Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 27.04.2023
“Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари айланмадан олинадиган солиқни қандай ставка бўйича тўлайдилар? Илгари – 25% бўлган, лекин СКнинг сўнгги таҳририда субъектларнинг ушбу гуруҳи умуман ажратилмаган. Воситачилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашлари мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 12.04.2023
Корхона солиқ органини 2023 йил 1 майдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтиши тўғрисида хабардор қилди, деб фараз қилайлик. Ўтиш билан боғлиқ саволларга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВдан жавоб беришини илтимос қилди: ... 

Дата публикации 03.04.2023
“2023 йилнинг январь ойидан бошлаб корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан таъсисчиларга дивидендларни тўлашни режалаштиряпмиз. Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчидан олинадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқлар солинмайди. Корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтгунга қадар давр учун олинган, фойда ҳисобидан тўланадиган дивидендлардан солиқларни тўлаш керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсати департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2023
“МЧЖ – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўлашга ўтдик. Ягона таъсисчи (жисмоний шахс) 2022 йил якунлари бўйича фойдани дивидендларни тўлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилди. СКнинг 470-1-моддаси 7-қисмига асосан қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди. Фойда 2022 йил якунлари бўйича тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, биз дивидендлар тарзида олинадиган даромадлардан олинадиган солиқни ушлаб қолишимиз керакми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.02.2023
Тадбиркорлик субъектлари одатда бизнесни ривожлантиришнинг турли режаларини олдиндан ишлаб чиқадилар. Чунончи, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни танлайдиганларда қуйидаги ҳолларда солиқни қандай тўлаш ҳақида савол туғилиши мумкин: 1) агар йил давомида айланма 500 млн сўмдан ошса; 2) агар корхона қайта ташкил этилса (қўшиб юбориш, ажратиб чиқариш); 3) тугатилган тақдирда. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни тушунишга ёрдам берди: ... 

Дата публикации 06.02.2023
“Солиқ инспектори қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтишни қатъий тавсия қилмоқда. У буни текширувлар бўлмаслиги, бухгалтерия ҳисобини юритиш керак эмаслиги билан асосламоқда. Агар бунга ўтилмаса, бизга тадбиркорлик субъектининг ҳақиқатда жойлашган жойини текшириш билан келишлари ҳақида огоҳлантирди”. Бундай огоҳлантиришга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”. Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.01.2023
2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ихтиёрий тартибда қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтиши мумкин.. Қабул қилинган қарор тўғрисида солиқ органларини қандай хабардор қилишни ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 07.01.2023
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу борада 2022 йилда тадбиркорлар билан ўтказилган «Очиқ мулоқот»да Давлат раҳбари томонидан белгиланган топшириқларга асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Ж.Аминбоев buxgalter.uz учун тушунтириш берди. ... 

Дата публикации 25.11.2022
«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2022
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон корхонаси хорижий етказиб берувчи (консигнант) билан консигнация шартномасини тузиб, воситачи (консигнатор) сифатида унинг товарларини Ўзбекистонда реализация қилмоқчи. Бундай консигнатор ҚҚС тўлашга ўтишга мажбурми? Қандай ҳолда комиссия (топшириқ) шартномаси бўйича воситачи – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига, реализация қилинган товар улушида солиқ бўйича солиқ базасини камайтиришга ҳақли экани белгиланган СК 464-м. 2-қ. 2-б. нормаси қўлланилади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари вазиятга ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 16.11.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил чоғида аниқланадиган энг кўп учрайдиган хатолар шарҳини тақдим этди. Қайд этамиз: ... 

Дата публикации 07.11.2022
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 28.10.2022
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
«Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми? Buxgalter.uz ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВдан ушбу саволларга жавоб беришини сўради: ... 

Дата публикации 07.10.2022
Банк иккиламчи депозит счётидаги маблағлар қолдиғидан фойдаланиш учун шартнома тузишни таклиф этмоқда. Олинган фоизларни жами даромадга киритиш ва фойда солиғи солиш мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай ставкада, деган саволларга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2022 йилда очилди. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда у қайси санадан бошлаб ҚҚСга ўтиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ тушунтирди: ...