Асосий воситалар
Дата публикации 21.12.2022
«АВ объектини реконструкция қилиш учун рухсатнома олинган пайтдан бошлаб 24 ой ўтди, бироқ у ҳали давом этмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларида реконструкция қилиш муддати қайд этилмаган. Реконструкция қилиш учун рухсатнома олингандан кейин 24 ой ўтгач, ушбу объект бўйича қандай ставкада мол-мулк солиғи солинади? Бино қайси пайтдан бошлаб қурилиши тугалланмаган объект деб ҳисобланади?» Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.12.2022
«Компания янги харидорларни жалб этиш ва даромадни ошириш учун ижарага олинган бинода янги савдо шохобчасини очмоқчи. Бироқ, объектнинг ўз мақсадини кўзлаб қайта лойиҳалаштирилиши салмоқли молиявий сарф-харажатларни талаб қилиши ҳозирданоқ маълум. Ижарага олинган бинони таъмирлаш ва қайта лойиҳалаштиришга сарф-харажатларни бир марта эмас, балки 3–5 йил давомида харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?». Ушбу саволга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«ДМ ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи хорижий компания ўз асбоб-ускуналарини минтақанинг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистонга кўчирди. У ИМ42 «Вақтинча олиб кириш» режимида расмийлаштирилган, сўнг ИМ74 «Божхона омбори» режимига ўтказилган. Қайта расмийлаштириш пайтида божхона йиғимлари тўланган». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра божхона режими ўзгартирилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, божхона йиғимларини қаерга – таннархга ёки жорий харажатларга киритиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 04.10.2022
«ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. АВ таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилдилар. Материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 04.10.2022
“А” корхонаси қайта ташкил этишни амалга оширди, бунинг натижасида “Б” корхонаси ажратиб чиқарилди. Тақсимлаш баланси асосида “А” корхонаси қабул қилиб олиш ва топшириш далолатномаси бўйича “Б” корхонасига кўчмас мулкни (бинони) топширади. Тошкент шаҳар Давлат кадастрлари палатаси “Б” корхонасига кадастр бериши учун ҳужжатни – 29.12.2018 йилдаги 1060-сон ВМҚга 1-илованинг 39-бандига асосан кўчмас мулк ҳуқуқининг ўтишини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилмоқда. Бироқ ушбу бандда қайта ташкил этишда кўчмас мулк ҳуқуқининг ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилмаган”. Қайта ташкил этишда олинган бинони рўйхатдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Давлат кадастрлари палатасига қандай бирламчи ҳужжатни тақдим этиш зарур?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимини мувофиқлаштириш ва давлат кадастрлари бошқармаси бошлиғи Носир ЛАТИПОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 30.08.2022
“Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тузилган. Ишончли бошқарувчи ҳисобланган корхона мол-мулкни 0100-бухгалтерия счётига кирим қилди ва амортизация ҳисоблайди. Бундан ташқари, корхона ушбу шартнома бўйича мазкур мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлайди. Ишончли бошқариш шартномаси бўйича олинган мол-мулк қандай тўғри ҳисобга олинади? Оператив ижара шартномаси ва ишончли бошқариш шартномаси асосида олинган мол-мулкни ҳисобга олиш нима билан фарқ қилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.08.2022
“Табиий газни ташиш учун газ турбинаси агрегатларидан фойдаланилади, уларнинг таркибига газ турбинаси двигателлари киради. Уларни капитал таъмирлаш харажатлари – анчагина юқори. Бунда фақат жисмонан ва маънан эскирган деталлар ва узеллар алмаштирилди. Бошқа қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари бажарилмади. Таъмирлаш натижасида ҳисобга олиш объектининг фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари ўзгармади. Биз капитал таъмирлаш харажатларини қандай ҳисобга олишимиз керак? Уларни ишлаб чиқариш харажатларига киритамизми ёки объектнинг бошланғич қийматини оширишга олиб борамизми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.08.2022
ЯИДХП турли ахборот маълумотномалар ва кўчирмалар, келишувлар ва рухсатномалар олишга, шунингдек кўчмас мулкингизга кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза беришга ёрдам беради. Buxgalter.uz кўчмас мулк билан боғлиқ энг талабгир электрон хизматларни жадвалга тўплади: ... 

Дата публикации 08.08.2022
“Доимий муассаса кўчмас мулк сотиб олиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? ДМ кейинчалик ўз кўчмас мулкини ижарага бериши мумкинми ва бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.07.2022
“Корхона балансида турган автомобиль ЙТҲга учради. Корхона суғурта бўйича товон пули олди ва худди шу суммага автомобилни таъмирлатди. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўлайди” Суғурта товони олиш ва автотранспортни таъмирлашга харажатларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттиришни “Жавоб берамиз!” экспертлари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 30.06.2022
Кўпинча корхоналар асосий восита сифатида фойдаланиш учун бино сотиб олишади, бироқ бундан олдин уни тўлиқ ёки қисман реконструкция қилишади. Реконструкция айрим элементларни (дераза, эшик, профнастил) алмаштириш каби, бинонинг анча қисмини демонтаж қилиш ва қайта қуришни ҳам назарда тутиши мумкин. Режалаштирилган реконструкция кўламига боғлиқ ҳолда сотиб олишда бинони ва демонтаж қилиш натижасида бўшайдиган моддий бойликларни қандай кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.05.2022
Бойликларни масъул сақлашга топшириш ҳисобда қандай акс эттирилади? Уларни топшираётган тарафнинг балансидан ҳисобдан чиқариш ва қабул қилувчи тарафнинг балансига қабул қилиш керакми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.04.2022
ҚҚС тўловчиси бўлган корхонани қайта ташкил этиш натижасида ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона рўйхатга олинди. Унга ўтказилган материаллар ва асосий воситалар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига амортизация қилинадиган активлар қисмида 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан СКга киритилган ўзгартиришлар (СК 306-310-м.) биноларни ижарага берувчилар ва ижарага олувчиларда кўплаб саволлар туғдирди. Янгиликларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА ва “Profi Training” бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтиришди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди. Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.03.2022
Ўзбекистон лизинг компанияси Россия компанияси – лизингга берувчидан ускунани лизингга олмоқчи. Келгусида у маҳаллий корхоналарга қўшимча лизингга берилади. Ускуна олиб кирилаётганда божхонада қандай расмийлаштирилади, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу саволларга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2022
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди - биз ҳар йил январда ушбу хабарни ўқишга кўникканмиз. Бу бухгалтер учун 2022 йилда нимани англатади ва бундай қайта баҳолаш корхонанинг солиқ ҳисобига таъсир этадими? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 14.01.2022
Корхона енгил автомобиль сотиб олди ва аукцион орқали “чиройли” давлат рақами белгисини харид қилди. Муайян вақт ўтгач, автомобилни сотишга, рақамни эса олиб қолишга қарор қилди. Ушбу операциялар ҳисобда қандай акс эттирилишини “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 11.01.2022
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. ... 

Дата публикации 27.12.2021
Асосий восита (бино, автотранспорт) шўъба хўжалик жамияти балансидан МЧЖ-таъсисчи балансига қандай ўтказилишини buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ...