ўзбекистоннинг резиденти юридик шахсга фоизсиз қарз беради. Иккала юридик шахс фойда солиғини тўлайди ва имтиёзларни қўлламайди. Улар ўртасидаги асосий қарз миқдори 5 млрд сўмдан ошади, бироқ қарз бўйича фоизлар нолга тенг.
Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз трансферт нархини белгилаш нормалари билан тартибга солинадими? Шартноманинг иккала томонида қандай солиқ оқибатлари бўлади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молиявий маслаҳатчи Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради: ...
Уч йил аввал, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг жорий этилиши билан, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартиби белгиланган. Уларни сентябрь ойидаги ўзгартиришларга қадар жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар тўлашлари керак бўлган.
Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан жами даромаднинг ушбу чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача оширилди. Янгилик 2023 йилнинг IV чорагидан жорий этилди.
Тадбиркорлик субъектлари ушбу янгиликдан қандай ўтишди ва қандай жиҳатлар давлат регулятори эътиборини талаб қилади – бу борада ўз кузатишлари билан солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ ўртоқлашди: ...
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания билан компаниянинг дастурий комплекси сервисига киришни тақдим этиш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Чет эллик ҳамкор Ўзбекистонда ДМга эга эмас.
Корхона компаниянинг дастурий комплекси сервисидан интернет-ресурси орқали фойдаланади. Фойдаланиш имконияти ва хизматни ўчириб қўймасликлари учун биз вақти-вақти билан ўз шахсий ҳисоб рақамимиздан БАА банкида очилган чет эллик ҳамкорнинг ҳисоб рақамига валюта пул маблағларини тўлдириб – ўтказиб турамиз. Шахсий ҳисоб рақами дастурий комплекс сервисида акс эттирилади ва маблағлар қолдиғини кўрсатади. Шу тариқа, ҳар куни бизнинг шахсий ҳисоб рақамимиздан чет эллик ҳамкорнинг хизматлари учун сумма ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот ойи тугагандан сўнг 10-санага қадар чет эллик ҳамкор бизга электрон ҳисобот юборади. Ҳисоботда чет эллик ҳамкорнинг дастурий комплексидан фойдаланиш хизмати ҳисобига ҳисобдан чиқарилган пул маблағларининг умумий суммаси кўрсатилади.
Агар Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания резидентлик сертификатини тақдим этолмаса, Ўзбекистон корхонаси ҳар бир ўтказма бўйича эмас, балки ой якунлари бўйича чет эллик ҳамкор ҳисоботининг умумий суммасидан 10% ставка бўйича норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ...
“Биз сабзавотлар етиштирамиз. СКнинг 57-моддасига асосан ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган жами даромад камида 80 фоизни ташкил этиши керак. СКнинг 337-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, барча фаолият турлари бўйича 0% даражали ставкани қўллашга ҳақли.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида биз 1-иловада (021-сатр) ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортга ҳамда мамлакат ичида реализация қилишдан олинган даромадларни ўз ичига олган суммани кўрсатамиз. Агар биз солиқ органларининг талабига кўра ҳисоб-китобга 7-иловани тўлдириш чоғида 011-сатрда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад суммасини, 016-сатрда эса – экспортга реализация қилишдан олинган даромадни кўрсатсак, ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан камини ташкил этади.
Агар фойда солиғи бўйича ҳисоботни солиқ органлари талаб қилганидек тўлдирсак, СКнинг 57 ва 337-моддаларида белгиланган имтиёзни йўқотамизми?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди.
Солиқ қўмитасининг мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб беришди. Buxgalter.uz эса солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан солиқчилар бўнак тўлови суммасини асоссиз камайтириб кўрсатилган деб ҳисоблаган ва уни оширган тақдирда нима қилиш кераклигини айтиб беришни илтимос қилди. ...
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи.
Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми?
Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?”
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”.
Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ...
“2022 йил октябрь ойи учун корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2023 йилнинг I ярим йиллигида корхона фойда солиғи бўйича солиқ ставкасини 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланган.
2023 йилнинг сентябрь ойида корхона контракт тузди, у бўйича тушум 2023 йил охиригача 11,1 млрд сўмни ташкил этади. Бу СКнинг 337-моддаси 11-қисми 2-хатбошиси бўйича имтиёзни қўллаш шартларига номувофиқликка олиб келади.
Корхона мазкур вазиятда СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига мувофиқ солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳақлими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради: ...
“Жамиятда жисмоний шахс бўлган уч нафар таъсисчи бор, улардан икки нафари – Ўзбекистон норезиденти ҳисобланади.
Таъсисчиларга дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхонанинг банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари чегириб ташланадиган харажатлар бўладими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ...
“Корхона 100 млн сўмлик товарларни сотиб олди, сўнгра уларни 80 млн сўмга экспорт қилди. Ушбу экспорт-импорт операцияларида иштирок этаётган барча компаниялар ўзаро боғлиқ томонлар ҳисобланмайди. 20 млн сўм фарқдан қўшимча фойда солиғи суммасини ҳисоблаш керакми?”
Вазиятни “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ...
«Ташкилот нодавлат таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатди (ОКЭД – 85420, олий маълумот). Ушбу пул маблағлари кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари учун IT-технологиялари бакалавр йўналиши бўйича шартномаларни тўлаш учун сарфланиши керак.
Ўқув-тарбия муассасаси талқинини олий таълим муссасасига қўллаш мумкинми? Солиқ кодексининг 317-моддаси 7-бандига кўра фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатлар учун солиқ солинадиган даромадни камайтириш мумкинми?»
buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради.
Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль.
Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Корхона хизматлар етказиб берувчисидан 2021 йил учун тўловларга ишлов бериш бўйича хизматлар учун 2022 йил 24 июнь санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура олди. Мазкур харажат корхонанинг тижорат фаолияти учун зарур.
СКнинг 305-моддасига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилган чиқимлар харажатлар деб эътироф этилади. Олинган ҳисобварақ-фактура мазкур талабга мувофиқ келади.
2022 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобида 2021 йилги харажат чегириб ташланадими?”
Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради. ...