Савдо ва овқатланиш
Материал санаси 29.11.2021
Улгуржи фирмада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалардан ташқари яна қурилиш ҳам мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси қандай чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 24.11.2021
ДСҚ ЭҲФ тизимига янги функционални киритди. У тадбиркорлик субъектига товарнинг ўлчов бирлигини танлашга ёрдам беради. Чунки энди ҳар доим ҳам одатдаги ўлчов бирликларини қўллаб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ мутахассислари ёрдамида вазиятни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 24.11.2021
Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш 2021 йилда чакана савдо соҳасига ҳам дахл қилди. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади: ... 

Материал санаси 17.11.2021
2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришларни buxgalter.uz қулай бўлиши учун жадвалга жамлади: ... 

Материал санаси 04.11.2021
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илованинг 1-2-б.). ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 28.10.2021
10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Материал санаси 25.10.2021
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда: ... 

Материал санаси 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ... 

Материал санаси 20.10.2021
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 15.10.2021
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 14.10.2021
Солиқ кодексига, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 30.09.2021
“Ташкилот ўз эҳтиёжлари учун 5 та ноутбук олишни режалаштирмоқда. Бунда уларнинг маркировкаси талаб этиладими?”. Buxgalter.uz саволни Давлат божхона қўмитаси ва рақамли маркировкалаш бўйича ваколатли оператор “CRPT TURON” МЧЖга йўллади. ... 

Материал санаси 20.09.2021
Қоғозга чоп этилган ҳар бир онлайн-НКТ ва виртуал касса чеки ўзининг “электрон қиёфадош”ига эга. Электрон чекдан қоғоз чекдаги шифрланган QR-код ҳаволаси орқали фойдаланиш мумкин. Электрон чекда қандай маълумот мавжуд ва ундан қаерда фойдаланиш мумкин, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига кўра “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 15.09.2021
Бухгалтерия ҳисобини тиклаш консалтинг бозорида энг талабгир хизматлардан бири ҳисобланади. Буюртмачилар қайта ҳисоб-китоблардан кейин солиқларни қўшимча тўлашга тўғри келади деб ўйлайдилар. Бироқ ортиқча тўловлар мавжудлиги аниқланадиган ҳолатлар ҳам бўлади. Бухгалтерлар томонидан йўл қўйилган қандай хатоликлар кўпинча солиқларнинг ортиқча тўланишига олиб келиши ва бу ҳолат уларнинг айби билан содир бўлмаслиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «ARKAD AUDIT» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 15.09.2021
Ритейл онлайн-НКМ чекларида қандай МХИКни кўрсатиб ўтиши лозим? ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида аниқланадиган хатоликлар билан нима қилиш мумкин? Вазиятга Давлат солиқ қўмитасида аниқлик киритилди. ... 

Материал санаси 13.09.2021
ДСҚ МХИКнинг ЭҲФда, онлайн-НКТ чекларида ва электрон шартномаларда нотўғри акс эттирилиши хатоларга, сотиб олинган (кирим қилинган) ва реализация қилинган маҳсулотнинг номувофиқлигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ сўнгги кунларда авж олган МХИК-ижодкорлиги ҳам худди шу натижаларга олиб келади. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бунга эътиборни қаратади: ... 

Материал санаси 13.09.2021
Агар сизнинг харидорингиз онлайн НКМ ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши қайд этилган назорат хариди иштирокчиси бўлса, нима қилиш керак? Buxgalter.uz сайтининг илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШEВА саволга жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.09.2021
Пандемия шароитларида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилинди. Шунингдек, уларга мавжуд қарзлар бўйича кечиктириш тақдим этилди (25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор). Ушбу преференциялар бўйича саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 31.08.2021
Вuxgalter.uz илтимосига биноан ЭҲФни тўлдиришда савдо ташкилотлари нимага эътибор қаратишлари зарурлигини 2021 йил биринчи ярим йиллиги солиқ текширувлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 27.08.2021
ДСҚ онлайн-НКМ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМга хат йўллади, унда онлайн-НКМ чекларида товарлар/хизматлар номи, МХИК кодлари ва маҳсулотнинг идентификация рақами (штрих-кодлари) акс эттирилиши зарурлигига эътиборни қаратди. Бироқ ушбу талабларга риоя қилиш кўп даражада онлайн-НКТ билан ишлайдиган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларининг тушуниши ва тайёрланганлигига боғлиқ. Buxgalter.uz энг кам саъй-ҳаракат билан ва регулятор томонидан эътирозларсиз барча талабларга қандай мувофиқ келишни айтиб беради: ...