Фойда солиғи
Дата публикации 31.01.2023
“Ўқув маркази абитуриентларни ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайди. Бир тайёрлов дастури 8 ой, бошқаси – 1 йил давом этади. Ташкилот 2022 йил август ойида очилган, 2022 йил 17 октябрдан бошлаб – лицензия олгандан кейин хизматлар кўрсатишни бошлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 462-моддаси 7-қисмига асосан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтамиз. Қуйидагиларни тушунтириб беришингизни сўраймиз: 1) 2022 ва 2023 йиллар учун умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ солиш тартиби; 2) бизнинг ташкилотимиз қандай солиқ имтиёзлари остига тушади ва ЭҲФ тақдим этишда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларни жўнатишда улар қандай қўлланади; 3) биз СКнинг 59-моддаси, СКнинг 243-моддаси, СКнинг 337-моддасига асосан имтиёзни қўллашимиз мумкинми?” Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.01.2023
“Корхонада 100% чет эл шуъба жамияти – назорат қилинадиган чет эл компанияси (НЧК) мавжуд. 2022 йил учун НЧК фойда олади, лекин дивидендларни тақсимламайди. Ушбу фойда СКнинг 204-моддасида назарда тутилган озод қилиш остига тушмайди. 2023 йилнинг бошида НЧКнинг 100% улушини сотиш режалаштирилмоқда. НЧКнинг молия йили календарь йилига тўғри келади. Сотилган тақдирда НЧКнинг фойдасига корхонада солиқ солинадими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш департаментининг халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.01.2023
“Норезидент бўлган компания Ўзбекистоннинг юридик шахсига ходимларни беришга доир шартнома тузди. Шартномага биноан унинг ходимлари Ўзбекистонда 120 кун бўлади. СКнинг 36-моддаси 11-қисмининг учинчи мезонига риоя қилинмаяпти (ходимларни беришдан олинган даромад солиқ даври учун 10%дан ошади). ДМни ҳисобга қўйиш керакми ёки СКнинг 36-моддаси 3-қисми 2-бандини қўллаш керакми (камида 183 кун хизматлар кўрсатиш)?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”. Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси (Ирландия резиденти) билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга доир лицензия шартномасини тузди. Шартнома 12 ой давомида масофадан туриб техник кузатувни амалга оширишни назарда тутади. Роялти тарзидаги даромадни ва онлайн-кузатув хизмати учун тўловни амалга оширишда тўлов манбаи норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши (тўлаши) шартми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 11.01.2023
“Компания газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш учун деталларни импорт қилади. Шартнома шартларига кўра, яроқсиз ёки нуқсонли деталлар аниқланган тақдирда етказиб берувчи ТМҚни компенсация қилишни кафолатлайди. Етказиб берувчидан яроқсиз деталлар ўрнига деталлар олинишига фойда солиғи солинадими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2023
Фойда солиғини тўловчилар кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқига эга (СК 340-м. 11-қ.). Ушбу масала юзасидан 2023 йилда қандай жиҳатлар ҳисобга олиниши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2023
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.01.2023
“2022 йил якунлари бўйича жами даромад 1 млрд сўмдан бир неча минг сўмга ошди. Корхона таъсисчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, ҳақиқатда эса – ижарага олинган бинода жойлашган. Демак – ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси билан муаммолар бўлади. Биз буёғига қандай ишлашимиз керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.01.2023
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар: ... 

Дата публикации 18.11.2022
“Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари сифатида ускуна қийматининг 10%ига тенг суммадан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай тарзда талқин қилиши қонунийми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.11.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил чоғида аниқланадиган энг кўп учрайдиган хатолар шарҳини тақдим этди. Қайд этамиз: ... 

Дата публикации 04.11.2022
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган даромадларга жами даромаддаги улушларидан қатъи назар ноль даражали ставкани қўллайдилар 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармоннинг 1-б. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу имтиёзни қандай қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2022
«Корхонада дебиторлик қарзи, айтайлик, 1 000 сўм бор. Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра уни худди шу суммага сотамиз. Бироқ, СК 45-моддасига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш товар деб эътироф этилиши боис ҚҚС юзага келади. Реализация қилиш суммаси ҚҚС – 130 сўмни ўз ичига олади деган қарорга келинса, 9200-счётда 130 сўм (1 000 – 870) миқдорида манфий фарқ юзага келади. Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажат чегириб ташланадими?». Солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерлар малакасини ошириш марказининг муассиси Замира ЖЎРАЕВА buxgalter.uz билан ушбу масала юзасидан фикр алмашди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
«Мижоз хорижда сотиб олган янги асбоб-ускуналардан фойдаланганда мой оқиб кетди. Мижозда сервис ишларида бепул фойдаланиладиган материаллар бўйича харажатлар қандай акс эттирилади? Ушбу харажатларга чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида қараладими?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерларнинг малакасини ошириш маркази муассиси Замира ЖЎРАЕВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 25.10.2022
«Хорижий корхона йил давомида Ўзбекистон корхонасига хизматлар кўрсатади. Хизматлар ижрочисининг ходимлари ишнинг бир қисмини буюртмачи офисида бажаришлари мумкин. Бунда чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этиладими? Буюртмачи корхона ДМ мавжуд бўлмаганда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва норезидентларнинг даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керакми?». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«ДМ ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи хорижий компания ўз асбоб-ускуналарини минтақанинг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистонга кўчирди. У ИМ42 «Вақтинча олиб кириш» режимида расмийлаштирилган, сўнг ИМ74 «Божхона омбори» режимига ўтказилган. Қайта расмийлаштириш пайтида божхона йиғимлари тўланган». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра божхона режими ўзгартирилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, божхона йиғимларини қаерга – таннархга ёки жорий харажатларга киритиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«Ташкилот темир йўл транспортида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади, балансида ўз ҳаракатланувчи таркибига эга эмас. Юкларни ташиш учун МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб, кўпинча Ўзбекистондан юк ташувчи норезидент ижрочилар билан шартномалар тузади. Буюртмачилар билан транспорт экспедицияси шартномалари тузилади». Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ махсус buxgalter.uz учун транспорт экспедицияси шартномасининг солиқ оқибатлари ҳақида гапириб бердилар: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«Корхона объектни модернизациялаш бўйича хизматларни кўрсатиш учун норезидент юридик шахс билан контракт тузди. Бажарилган ишлар далолатномаси имзолангач, аккредитив счётдан тўлов олиб қолинди. Резидентлик сертификати тўлов тўлангандан кейин тўрт кун ўтгач олинди». buxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА бу ҳолда норезидентнинг даромадларидан солиқ тўлаш кераклиги борасида тушунтириш бердилар: ...