ЭҲФ
Дата публикации 02.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисоботни ҳар ойда топширадилар. ДСҚ Ҳисоб-китобнинг янги шаклини эълон қилди. У қўлда тўлдириладиган минимал сатрлар билан автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралар сони ошди, Ҳисоб-китобда хатолар бўлмаслиги учун уларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар тақдим этишга улгуриш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.01.2022
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ... 

Дата публикации 20.01.2022
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.01.2022
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди. ... 

Дата публикации 29.12.2021
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди. ... 

Дата публикации 23.12.2021
ЭҲФда харидор ва сотувчи реквизитлари тагида янги қатор - “солиқ узилиши коэффициенти” пайдо бўлди. Бу нима учун керак бўлиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚ ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон Насруллоев сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 21.12.2021
Автосалон ДЙҲХХдан БҲМнинг 10%и қийматида (ҚҚСсиз) маълумотнома-счёт бланкаларини харид қилади. Жорий йил бошидан у мазкур маълумотномани мижозларга ҚҚС билан сотди. Имтиёзни МХИК кодига боғлашда ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича имтиёз билан шакллантирилиши маълум бўлди. Вазиятни ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.12.2021
ДСҚ ЭҲФда электр энергияси, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал ва алоқа хизматлар харажатларини қоплаш бўйича кўчмас мулкни ижарага берувчи томонидан кўрсатиши шарт бўлган МХИКни чоп этди. ... 

Дата публикации 03.12.2021
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.11.2021
Кўп ишлаб чиқарувчилар товарни тортиб, қуйиб ёки метражда эмас, балки қадоқланган ҳолда реализация қилишади. Сотиладиган товар сонини улар шу пайтгача қадоқлар сони билан ўлчашган. Бугун ҳар бир МХИКга ўзининг ўлчов бирлиги - вазни, узунлиги, ҳажми ва ҳ.к. боғланган. Товарни қадоқда (қутида, флаконда ва ҳ.к.да) сотишни давом эттириш учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” янги сервисидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 10.11.2021
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 08.11.2021
Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади. ... 

Дата публикации 02.11.2021
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ... 

Дата публикации 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ... 

Дата публикации 13.10.2021
Ҳисобварақ-фактураларда идентификация кодлари ва штрих-кодлар қасддан нотўғри акс эттирилгани учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар киритиш муддати 2022 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 3-илованинг 12-б.. Бироқ МХИКдаги хатоликлар учун ҳозирданоқ катта миқдордаги жарималар қўлланилмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 11.10.2021
Ташкилот мажбурий тарзда маркировка қилинадиган товарни реализация қилади. Агар: 1) ҳужжат шакллантирилаётганда сотилмаган товарнинг рақамли коди хатолик туфайли кўрсатилган; 2) харидор товарни алмаштириб беришни талаб қилган бўлса, нима қилиш керак. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, “CRPT TURON” ОАЖ рақамли маркировка оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 08.10.2021
Ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш амалиёти яқин вақтда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан савдо қилишда иштирок этувчи барчага татбиқ этилади. Уларни ЭҲФда қандай қилиб тўғри акс эттиришни, buxgalter.uz илтимосига биноан рақамли маркировкалаш оператори “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.10.2021
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ...