Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-кузатув билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олган бўлсангиз...
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси (Ирландия резиденти) билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга доир лицензия шартномасини тузди. Шартнома 12 ой давомида масофадан туриб техник кузатувни амалга оширишни назарда тутади. Роялти тарзидаги даромадни ва онлайн-кузатув хизмати учун тўловни амалга оширишда тўлов манбаи норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши (тўлаши) шартми?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди:
Норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ
– Солиқ агентида норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинадиган даромадлар жумласига қуйидагилар киради:
- номоддий активдан фойдаланиш учун роялти ;
- техник хусусиятга эга хизматлар кўрсатишдан (техник кузатув) олинган даромадлар .
Бунда солиқ агенти солиқ солишдан озод қилишни ёки пасайтирилган солиқ ставкасини, агар даромад олувчи норезидент Ўзбекистоннинг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга .
Ўзбекистон ва Ирландия ўртасида Иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида конвенция имзоланган. Унга асосан:
- роялтиларга улар юзага келадиган аҳдлашувчи давлатда (Ўзбекистонда) солиқ солиниши мумкин. Бироқ, агар олувчи ушбу роялтиларнинг амалдаги эгаси бўлса (Ирландия резиденти), солиқ 5%дан ошмаслиги лозим (Конвенция 12-м.). Қайд этамиз: солиқ агенти норезидентдан роялтини олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномасини сўраб олишга ҳақли ;
- Ирландия резидентининг тадбиркорлик фаолиятидан (техник кузатув) олган даромадларига Ирландияда солиқ солинади (Конвенция 7-м.). Ушбу нормани қўллаш учун даромад олувчи томонидан солиқ агентига резидентлик сертификати даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этилиши керак .
ҚҚС
ДТдан фойдаланиш ҳуқуқи ва техник хизматларнинг харидори – Ўзбекистон корхонаси. ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон бу ҳолда хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .
Ўзбекистон корхонаси, солиқ агенти сифатида, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариши ва чет эл корхонасидан ушлаб қолиши ва уни бюджетга тўлаши керак. Агар шартнома Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлайди.
Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СКнинг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради .
Сиз қуйидаги тавсияларда янада кўпроқ фойдали йўл-йўриқларни топасиз:
- Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин.