Асосий Воситалар
Дата публикации 15.11.2021
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналар ДСҚнинг янги назорат қилиш тизими - “Е-актив” тизимида ишлашларига тўғри келади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ). Мазкур тизим мураккабликлар келтириб чиқармаслиги учун бундай корхоналарга ҳозирдан тизимнинг тест версиясини синаб кўришни тавсия қиламиз. “Е-актив” тизимида ишлашни қандай бошлаш ва нимага эътибор қаратишни buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.11.2021
ДСҚ кўчмас мулк ижара шартномаси ҳақиқийлигини қандай қилиб текшириш тўғрисидаги эслатмани эълон қилди. Мазкур идора шунингдек нима учун тадбиркорлик субъектида е-ijara да шартномани рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши сабабларини изоҳлаб берди. ... 

Дата публикации 09.11.2021
Корхона кварцли қум харид қилиб, уни ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё сифатида ишлатади. Қумнинг бир қисми хом ашё сақланаётган тупроқли майдонни тўлдириш ва текислаш учун сарфланди. Ишлатилган қум қийматини қандай ҳисобга олишни МВ департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.11.2021
Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси томонлари ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни E-ijara га киритишда нималарни инобатга олиш зарур? Агар айни бир шартнома тизимга икки марта киритилган бўлса, нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ мутахассислари жавоб беришди. ... 

Дата публикации 03.11.2021
Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади. ... 

Дата публикации 02.11.2021
Бухгалтерларда корхона эҳтиёжлари учун мол-мулкларни, мулкий ҳуқуқларни, ТМЗ, дастурий таъминотларни харид қилишда, уларни таснифлаш борасида баъзи қийинчиликлар бўлиши мумкин: нималарни асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига киритиш мумкин, нималарни эса мумкин эмас. Амалиётдан айрим вазиятларни кўриб чиқамиз. ... 

Дата публикации 29.10.2021
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб берди. ... 

Дата публикации 18.10.2021
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.10.2021
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар ўз активлари билан боғлиқ хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттирадилар 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «б» кичик б.. Buxgalter.uz ушбу тизим қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 08.10.2021
2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ озгина номувофиқлик сизга инсофли солиқ тўловчи мақомини йўқотишга ва ҚҚСни ҳисобга олишга тушиши мумкин. Барча хўжалик юритувчи субъектларга жорий йил якунига қадар кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказишни, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этишни, кўчмас мулкни солиқ органларида ҳисобга қўйишни таъминлашни тавсия қиламиз. Бунда нимага алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 30.08.2021
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ УФни жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва /ёки учинчи шахсларнинг мол-мулки ва ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш мумкин. Буни асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисобига амалга ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини Молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.08.2021
Ўзимизнинг материаллар ҳамда давал хом ашёдан темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарамиз (ҚҚС тўловчисимиз). Давал хом ашёси сифатида арматура ва цемент келиб тушади. Давал хом ашёсини қандай тўғри ҳисобга олиш керак? Солиқ солиш мақсадларида қандай сумма корхона даромади ҳисобланади: юклаб ортилган тайёр маҳсулотлар қийматими ёки давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматлари қийматими? Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.08.2021
Асосий воситаларнинг бир қисми маънавий жиҳатдан тез эскириши муносабати билан раҳбар айрим объектларга амортизациянинг жадаллаштирилган усулини қўллашга қарор қилди - 40%. Яъни СКнинг 306-моддасида тасдиқланган нормалар 2 карра оширилган. Бунда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади? ... 

Дата публикации 03.08.2021
Корхона ҳали тўлиқ эскирмаган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Унда солиқ оқибатлари бўладими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.07.2021
Ташкилот 22 млн сўмга бошқа ташкилотдан ертўла биносининг бир қисмини сотиб олди. Сотувчи баланс қиймати - 1 220 минг сўм, эскириш - 640 минг сўм ва қолдиқ қиймати - 580 минг сўм тўғрисида маълумотнома тақдим этди, у харид қийматидан кескин фарқ қилади. Сотиб олувчи бинони қандай қиймати бўйича кирим қилиши керак? Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.02.2021
2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш бекор қилингандан сўнг турли даражадаги экспертлар қайта баҳолаш маъқуллиги фойдасига талай далилларни билдиришган. Натижада - баъзи тадбиркорлар, айниқса уч йилда бир марта қайта баҳолашни ўтказганлар, уни ҳақиқатан ўтказмаслик мумкинлиги юзасидан шубҳалана бошлашди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 14.08.2020
Кўпинча бино ва иншоотларни қуришда бухгалтерларда АВни битта инвентарь объектга бирлаштириш масаласи юзага келади. Масалан, корхона савдо марказини қуриб, уни лифтлар, эскалаторлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари билан жиҳозлади. Қурилишда ускуналар ҳисобда қандай акс эттирилади? Турли АВларни битта объектга киритган ҳолда битта АВ объекти – бино акс эттириладими ёки ҳар бир АВни фойдаланишга алоҳида қабул қилиш лозимми? ... 

Дата публикации 04.08.2020
Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади. ... 

Дата публикации 25.03.2020
Илгари фойда солиғи тўловчиларда харажатлар аниқ гуруҳланган бўлиб, улар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилган ёки чегирилмаган. ...