Онлайн-кассаларга ўтганимиз сабабли товарлар номенклатураси билан ишлашга бўлган муносабат ўзгармоқда. Тадбиркорлар ушбу масалага янада масъулият билан ёндаша бошладилар. Бунда турли савдо шохобчаларининг касса техникасига киритилган товарлар рўйхатини солиштирадиган бўлсак, – биргина товар турлича қайд этилганини кўрамиз. Баъзиларида ахборот кирилл ёзувида, бошқасида лотин ёзувида киритилган бўлиши, товар ҳар хил кетма-кетликда тавсифланган бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолатми? Бирмунча вақт ўтгач ҳаммасини ягона стандартга бирлаштиришга тўғри келмайдими? Онлайн-кассаларга энди ўтаётганлар қандай йўл тутишлари керак? ...
Онлайн-НКМга ўтадиган тадбиркорлар учун имтиёзлар Президентнинг ПФ-5813-сон Фармонида назарда тутилган. Вuxgalter.uz ваколатли органлар томонидан қўшимча тушунтиришларни талаб этадиган баъзи муҳим жиҳатлар мавжуд, деб ҳисоблайди. Гап нима хусусида? ...
My.soliq.uz сайтида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш бўйича интерактив хизматлар тест режимида ишга туширилди. Бироқ, ҳали тизим созланмаганлиги ва техник носозликлар рўй бериши боис, ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ходимлари ҳозирча тўғридан-тўғри ТХКМга мурожаат этишни тавсия қилишмоқда. Қандай қилиб онлайн-НКМ ёки виртуал кассани энг қисқа муддатларда ва кам харажатлар билан ўрнатиш мумкин, биргаликда кўриб чиқамиз. ...
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва табиий газ реализация қилувчи тадбиркорлар 2020 йил 1 январга қадар онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланишга ўтишлари лозим. Кейинги икки йилда уларга товар ва хизматларни нақд пул ва терминал орқали реализация қиладиган қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар қўшилади. Бу техникани ўрнатиш ва унга хизмат кўрсатиш одатдагисидан фарқ қилади. Бундай аппаратни ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш учун бизнинг йўриқномамиздан фойдаланинг. ...
Назорат-касса техникаси ишлаб чиқарувчилари ўз НКМларини бозорда илгари суришда уларни “онлайн режимида ишлайди” деб фаол кўрсата бошладилар. Шу муносабат билан тадбиркорларда савол туғилади: улар бу моделларни харид қилган ҳолда ПФ-5813-сон Фармон билан тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялардан фойдалана оладиларми? ...
Тадбиркорларда нақд пул воситасида чакана савдо қилиш учун НКМ қандай рўйхатдан ўтказилади, деган савол юзага келмоқда. Онлайн НКМни жорий этиш бўйича тегишли тажриба лойиҳасида иштирок этмоқчи бўлганлар учун фискал модулни рўйхатдан ўтказиш ва онлайн НКМни қўллашга доир йўриқнома оммалашгани сайин бу масала долзарб тус олмоқда. ...