Ходимга товарлар бепул берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҚҚС юзага келадими

preview

Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

- Агар сиз жисмоний шахсларга, шу жумладан – ўз ходимларингизга бепул товарлар берсангиз ёки хизмат кўрсатсангиз, берилаётган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланг. Беришни ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштиринг.

 

Эътибор беринг
Жисмоний шахс учун бепул олинган товар ёки хизмат – бу ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромаддир . Жисмоний шахснинг даромади товарнинг сотиб олиш нархидан ёки хизматнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва ушбу қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасини ўз ичига олади .

 

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси ходимга таннархи 1 000 минг сўм бўлган ўз маҳсулотини бепул беради. Маҳсулотни реализация қилиш қиймати ҚҚСсиз нархномага асосан – 1 600 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида ходимга маҳсулотни бепул беришни бундай акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Берилган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

1 000

9220

2810

Бепул беришда маҳсулотни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобланди  (1 600 х 15%)

240

9220

6410

Маҳсулотнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ҚҚСни инобатга олган ҳолда моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланди (1 000 х 1,15)

1 150

9430

 

 

6740

«Моддий наф тарзидаги даромадлар»

6740

«Моддий наф тарзидаги даромадлар»

9220

Ходимнинг иш ҳақидан моддий наф тарзидаги даромаддан ҳисобланган ЖШДС ушлаб қолинди (1 150 х 12%)

138

6710

6410

Бепул беришдан кўрилган зарар акс эттирилди (1 150 – 1 000 – 240)

90

9430

9220

Бир томонлама тартибда ЭҲФ расмийлаштиринг.

ҚҚС  бўйича ҳисоботда операцияни бундай акс эттиринг:

  • ҳисобварақ-фактуранинг маълумотлари ЭҲФ тизимидан автоматик тарзда Харидлар реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритилади;

реализация қилиш бўйича айланма суммасини (1 600 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010811-сатри 3-устунида акс эттиринг.