Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 06.12.2024 й. 201-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"ни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2024 й. 3587-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2024 й.

N 3587




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.12.2024 й.

N 201


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг

миллий стандарти (22-сонли БҲМС) "Чет эл валютасида

ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"ни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Д.А. Кучкаров






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1364, 2004 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 11 апрелдаги 37-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-1, 2013 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 239-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июндаги 77-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-2, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 518-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 12 июлдаги 107-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-3, 2018 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/1364-3/1785-сон).

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 декабрь