Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ аудити далолатномасида ҳуқуқбузарликлар батафсил кўрсатилмаса, нима қилиш керак
Солиқ аудити натижалари бўйича солиқ тўловчилар солиқ бўйича қўшимча ҳисобланган суммани оладиган вазиятлар бўлади. Аммо текширув далолатномасида солиқчилар қўшимча ҳисобланган сумманинг сабабларини аниқ ва тушунарли тарзда изоҳлаб беришмайди.
Бундай ҳолларга қандай муносабат билдириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
– Солиқ аудити бўйича текширувчилар томонидан далолатнома тузилиб, у ҳар қандай ҳолатда ҳам солиқ тўловчи томонидан олинган бўлиши керак.
СКнинг 156-моддасига мувофиқ далолатномада қуйидагилар мажбурий равишда бўлиши керак:
- солиқ аудитини амалга ошириш чоғида ўтказилган солиқ назорати тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг нормасига ҳавола қилган ҳолда солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи.
Агар далолатнома тўғри тузилган бўлса, ҳеч қандай оғзаки тушунтиришлар талаб қилинмайди – далолатномадан ҳаммаси тушунарли бўлиши керак.
Амалиётда эса далолатнома муваффақиятсиз жавоб сифатида тузилганлиги ва унда баён этилганлардан қандай ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ва қўшимча солиқ нима муносабати билан ҳисобланганлиги тушунарсиз бўлган вазиятга дуч келиш мумкин. Эҳтимол, солиқчиларда катта ҳажмдаги иш мавжудлиги туфайли шундай далолатномалар олинар: далолатномалар худди андоза бўйича, шошилиб ёзилгандек. Бироқ, бу тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини жиддий равишда мураккаблаштиради.
❖
Юридик шахс ижара шартномасини E-ijaraда муддатида рўйхатдан ўтказмади – бунинг учун ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришадими?
Ҳозирча якунланмаган бир суд иши тарихи
Бундай далолатнома мен солиқ тўловчининг манфаатларини ҳимоя қиладиган суд муҳокамаси учун асос бўлди. Солиқчилар сўнгги 5 йил учун 2-сон шаклни ва фойда солиғи ҳисоблаб чиқарилишини текширишди.
Текширувчилар солиқ аудити далолатномасида ёзишларича, солиқчиларда Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга (2-сон шакл) эътирозлари йўқ – у тўғри тузилган. Бунда фойда солиғи бўйича ҳисоботларда камчиликларни топишади. Қўшимча ҳисоблашлар 2020 йил январга қадар ва ундан кейинги давр учун амалга оширилади.
Аммо 2020 йилга қадар молиявий ҳисобот ва фойда солиғи бўйича ҳисобот жуда қатъий боғланган – уларнинг маълумотлари ўртасида тафовутлар мавжуд бўлиши мумкин эмас. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинганидан сўнг ушбу боғланиш бироз камайди, сабаби солиқ ҳисоби қоидалари энди бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан катта даражада фарқ қилади.
Солиқ тўловчига СКнинг 224-моддаси бўйича – қўшимча ҳисобланган фойда солиғи суммасининг, шу жумладан 2020 йилга қадар бўлган давр учун ҳисобланган сумманинг 20%и миқдорида жарима ҳисобланади.
Ушбу санкция солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 2020 йилда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан пайдо бўлган. У солиқ тўловчиларга талабларни қатъийлаштиради ва шу боис фақатгина 2020 йилнинг апрель ойида амал қилишни бошлаган. 2020 йилнинг апрель ойига қадар бўлган барча солиқ тўловлари ушбу санкция остига тушмайди. Бироқ солиқ аудити далолатномаси бўйича 2020 йилнинг апрель ойига қадар бўлган давр ҳам жарима таъсири остига тушди.
Судья Солиқ қўмитаси вакилидан солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг батафсил таърифини ва уни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни сўради. Аммо биз ҳануз ҳуқуқбузарликнинг таърифини олмадик. Шу сабабли суднинг мажлислари чўзилмоқда.
❖
Аудиторлик компанияси директори сизга камерал солиқ текшируви тайинланган бўлса, нимани ҳисобга олиш лозимлигини айтиб берди (2023 йил сентябрда камерал текширувлар тартиби ўзгарганидан сўнг).
Агар сизга солиқчиларнинг хулосаси тушунарсиз бўлса ёки сиз ундан норози бўлсангиз, нима қилиш керак
Солиқ аудити далолатномаси устидан шикоят бериш.
Буни қуйидаги иккита усулдан бири орқали амалга ошириш мумкин:
- юқори турувчи солиқ органига мурожаат қилган ҳолда;
- суд орқали. Юқори турувчи солиқ органининг қарори сизни қаноатлантирмаса,дарҳол судга мурожаат қилиш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади