ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш учун йиғим камайтирилади (Тошкент шаҳридан ташқари)
2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Пойтахтда 2021 йил учун йиғим ставкалари ўзгармади, Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда улар 16%га камайди, бошқа шаҳарларда – 25%га, бошқа аҳоли пунктларида – 50%га камайди:
№ |
Йиғимларнинг турлари
|
Бир ойга чегараланган ставкалар (сўмда) |
|||
|
Йиғим тури |
Тошкент шаҳри |
Нукус шаҳри, шаҳарлар - вилоят марказлари |
бошқа шаҳарлар |
бошқа аҳоли пунктлари |
1 |
Алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим |
1 200 000 |
840 000 |
600 000 |
300 000 |
2 |
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим
|
600 000 |
420 000 |
300 000 |
150 000 |
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинган . 2021 йил 1 январдан бошлаб имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади .
Саида ЖОНИЗОҚОВА