Маслаҳатлар
Фойда солиғи
Дата публикации 26.07.2021
Ҳар бир бухгалтер ҳар қандай товар ва тайёр маҳсулотнинг таннархи бўлишини билади. Уни турли услубиятни қўллаган ҳолда ҳисоблайдилар. Ҳар бир маҳсулот тури учун норматив калькуляцион карта мавжуд бўлиб, унда хом ашё, энергоресурслар ва ҳ.к. учун норматив харажатлар акс эттирилади. Бундай карталарни тузишда корхоналар ГОСТлар, ТШлар, ўз лаборатория тадқиқотларига амал қилишади. Хизматлар таннархи билан қандай йўл тутиш лозим? Уни ҳисоблаш зарурми ёки йўқ? Ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.07.2021
СКнинг 337-моддаси 8-қисмига мувофиқ ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, қўллаш мумкин. Бироқ айрим солиқ тўловчиларнинг фикрига кўра, электрон ҳисоботлар дастури “0%” ставкадан фойдаланиш имкониятини бермаслик учун атайин экспортдан олинган дармадлар кўрсаткичларини камайтирмоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.07.2021
Ўзбекистон корхонасининг УФда чет эл фуқароси-норезидентдан улушни сотиб олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Харид қандай расмийлаштирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.07.2021
• Америка компанияси билан педагог ходимлар малакасини ошириш бўйича хизматларга шартнома тузишни режалаштирмоқдамиз. Бундай ҳолатда солиққа тортиш қай тарзда амалга оширилади? Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида Кўмаклашишни енгиллаштиришда ҳамкорлик хусусида битим билан кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.06.2021
Корхона жисмоний ёки юридик шахс-норезидентдан 1 йил муддатга валютада молиявий қарзни олмоқчи. Ҳар бир ҳолатда қарз берувчи ва қарз олувчи учун солиқ оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 21.06.2021
Ташкилот ходимни конференцияда иштирок этиш учун хорижий хизмат сафарига жўнатди. Конференция мавзуси ташкилот фаолияти соҳасига тўғри келади. Шу мақсадда ташкилот туристик фирма билан шартнома тузди. Шартнома шартларига биноан сафарни туристик фирма ташкил этиши белгиланган. У парвоз, турар жой ижараси, суғурта бўйича харажатларни амалга оширади, ташкилот эса ушбу харажатларни қоплайди. Туроператор билан шартномада харажатлар моддалар бўйича ажратилмаган, яъни парвоз ёки яшаш учун аниқ суммаларни аниқлашнинг имкони йўқ. Ташкилот солиқ солиш мақсадлари учун кўрсатилган харажатларни хизмат сафарига харажатлар таркибига киритиши мумкинми? ... 

Дата публикации 14.06.2021
Корхона санаторий очмоқда, бироқ ҳали у фаолият кўрсатмаяпти - фақат рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Бироқ санаторийнинг асосий воситалари бўйича амортизация ҳисобланмоқда. Бундай вазиятда фойда солиғи ҳисоб-китобида амортизация харажатларини чегириб ташлаш мумкинми? Буни Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.06.2021
Норезидент бўлган юридик шахс асбоб-ускунани монтаж қилиш ва созлаш, шунингдек ходимларни унда ишлашга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатди. СКнинг 351-моддасида айтилишича: агар шартномада хизматлар суммаси кўрсатилмаган бўлса, норезидентнинг солиқ солинадиган даромади - асбоб-ускунақийматининг 20%и. Агар солиқ органи ҳеч қандай тушунтиришларсиз асбоб-ускуна қийматининг 20%и миқдорида солиқ ҳисобласа, у тўғри йўл тутган бўладими? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.05.2021
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган кичик корхона 150 млн сўм миқдорида банк кредити олди. Навбатдаги тўлов суммасини тўлаш вақти келди, аммо кредит ва фоизларни тўлаш учун маблағ етарли эмас. Муассис ҳисобварағни ўз маблағлари ҳисобидан тўлдиришга тайёр. Бундай операцияни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.05.2021
МЧЖ жисмоний шахсдан текинга, тўловсиз офисни (нотурар жой бинони) ижарага олган. Бундай шартнома қандай тўғри расмийлаштирилади? Ижарага берувчи (жисмоний шахс) ва ижарачи (МЧЖ)да солиқ оқибатлари юзага келадими? Buxgalter.uz аниқлаштириб олишга ёрдам беради: ... 

Дата публикации 20.05.2021
Корхона МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқмоқда, унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш зарур. Жамиятда қопланмаган зарар мавжудлиги, хусусий капитал эса фақат устав фондидан ташкил топганлиги боис, улушнинг ҳақиқий қиймати - номинал қийматидан камлиги келиб чиқади. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.05.2021
«Фойда солиғи тўловчи корхонага солиқларни ўз вақтида тўламаганлиги учун пеня ҳисобланди. СК 317-м. 19-бандига мувофиқ юридик шахсларни фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатларига бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар киради. Ҳисобланган ёки тўланган фойда солиғи Ҳисоб-китобида пенянинг қандай суммаси акс эттирилишини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз? “Пеня ҳисоблашни қандай бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади?». Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.04.2021
Суд чиқимлари – судга даъво аризаси беришда давлат божи ва почта харажатлари тўланишини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш лозимлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.04.2021
Жисмоний шахс Ўзбекистон МЧЖнинг устав фондида улушини юридик шахсдан -Ўзбекистонда доимий муассасаси бўлмаган норезидентдан сотиб олади. ... 

Дата публикации 12.04.2021
Корхона I чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари бўйича маълумотномани тақдим этди. Шунга қарамай солиқ органлари 2020 йил IV чорак учун фойда суммасидан бўнак тўловларини қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда корхонанинг ҳисобварағидан пулларни ечиб олди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси инспектори Лола МАМАТХОЖАЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2021
Қарз олишда (тўлашда) солиқ оқибатлари у қандай ставкада тақдим этилганлигига боғлиқ. Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.03.2021
Корхона асосий восита сотиб олиш учун кредит расмийлаштирди. Қандай ҳолларда у фоизлар бўйича харажатларни чегириладиган харажатларга киритиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.02.2021
Корхонада олдинги йилларда, у солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлган пайтда (ЯСТ тўлаганда) зарар юзага келган. У 2020 йилда фойда солиғини тўлаган, уни ҳисоблашда фойда олгани маълум бўлган. 2020 йилдаги фойдани ўтган йиллардаги зарар суммасига камайтириш мумкинми? buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга МВнинг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.01.2021
Солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинадиган активлар рўйхати амортизация қилинмайдиган мақсадли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк билан тўлдирилди. Бундай мол-мулкни ҳисобга олиш хусусиятларини Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит департаменти аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.01.2021
2021 йил 1 январдан бошлаб асосий воситаларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди. Бу фойда солиғига қандай таъсир қилишини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди: ... 

Помощь