Амалиётда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (ҲЭТК) истеъмолчиларга реактив энергияни ҚҚСни ҳисобламасдан ва тўламасдан реализация қилган. ДСҚ солиқ солиш услубиёти департаментида тушунтириш беришларича, бу нотўғри бўлади ҳамда ушбу энергия турига устамаларга ҳам ҚҚС солинади. ...
Ташкилот ходимлари учун ичимлик суви ва унинг истеъмоли учун ускуна (кулер) сотиб олади. Солиқ текширувлари амалиётининг кўрсатишича, ушбу операцияда турли солиқ хатарлари мавжуд бўлади. Солиқларни ҳисоблашда ичимлик суви ва кулер аппаратини сотиб олиш харажатларини қандай тўғри ҳисобга олиш ва хатарлар даражасини камайтиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ...
ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида биринчи саҳифасида “Файлни илова қилиш” функционали пайдо бўлди. Унинг мақсади ҳақида расмий йўриқномада ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz ДСҚда буни нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ...
Корхона Давлат активларини бошқариш агентлигида кўчмас мулкни сотиб олади. Бундай вазият учун ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди: ...
Тадбиркорлик субъекти корпоратив карта орқали ташкилот эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилди. Сотувчидан иккита чек олди - онлайн-НКМ (виртуал касса) ва тўлов терминали чеки. Бироқ ДСҚ ахборот тизими ҳисобга олиш учун онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини рўйхатдан ўтказишни рад этди. Бунинг сабаби нимада эканлиги ва уни қандай тузатишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди: ...
Агар ташкилот чорак бошидан эмас, балки кечроқ айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС тўлашга ўтган бўлса, солиқ ҳисоботи қандай тўғри тўлдирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ўктам РАЖАПОВ жавоб берди: ...
Фойда солиғи ва чораклик ҚҚС (СК 259-м. 2-қ.) тўловчиси бўлган корхона бўёқ ишлаб чиқаради ва уни улгуржи сотиб олувчиларга ва фирма дўкони орқали чакана реализация қилади. Ўз бўёғидан ташқари, дўконда ташқи ташкилотлардан харид қилинадиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар сотилади. Бундай вазиятда ҳисобни қандай тўғри юритиш мумкин? Қачон ҚҚС ҳисобланади - маҳсулотни дўконга ўтказишдами ёки уни реализация қилишдами?
Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
1 майдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларда имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизими ишга туширилди. ҚҚСни ҳар чоракда тўлайдиганлар Ҳисоб-китобни қандай топширадилар? Апрель ойи учун маълумотларни қандай акс эттирадилар?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари тушунтиришди. ...
Биринчи ҚҚС ҳисоб-китобини солиқ тўловчи у ёки бошқа сабабларга кўра ўз вақтида ушбу солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда муаммосиз топшириш мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ гапириб берди: ...
Корхона маҳсулотлар (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан мустақил равишда ҚҚС ҳисоблаб чиқарди ва тўлади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммалари, шунингдек товарларни таннархидан паст реализация қилишдан кўрилган зарарлар чегирилиши ёки чегирилмаслиги хусусида Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ...
ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан: 1) қандай қилиб ҚҚС тўловчиси сифатида мажбурий рўйхатдан ўтиш; 2) нима учун буни ўз вақтида амалга оширмаган солиқ тўловчи ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин эмаслиги, унинг контрагентлари эса - бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин эмаслиги; 3) ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилганлигини тушунтиришди: ...
1 майдан бошлаб ҚҚС тўловчилар улар фойдаланадиган ҚҚС бўйича имтиёзларни кўрсатадилар. Шунингдек, бир томонлама ЭҲФнинг янги турлари жорий этилади. Buxgalter.uz қандай созлашларни амалга ошириш ва янгиликлар билан қандай ишлашни ДСҚда аниқлаштирди: ...
2020 йилда товарлар ва хизматларни реализация қилиш электрон ва қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилган. Бухгалтерия ҳисобида (1С) реализация қилиш бўйича ҳақиқий айланма акс эттирилиши, солиқ ҳисоботи эса фақат ЭҲФ маълумотлари бўйича шакллантирилиши тушунарли. Ва натижада солиқ ҳисоботларидаги кирувчи ва ҳисобланган ҚҚС бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий маълумотларига тўғри келмаслиги мумкин. Муаммони қандай ҳал қилиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси муассиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб берди: ...
Шундай бўладики, хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚС тўловчиси рўйхат рақамини уларда ушбу солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгандан кейинроқ оладилар. Натижада улар ҳам солиқ мажбуриятларини бажаришда, ҳам бухгалтерия ҳисобида талай муаммоларга дуч келишади. Баъзи муаммоларни ҳатто солиқ органлари мутахассисларининг фаол қўллаб-қувватлашида ҳам ҳал қилиб бўлмайди - шунчаки буни бажаришнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги туфайли. ...