Хориждаги омборларни ижарага олганда ҚҚС юзага келадими

preview

«Ўзбекистон резиденти ҳисобланган МЧЖ хориждаги чет эл корхонасининг омборларини ижарага олади. Хизматларни импорт қилиш давомида унда ҚҚС юзага келадими?»

«Норма»нинг илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг деректори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Кўриб чиқилаётган ушбу ҳолатда ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Хорижий компания томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти бу хизматларни кўрсатиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилганда вужудга келади .

Умумий қоидага кўра, башарти хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон ҳудуди бундай хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этиладиган хусусий ҳолатлар СК 241-м. 3-қ. 10-бандида белгиланган. Хусусан, - кўчмас мулкнинг ижарага берилиши .

Агар хизматларни реализация қилиш жойи СК 241-м. 3-қисмида белгиланган мезонларга мос келмаса, у ҳолда Ўзбекистон хизматлар реализация қилинадиган жой деб эътироф этилмайди.

Омборлар ижараси бўйича хизматлар реализация қилинадиган жойни Ўзбекистон деб эътироф этиш учун бу омборлар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиши керак. Биз кўриб чиқаётган ҳолатда омборлар унинг ташқарисида жойлашган, шу боис ҚҚС вужудга келмайди.

 

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

«Норма» ва Молия вазирлиги экспертларининг қуйидаги тушунтиришидан янада кўпроқ ахборотга эга бўлишингиз мумкин: