Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илованинг 1-2-б.). ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради. ...
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда: ...
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ...
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида. ...
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
“Ташкилот ўз эҳтиёжлари учун 5 та ноутбук олишни режалаштирмоқда. Бунда уларнинг маркировкаси талаб этиладими?”.
Buxgalter.uz саволни Давлат божхона қўмитаси ва рақамли маркировкалаш бўйича ваколатли оператор “CRPT TURON” МЧЖга йўллади. ...
Қоғозга чоп этилган ҳар бир онлайн-НКТ ва виртуал касса чеки ўзининг “электрон қиёфадош”ига эга. Электрон чекдан қоғоз чекдаги шифрланган QR-код ҳаволаси орқали фойдаланиш мумкин. Электрон чекда қандай маълумот мавжуд ва ундан қаерда фойдаланиш мумкин, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига кўра “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтириб берди. ...
Бухгалтерия ҳисобини тиклаш консалтинг бозорида энг талабгир хизматлардан бири ҳисобланади. Буюртмачилар қайта ҳисоб-китоблардан кейин солиқларни қўшимча тўлашга тўғри келади деб ўйлайдилар. Бироқ ортиқча тўловлар мавжудлиги аниқланадиган ҳолатлар ҳам бўлади. Бухгалтерлар томонидан йўл қўйилган қандай хатоликлар кўпинча солиқларнинг ортиқча тўланишига олиб келиши ва бу ҳолат уларнинг айби билан содир бўлмаслиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «ARKAD AUDIT» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА сўзлаб берди: ...
Ритейл онлайн-НКМ чекларида қандай МХИКни кўрсатиб ўтиши лозим? ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида аниқланадиган хатоликлар билан нима қилиш мумкин? Вазиятга Давлат солиқ қўмитасида аниқлик киритилди. ...
ДСҚ МХИКнинг ЭҲФда, онлайн-НКТ чекларида ва электрон шартномаларда нотўғри акс эттирилиши хатоларга, сотиб олинган (кирим қилинган) ва реализация қилинган маҳсулотнинг номувофиқлигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ сўнгги кунларда авж олган МХИК-ижодкорлиги ҳам худди шу натижаларга олиб келади. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бунга эътиборни қаратади: ...
Пандемия шароитларида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилинди. Шунингдек, уларга мавжуд қарзлар бўйича кечиктириш тақдим этилди (25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор). Ушбу преференциялар бўйича саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ...
ДСҚ онлайн-НКМ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМга хат йўллади, унда онлайн-НКМ чекларида товарлар/хизматлар номи, МХИК кодлари ва маҳсулотнинг идентификация рақами (штрих-кодлари) акс эттирилиши зарурлигига эътиборни қаратди. Бироқ ушбу талабларга риоя қилиш кўп даражада онлайн-НКТ билан ишлайдиган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларининг тушуниши ва тайёрланганлигига боғлиқ.
Buxgalter.uz энг кам саъй-ҳаракат билан ва регулятор томонидан эътирозларсиз барча талабларга қандай мувофиқ келишни айтиб беради: ...
ДСҚ онлайн-НКМ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМга хат йўллади, унда онлайн-НКМ чекларида товарлар/хизматлар номи, МХИК кодлари ва маҳсулотнинг идентификация рақами (штрих-кодлари) акс эттирилиши зарурлигига эътиборни қаратди. Бироқ ушбу талабларга риоя қилиш кўп даражада онлайн-НКТ билан ишлайдиган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларининг тушуниши ва тайёрланганлигига боғлиқ.
Buxgalter.uz энг кам саъй-ҳаракат билан ва регулятор томонидан эътирозларсиз барча талабларга қандай мувофиқ келишни айтиб беради: ...
“Биз улгуржи савдо билан шуғулланамиз, озиқ-овқат маҳсулотларини сотамиз. Етказиб берувчилар вақти-вақти билан маҳсулот нархини ўзгартиришади ва тегишинча, бизда ҳам нарх ўзгаради. Биз мижозларимизни ушбу ўзгаришлар ҳақида оғзаки равишда огоҳлантирамиз - бу тўғрими? Буни ҳужжат билан (хатлар ёки спецификацияни ўзгартириш) амалга ошириш лозимми”?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот” менюсида ҳисобот даврининг бир неча куни бўйича маълумотлар акс эттирилмаяпти. Бунинг оқибатида Солиқ бўйича ҳисоб-китобда онлайн НКМ тушуми бўйича нотўғри маълумотлар шаклланмоқда.
“Йўқотилган” чекларни қандай топиб, Ҳисоботда хатоларга йўл қўймаслик мумкин? Бу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ жавоб берди: ...
Вазиятни аниқлаштиришни давом эттирамиз: Агар онлайн-НКМ эгаси 943-сон ВМҚга 1-илованинг 25-бандига амал қилган ҳолда фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса, ТХКМ ходими нима қилиши керак.
ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими мазкур масала бўйича ўз тушунтиришини берди. Бунда buxgalter.uz ҳозирча анча мақбул ечим мавжуд бўлмаганда ушбу тавсияларга амал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ масаланинг ўзи кейинчалик қайта ишлашни ва касса онлайн-техника ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни талаб қилади.
“Янги технологиялар” ИАМ тавсия қилади: ...