Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2006 й. 144-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2006 й.

N 144



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА

БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорларини

ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги

ПФ-3761-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 2-илованинг III бўлимида:

а) бўлимнинг номидаги "ва тариф коэффициентлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8-10, 12, 13-бандлардаги жадваллардан "Тариф коэффициенти" устуни чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2005 йил 25 октябрдаги 237-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 274-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 53-модда.