Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинадими

preview

Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚСни қандай тўғри ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

– “Амалдаги СКда вакиллик харажатлари тушунчаси йўқ. Корхона ўзининг солиқ солиш мақсадидаги Ҳисоб сиёсатида мустақил равишда мазкур мақсадлар учун харажатлар турларини аниқлаши мумкин.

Масалан, бу корхонанинг ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда қўллаб- қувватлаш учун етиб келган шахсларни, шунингдек бошқарув ва назорат органларини йиғилиши учун келган иштирокчиларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича харажатлари бўлиши мумкин:

  • расмий қабулни ўтказиш учун харажатлар;
  • кўрсатилган шахсларни транспорт билан таъминлаш, овқатлантириш ва яшаши учун харажатлар;
  • қабул қилувчи корхона штатида турмайдиган таржимонларни ёллаш.

 

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва уларни вакиллик харажатларига киритишда улар бўйича “кирувчи” ҚҚС ҳисобга олинмайди. У ушбу товарлар ва хизматлар қийматига қўшилади ҳамда харажатларга киритилади . Бунда ҚҚС бўйича бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади .

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш учун ўзида хорижий фирма вакилларини қабул қилади. Корхона шулар боғлиқ қуйидаги харажатлар қилди:

  • меҳмонхона ҳисобварақ-фактурасига асосан меҳмон яшаши ва овқатланиши учун - 9 085 минг сўм, ҚҚС билан бирга;
  • автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан транспорт хизмати учун – 2 875 минг сўм, ҚҚС билан бирга.

Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатларини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияларининг
мазмуни

Сумма, 
минг сўм

Счётлар боғланиши

дебет

кредит

Хорижий фирмадан келган вакилларнинг яшаши, овқатланиши ва транспорт харажатлари билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилди (9 085 + 2 875)

11 960

9420

6010

6990

ҚҚС бўйича ҳисоботда вакиллик харажатлари  қуйидагича акс эттирилади:

  • ЭҲФдаги маълумотлар автоматик тарзда харидлар реестрида - ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 1-жадвалида акс этади. Шу билан бирга 6 ва 7-устунларда кўрсатилаган суммалар ҳисобга олинмайдиган бўлиб 8 ва 9-устунларда такрорланиши зарур.

Вакиллик харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади, сабаби улар даромад олиш билан боғлиқ - асослантирилган (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган) ҳисобланади ва ҳужжатлар билан тасдиқланган. Агар корхона моҳиятан вакиллик харажатлари ҳисобланмайдиган қайсидир харажатларни ғайриқонуний равишда вакиллик харажатларига киритса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган деб тан олинади . Шунингдек, бу ҳолда ушбу харажатларни ЖШДС бўйича моддий наф тарзидаги даромадлар деб тан олиш хавфи юзага келади ”.