ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 06.08.2020
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар. Шунингдек бинолар ва автотранспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА турли вазиятларда ушбу имтиёзларни қўллашнинг амалий жиҳатларини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 04.08.2020
Президентнинг ПФ-6029-сон қарори билан микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёзнинг амал қилиши йил якунига қадар узайтирилди. Уни қандай қилиб ҳисоботда акс эттириш хусусида “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 23.07.2020
Ниҳоят Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони чиқди, унга биноан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича бериладиган нафақа ЖШДСни ҳисоблашда жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди. 2020 йилнинг апрель-июнь ойларида нафақа суммасидан ЖШДС ушлаб қолган бухгалтерлар 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонга ҳавола берган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширишларига тўғри келади. ... 

Дата публикации 21.07.2020
2007 йил таҳриридаги СКга мувофиқ, болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақасига ЖШДС солинмаган. Кодекснинг янги таҳририда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА амалдаги нормаларни ҳисобга олган ҳолда нафақани ҳисоблаш ва тўлаш тартибини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 16.07.2020
Жорий йилда моддий ёрдамга солиқ солишга нафақат МҲЭКМнинг оширилгани, балки 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармонга мувофиқ имтиёзли чегара МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача ўзгартирилгани ҳам таъсир кўрсатади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА ушбу ўзгартиришларни қандай белгилаш ва ҳисоботда акс эттириш кераклигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 15.07.2020
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклига уни тўлдириш чоғида 1%лик имтиёзли ставкани танлаш имтиконияти киритилди. Бироқ бухгалтерларда корхона ҳисобот даврида бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини қўллаган бўлса, ҳисобот қандай тўлдирилади деган савол пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 12.07.2020
Президентнинг ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августда тугайди. Сизга жарима ва пеня солмасликлари учун buxgalter.uz маслаҳатларидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 10.07.2020
Агар чет эллик директорда диплом бўйича мутахассислиги бошқарув эмас, техник мутахассислик бўлса, унинг даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.07.2020
Корхона ходими - Ўзбекистон фуқароси хизмат зарурати юзасидан тез-тез чет элга чиқади. Ўзбекистонда у бир йилда 183 кундан кам бўлади. Бунда у солиқ резидентлигини йўқотадими? Ушбу ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби тартиби қандай? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.06.2020
Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшгача бўлган фарзанди ёки турмуш ўртоғининг ўқиши) учун йўналтириладиган солиқ тўловчининг даромадларига солиқ солинмайди. Ушбу имтиёзни қўллашда кўп учрайдиган хатоликлар ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 30.06.2020
Ёз, одам дам олишни, шаҳар ташқарисида тоза ҳаводан завқ олиш, ўзини тартибга келтириш, сув ҳавзасида сузиш ёки спорт залида шуғулланишни хоҳлайди. Кўп корхоналар ўз ходимларига ғамхўрлик қилган ҳолда бундай харажатларни ўз зиммасига олади. Уларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 30.06.2020
Чет эллик ходим жорий йилда резидентга айланди. Уни ШЖБПҲ тизимига ҳисобга қўйиб, бадаллар ушлаб қолиш лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.06.2020
Чет эллик ходим-резидент 3 ойдан кўп муддатга Ўзбекистонни тарк этмоқда. Бу ҳолда у яна норезидентга айланадими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.06.2020
Чет эллик ходим даромадлар тўғрисида декларация топширишни хоҳламаяпти. Бухгалтер бундай вазиятда унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиши лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.06.2020
Корхонада меҳнат шартномасига асосан чет эллик-норезидент ишлайди. Унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинади. Ўзбекистонда 183 кун бўлгандан кейин у солиқ резидентига айланади ва унинг иш ҳақига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. Бунда у чет элда ҳам даромад олади. У Ўзбекистонда жами даромади тўғрисида декларация топшириши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.06.2020
Солиқ қўмитаси яна ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини ижтимоий солиқ бўйича қуйидаги иккита имтиёзни бир вақтда хатосиз қўллаш имконияти учун қайта кўриб чиқади: ... 

Дата публикации 16.06.2020
Кўпинча ходимлар хизмат мақсадлари учун шахсий автотранспортларидан фойдаланадилар. Бу ҳолда компенсация ҳисоблашга доир саволлар юзага келади: у кимларга тўланиши лозим, уни қанча миқдорда ҳисоблаш мумкин, қачон тўланиши керак, унга солиқ солинадими, уни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига киритиш зарурми? Buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкинлигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 11.06.2020
Пандемия шароитида ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва унга солиқ солиш мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Жорий йилда ҳисоб-китобларда нималарни инобатга олиш лозимлигини Тошкент шаҳар Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.06.2020
Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот шаклини қайта ишлади. Энди ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини бундай ҳуқуқ тақдим этилган барча солиқ тўловчилар муаммосиз қўллашлари мумкин. ... 

Дата публикации 03.06.2020
2019 йил учун жисмоний шахслар даромадларини декларациялаш давом этмоқда. Солиқ инспекторлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш асносида моддий ёрдамга солиқ солиш билан боғлиқ жуда кўп хатоларни аниқлашмоқда. Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва йўл қўйилган хатоларни қандай тузатиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ...