Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2005 й. 283-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2005 й.

N 283



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги

корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толасини сотиш механизми тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 98-модда) 2-бандининг олтинчи хатбошидаги "Ливерпуль пахта биржасидаги" сўзлари "Коттон Оутлок"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар, юклаб жўнатиш санасида "Коттон Оутлук"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларига мувофиқ вужудга келадиган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда 15 фоиз миқдоридаги чегирма билан белгиланади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 390-модда.