ҚҚС
Дата публикации 19.05.2021
Тадбиркорлик субъекти корпоратив карта орқали ташкилот эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилди. Сотувчидан иккита чек олди - онлайн-НКМ (виртуал касса) ва тўлов терминали чеки. Бироқ ДСҚ ахборот тизими ҳисобга олиш учун онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини рўйхатдан ўтказишни рад этди. Бунинг сабаби нимада эканлиги ва уни қандай тузатишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.05.2021
Агар ташкилот чорак бошидан эмас, балки кечроқ айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС тўлашга ўтган бўлса, солиқ ҳисоботи қандай тўғри тўлдирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ўктам РАЖАПОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.05.2021
Buxgalter.uz илтимосига биноан асосий ўзгаришлар ҳақида Давлат солиқ қўмитасида сўзлаб беришди: ... 

Дата публикации 06.05.2021
Фойда солиғи ва чораклик ҚҚС (СК 259-м. 2-қ.) тўловчиси бўлган корхона бўёқ ишлаб чиқаради ва уни улгуржи сотиб олувчиларга ва фирма дўкони орқали чакана реализация қилади. Ўз бўёғидан ташқари, дўконда ташқи ташкилотлардан харид қилинадиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар сотилади. Бундай вазиятда ҳисобни қандай тўғри юритиш мумкин? Қачон ҚҚС ҳисобланади - маҳсулотни дўконга ўтказишдами ёки уни реализация қилишдами? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.05.2021
1 майдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларда имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизими ишга туширилди. ҚҚСни ҳар чоракда тўлайдиганлар Ҳисоб-китобни қандай топширадилар? Апрель ойи учун маълумотларни қандай акс эттирадилар? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари тушунтиришди. ... 

Дата публикации 05.05.2021
Биринчи ҚҚС ҳисоб-китобини солиқ тўловчи у ёки бошқа сабабларга кўра ўз вақтида ушбу солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда муаммосиз топшириш мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 04.05.2021
Корхона маҳсулотлар (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан мустақил равишда ҚҚС ҳисоблаб чиқарди ва тўлади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммалари, шунингдек товарларни таннархидан паст реализация қилишдан кўрилган зарарлар чегирилиши ёки чегирилмаслиги хусусида Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 03.05.2021
Юридик шахслар - Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қиладилар. Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ушбу ҳолатларда ҚҚС солиш тартиби тўғрисидаги Тушунтириш хақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ махсус buxgalter.uz учун қуйидагиларни сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 01.05.2021
ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан: 1) қандай қилиб ҚҚС тўловчиси сифатида мажбурий рўйхатдан ўтиш; 2) нима учун буни ўз вақтида амалга оширмаган солиқ тўловчи ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин эмаслиги, унинг контрагентлари эса - бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин эмаслиги; 3) ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилганлигини тушунтиришди: ... 

Дата публикации 30.04.2021
1 майдан бошлаб ҚҚС тўловчилар улар фойдаланадиган ҚҚС бўйича имтиёзларни кўрсатадилар. Шунингдек, бир томонлама ЭҲФнинг янги турлари жорий этилади. Buxgalter.uz қандай созлашларни амалга ошириш ва янгиликлар билан қандай ишлашни ДСҚда аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 30.04.2021
2020 йилда товарлар ва хизматларни реализация қилиш электрон ва қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилган. Бухгалтерия ҳисобида (1С) реализация қилиш бўйича ҳақиқий айланма акс эттирилиши, солиқ ҳисоботи эса фақат ЭҲФ маълумотлари бўйича шакллантирилиши тушунарли. Ва натижада солиқ ҳисоботларидаги кирувчи ва ҳисобланган ҚҚС бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий маълумотларига тўғри келмаслиги мумкин. Муаммони қандай ҳал қилиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси муассиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 28.04.2021
Шундай бўладики, хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚС тўловчиси рўйхат рақамини уларда ушбу солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгандан кейинроқ оладилар. Натижада улар ҳам солиқ мажбуриятларини бажаришда, ҳам бухгалтерия ҳисобида талай муаммоларга дуч келишади. Баъзи муаммоларни ҳатто солиқ органлари мутахассисларининг фаол қўллаб-қувватлашида ҳам ҳал қилиб бўлмайди - шунчаки буни бажаришнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги туфайли. ... 

Дата публикации 28.04.2021
ДСҚ ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини шакллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизимини жорий этмоқда. Функционал ҳозирча синов режимида ишлаяпти. Buxgalter.uz тафсилотларни ДСҚда аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 27.04.2021
Агар сотувчи салбий тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имкониятидан фойдаланса ёки 29–30 апрелда «ёддан чиккан» ЭҲФни такдим этса, илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига тузатиш киритиши кераклиги ҳақида ДСҚ эслатиб ўтади. Бу нимани англатишини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ишлаб чиқариш биносини қуради ва экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олади. Бино ва ускуналар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.04.2021
Ўзбекистонда давлат мол-мулки сотиб олинганда ҚҚС у қўллайдиган солиқ режимидан қатъи назар харидор томонидан тўланади. Идора бу ҳолда солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилишини тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.04.2021
Кўпгина оммавий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда рекламанинг тугал фикрни англатувчи қисмини (вақт ва жойини ҳисобга олган ҳолда танланган аудитория учун) ажратиб кўрсатилган ҳолда созлаш имкони мавжуд. Бунда хорижий компаниялар томонидан тўлов банк карталари орқали валютада қабул қилинади ва реклама харажатларини тасдиқловчи ҳужжат берилмайди. Шу сабабли бундай харажатларни ҳисобга олиш юзасидан саволлар пайдо бўлади. Вuxgalter.uz тушунтириш беришни сўраб «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Радмила КАРИМОВАга мурожаат қилди: ... 

Дата публикации 13.04.2021
Корхона чиқиб кетган таъсисчи билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Бу ҳолда ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.04.2021
Корхона-етказиб берувчи 2020 йил мобайнида сотиб олувчига товарларни етказиб берди. Харидларнинг катта ҳажми учун йил якунида сотиб олувчи чегирма олди. 2021 йилда у товарнинг бир қисмини қайтарди. Сотиб олувчи унга тақдим этилган чегирманинг бир қисмини қайтариши керакми? ... 

Дата публикации 09.04.2021
Қўшилган қиймат солиғи ҳозирда 15%лик ягона ставка бўйича тўланади. Бироқ, айрим тармоқ вакиллари пасайтирилган ҚҚС ставкаларини жорий этишни ёки айрим фаолият турларини солиқдан озод қилишни таклиф этадилар. Бундан ташқари, бу яна бухгалтерлар фаолиятини мураккаблаштиради, у истеъмолчи ва бизнес нуқтаи назаридан самарали бўладими? Молия вазирлиги табақалаштирилган ставкаларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қандай фикрда? Buxgalter.uz Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТАНОВнинг фикрини сиз билан ўртоқлашади: й ...