Қайтариш расмийлаштирилган сотиш чекларида ўлчов бирлигини қандай тузатиш мумкин

preview

“Қайтариш амалга оширилган чекда ўлчов бирлигини тузатишга ҳаракат қиляпман. “Маъқулланди” ўрнига хато ва чек қайтариш чекига бириктирилганлиги ҳақида хабар чиқмоқда. Қайтариш чекига боғланган сотиш чекида ўлчов бирлигини қандай тузатиш мумкин?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ Онлайн-НКТ бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ жавоб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Фақат “Сотиш” тўлов турига эга онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейслар ва тўлов иловалари чекларида хатони тузатиш мумкин. ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича навбатдаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилгунга қадар тузатиш киритиш амалга оширилган бўлиши керак. Яъни ҚҚС тўловчилар сотиш чекига – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар эса – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача тузатиш киритишлари мумкин .

Шуни қайд этамизки: ўз муддатида тузатиш киритишга улгурмаганлар учун Солиқ қўмитаси СКнинг 83-моддаси асосида ўтган солиқ даврлари учун чекларга тузатиш киритиш имкониятини тақдим этади. Бундай “акциялар” ҳақидаги хабарларни – Солиқ қўмитасининг расмий ресурсларида ёки бизнинг сайтимиз ва телеграм-каналимизда кузатиб боринг.

Buxgalter PROда батафсил тавсия:

 

Техник сабабларга кўра, қуйидагиларга ҳеч қандай ҳолатларда тузатиш киритилмайди:

  • SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ҳисобланган ва тўланган “Сотиш” тўлов турига эга чеклар;
  • “Қайтариш” тўлов турига эга чекларга боғланган “Сотиш” тўлов турига эга чеклар;
  • “Бўнак” (“Олдиндан тўлов”) тўлов турига эга чеклар;
  • “Бўлиб-бўлиб тўлаш” (“Кредит”) тўлов турига эга чеклар;
  • “Қайтариш” тўлов турига эга чеклар.

Бундай чекда хато аниқланган бўлса, нима қилиш керак? Бундай чекларга тузатиш киритиш ёки бекор қилиш имконини берадиган функционал мавжуд эмас. Шу боис хато мавжуд чекни ўз ҳолича қолдиринг.

“Бўнак”, “Бўлиб-бўлиб тўлаш” (“Кредит”) тўлов турига эга чеклар билан боғлиқ ҳолларда, агар, мисол учун, харидор чекни тузатишни илтимос қилса, тўғри ахборот билан янги чек уриб бериш мумкин.

Далолатнома тузиб, унда вазиятни қайд этинг – ушбу ҳужжат кейинчалик ҳисобда ва солиқ текширувларида асқотиши мумкин. Далолатномага хато мавжуд чекнинг аслини ёки унинг нусхасини бириктиринг.

Эътибор беринг
ҚҚС (ёки айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоб-китобида қайтариш чеки урилган ҳисобот даврига сотиш чеки боғланган қайтариш чеки суммасида тузатиш киритилади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text198509_qaytarish_rasmiylashtirilgan_sotish_cheklarida_ulchov_birligini_qanday_tuzatish_mumkin