“Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари сифатида ускуна қийматининг 10%ига тенг суммадан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай тарзда талқин қилиши қонунийми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.).
ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади?
Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ...
Агар корхонада узоқ муддатли шартномалар бўлса, қонун ҳужжатларига шартнома шартларига бевосита таъсир этадиган ўзгартиришлар киритилганда ҳар доим муаммолар юзага келади. Масалан, ҚҚСнинг ставкаси пасайтирилганда ҚҚС тўловчиси бўлган корхоналар раҳбарлари олдида шартномаларга ўзгартиришлар киритиш масаласи туради. Бу битимларнинг ҳар қандай турига: ижара, етказиб бериш, пудрат ва ҳоказо шартномаларга дахл қилади.
Бундай вазиятда қандай йўл тутишни “Норма” экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди: ...
«Корхонада дебиторлик қарзи, айтайлик, 1 000 сўм бор. Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра уни худди шу суммага сотамиз. Бироқ, СК 45-моддасига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш товар деб эътироф этилиши боис ҚҚС юзага келади. Реализация қилиш суммаси ҚҚС – 130 сўмни ўз ичига олади деган қарорга келинса, 9200-счётда 130 сўм (1 000 – 870) миқдорида манфий фарқ юзага келади. Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажат чегириб ташланадими?».
Солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерлар малакасини ошириш марказининг муассиси Замира ЖЎРАЕВА buxgalter.uz билан ушбу масала юзасидан фикр алмашди: ...
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ...
ҚҚС тўловчи воситачининг ҚҚС тўламайдиган комитент билан ўзаро ҳисоб-китоблари қандай ҳисобга олиниши ва расмийлаштилириши юзасидан «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириш берди: ...
«Ташкилот темир йўл транспортида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади, балансида ўз ҳаракатланувчи таркибига эга эмас. Юкларни ташиш учун МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб, кўпинча Ўзбекистондан юк ташувчи норезидент ижрочилар билан шартномалар тузади. Буюртмачилар билан транспорт экспедицияси шартномалари тузилади».
Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ махсус buxgalter.uz учун транспорт экспедицияси шартномасининг солиқ оқибатлари ҳақида гапириб бердилар: ...
Кўп корхоналар реклама агентликларининг промоакцияларига буюртма бериш орқали уларнинг хизматларидан фойдаланадилар. Ҳар хил турдаги шартномаларнинг моҳиятини ва уларнинг солиқ оқибатларини англамаслик солиқлар сезиларли даражада ортиқча тўланишига олиб келади. buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг фирмаси директори Наталья ТУРАЛИНОВА воситачилик битими иштирокчилари учун юзлаб миллион сўмга тушиши мумкин бўлган бухгалтернинг хатолари ҳақида гапириб берди: ...
Ўзбекистон резиденти бўлган корхона Россия компанияси билан хизматларни импорт қилиш учун контракт тузмоқчи. Солиқ ва иқтисодий таваккалчиликлардан қочиш учун бундай контрактни қандай қилиб тўғри тузиш мумкинлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди: ...
Корхона ўз маҳсулотини шахсий автотранспортида экспорт қилмоқчи.
Етказиб бериш суммаси маҳсулотдан алоҳида ажратилиши, ушбу суммага ҚҚС солиниши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ...
«ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. АВ таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилдилар.
Материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ...
Август учун ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД асосида (ЭК-11 реэкспорт режими) олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари (98 тури) имтиёзли айланма сифатида ўтди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
2022 йил август учун корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_35 коди билан ҳисоботнинг янгиланган шакли бўйича топширадилар. ДСҚ мутахассислари ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида хатога йўл қўймасдан, ҳисоботни қандай муваффақиятли топширишни тушунтиришди. ...
2022 йил 11 сентябрдан бошлаб импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти чекланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг электрон шакли такомиллаштирилди (пакет коди 10006_35).
Солиқ бўйича ҳисоботда бундай операциялар бўйича маълумотлар қандай шакллантирилиши ва ҳисобга олиш ҳуқуқи амалга оширилишини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди. ...