ҚҚС
Дата публикации 18.02.2022
ДСҚ нотижорат ташкилотларга улар ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтишлари кераклиги ҳақида хабарнома йўллади. Бундай тавсияни шунчаки маълумот учун қабул қилиб, ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаса бўладими? Шунингдек, ҚҚС тўловчилар сафига қўшилганларда савол туғилмоқда - агар улар ҳали гувоҳномани олишмаган бўлса, нима қилиш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 18.02.2022
Товарлар қайтарилган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Аввал сотилган товарлар яроқлилик муддати тугаганлиги сабабли ҳамда нуқсонлари аниқланган тақдирда ва бошқа ҳолатларда қайтарилиши мумкин. Бундай операциялар ҳужжатлар - қайтариш далолатномаси ёки юкхати, қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак. Бундан ташқари, сотувчи ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши лозим. Буни қандай тўғри амалга оширишни “Норма” компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 15.02.2022
2021 йил якунларини ёпиш чоғида бухгалтерлар ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, унга тузатиш киритиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишади. Буни айнан қандай ҳолларда ва қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.02.2022
Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик. ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб мажбурий талаб - ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш бекор қилинди (24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон қарорнинг 3-б.). Энди салбий сумма ўрнини қандай қоплаш ёки ҳисобга олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ Фурқат ҚЎШЧОНОВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 03.02.2022
Корхона товарларни воситачи орқали экспорт қилганда, ҚҚС бўйича ҳисобга олишни қандай тўғри қўллашини buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 02.02.2022
“Норма” МЧЖ ҳамкорлари ва мижозлари учун хушхабар: унинг солиқ узилиши коэффициенти “яшил” рангга қадар пасайди. Вазиятни “Налоговые и таможенные вести” ҳафталиги бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР шарҳлайди: ... 

Дата публикации 01.02.2022
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими? Buxgalter,uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.02.2022
E-ijara да ертўла хоналарини, шунингдек ТМЗни сақлаш учун фойдаланиладиган очиқ ер участкаларини ижарага олишни ҳисобга қўйиш имконсиз. Экспертларнинг якдил фикрига кўра, ишлаб чиқувчилар ушбу жиҳатга етарли эътибор қаратишмаяпти. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 31.01.2022
“Солиқ узилиши коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар (ҳисобварақ-фактураларда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетида) фақат ахборот функциясини бажаради, солиқ муносабатини билдириш чораларига эга эмас ва ҚҚСни қайтаришда ҳисобга олинмайди” - деб хабар беришди ДСҚ вакиллари 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгашининг аъзоларининг давра суҳбати мажлисида. Бунда солиқ солиш бўйича экспертларнинг узилиш коэффициенти ҳисоблаб чиқиладиган формулани қайта ишлаш зарурлиги борасида фикрлари бир хил. Қайта ишлаш даврида эса - ДСҚ сервисларидаги узилиш тўғрисидаги ахборотни махфий тутиб туриш керак, деб ҳисоблашмоқда экспертлар. Эҳтимол, уни умуман ошкор қилмаса ҳам бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 28.01.2022
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хати солиқ маъмуриятчилигидаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Яқин вақтда идоралар ҳаммасини тушуниб олишлари ва қайта ишлашлари, шу жумладан - НҲҲга аниқлаштиришлар киритишлари лозим. Buxgalter.uz ўз ўқувчиларининг позициясига қўшилади: бизда солиқ идораси ва солиқ тўловчилар манфаатларини мувозанатлаштириш имконияти пайдо бўлди. ... 

Дата публикации 26.01.2022
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги - “Солиқ узилиши” сервиси пайдо бўлди. Унда солиқ узилиши коэффициентини ҳисобга олинган ҳолда ҳақиқий сумма тўғрисидаги ахборот тақдим этилган. ... 

Дата публикации 24.01.2022
Бу ҳақда “Норма” Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган вебинарда молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ маълум қилди. ... 

Дата публикации 24.01.2022
Солиқ занжиридаги узилиш коэффициенти юқори бўлган компаниялар орасида инсофли солиқ тўловчилар ҳам бор, ушбу коэффициентнинг ўсишида уларнинг айби бўлмайди. Улар содир этилмаган ҳуқуқбузарликлар учун жаримага тушиб қоладилар. Бундай муаммолар тасдиқланган регламент мавжуд эмаслиги туфайли юзага келади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 20.01.2022
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.01.2022
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 18.01.2022
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚСни қандай тўғри ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.01.2022
“Менинг ҳолатимни текшириш”да тадбиркорда ҳеч қандай қизил белги, ҳатто сариқ белги ҳам йўқ. ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси - амал қилмоқда. Бироқ ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда “узилиш коэффициенти”нинг юқори даражаси чиқяпти. Қизил ранг контрагентларни хавотирлантиради, улар солиқ органи билан муаммога дуч келмаслик учун ишга доир муносабатларни давом эттиришни исташмайди. Бундай вазиятда қандай ишлашни, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...