Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 05.07.2023 й. 24-сон "Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруқ, шунингдек унга қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2023 й. 996-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2023 й.

N 996-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

05.07.2023 й.

N 24


БУЙРУҒИ



"Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда трамадол дори

воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш

қоидалари тўғрисида"ги буйруқ, шунингдек унга

қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А.С. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 14 декабрдаги 635-сон "Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 996, 2000 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2001 йил 4 октябрдаги 439-сон "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруғига қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 996-1, 2001 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 19-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сон "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 2017 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 826-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июль