Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга харажатлар чегириб ташланадими
“Йирик ишлаб чиқариш корхонасида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар мавжуд: тиббиёт-санитария қисми, уй-жой-коммунал хўжалиги, болаларнинг дам олиш оромгоҳи, маданият объекти, спорт комплекси, болалар боғчаси ва бошқалар. Уларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳам мавжуд. Бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими?”.
Ушбу савол бўйича “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА ўз фикри билан ўртоқлашди:
– Корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлиги учун хизмат кўрсатувчи хўжаликларни сақлайди. Улар жумласига қуйидагилар киради :
1) ёрдамчи хўжаликлар;
2) уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари: уй-жой фонди, меҳмонхоналар (туристик меҳмонхоналар бундан мустасно), ташриф буюрувчилар учун уйлар ва ётоқхоналар, ташқи ободонлаштириш объектлари, сунъий иншоотлар, чўмилиш ҳавзалари, пляжларнинг иншоотлари ҳамда асбоб-ускуналари, аҳолини газ, иссиқлик ва электр билан таъминлаш объектлари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш учун мўлжалланган участкалар, цехлар, базалар, устахоналар, гаражлар, махсус машиналар ва механизмлар, омборхоналар;
3) ижтимоий-маданий соҳа объектлари: соғлиқни сақлаш ва маданият объектлари, болалар мактабгача таълим объектлари, болаларнинг дам олиш оромгоҳлари, санаторийлар (профилакторийлар), дам олиш базалари, пансионатлар, жисмоний тарбия ва спорт объектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган объектлари (ҳаммомлар, сауналар, кирхоналар, тикувчилик устахоналари ҳамда маиший хизматлар кўрсатувчи бошқа устахоналар);
Ишлаб чиқаришдаги тиббиёт пункти хизмат кўрсатувчи хўжаликлар таркибида ҳисобга олинадиган соғлиқни сақлаш объектлари жумласига кирадими? Айниқса - тиббиёт пунктисиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришда? Бу ҳолда тиббиёт пунктига харажатларни хизмат кўрсатувчи хўжаликларга киритмаган ҳолда, одатдаги чегириб ташланадиган харажатлар сифатида ҳисобга олиш зарур, деб ҳисоблайман.
4) ўз ходимларига ёки ўзга шахсларга хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи умумий овқатланиш пунктлари, ўқув комбинатлари ва шунга ўхшаш бошқа хўжаликлар, ишлаб чиқаришлар ҳамда хизматлар.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар корхонанинг фойда солиғи солинадиган жами даромадига киритилади . Ушбу даромадлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган маблағларнинг суммаси билан хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг умумий фаолиятига боғлиқ харажатларнинг суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади , яъни - барча хизмат кўрсатувчи хўжаликлар бўйича суммада.
Уларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар корхонанинг барча бошқа харажатлари сингари шартларда чегириб ташланадиган харажатлар деб эътироф этилади . Яъни ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича базани аниқлашда чегириб ташланади, агар улар:
а) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа ;
б) СКнинг 44-боби моддаларида тасдиқланган нормалар бўйича амалга оширилган бўлса;
в) чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхатига кирмаса . Бу ерда СКнинг 317-моддаси 13-бандига эътибор бериш лозим:
- солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатларга солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари киради, бундан тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳоллар мустасно.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар соғлиқни сақлашга оид тадбирларга (тиббиёт-санитария қисми), спорт (спорт комплекси) ва бошқа тадбирларга харажатларни амалга оширади. Бироқ мазкур ҳолда ушбу харажатлар тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган тақдирда чегириб ташланадиган харажатлар бўлади.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг қандай харажатлари чегириб ташланадиган, қайсиларини эса - чегириб ташланмайдиган харажатларга олиб боришни жадвалда қаранг:
Хизмат кўрсатувчи хўжалик |
Тўлов тартиби |
Харажатларни олиб бориш |
Жисмоний шахсларнинг даромади |
|
Тўловсиз |
СКнинг 317-моддаси 13-бандида кўрсатилган тадбирлар сифатида, ушбу харажатлар чегириб ташланмайдиган харажатлар. Ушбу харажат чегириб ташланганлиги боис, уни корхонанинг жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари сифатида СКнинг 317-моддаси 3-банди бўйича иккинчи марта чегириб ташламаслик керак |
Корхона ходимлари хизматлар таннархи миқдорида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад оладилар |
Ходимлар имтиёзли тариф бўйича тўловни амалга оширадилар |
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ харажат сифатида чегириб ташланадиган харажатлар Агар бунда ходимларга моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланган бўлса, унинг суммаси чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади |
Ходимлар учун нархни хизматлар таннархидан паст бўлмаган миқдорда белгилашни тавсия қиламиз. Агар хизматлар таннархидан паст нархда тақдим этилса, салбий фарққа ходимларга моддий наф тарзидаги даромад ҳисоблаш ва унга ЖШДС солиш лозим |
|
Ўзга шахслар прейскурант бўйича (тўлиқ) ҳақ тўлашади |
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ харажат сифатида чегириб ташланадиган харажатлар |
– |
Ҳисобот қандай тўлдирилади
Фойда солиғи ҳисоб-китобида хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинган жами даромадни акс эттиришнинг хусусияти муносабати билан “Фойда солиғи ҳисоб-китоби” солиқ шаклини қуйидаги тартибда тўлдиринг.
Уларни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатрида (021- ...-сатрларда) акс эттириш керак эмас.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинган даромадни 220-сатрда (211-сатрда ёйилмаси билан) - барча хўжаликлар бўйича битта сатрда кўрсатинг. Даромадлар ҳисоб-китобида чегириб ташланмайдиган харажатларни, тегишинча, чегириб ташламанг. Зарар кўрилганда уни 1-иловада акс эттириш керак эмас.
Ҳеч қандай харажатларни Ҳисоб-китобга 2-иловада “Харажатлар” акс эттирманг.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан операциялар бўйича кўрилган зарарларни биргаликда аниқланг ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олманг. Бундай зарарлар шу хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади . Уларни Ҳисоб-китобга 7-илованинг 7-устунида кўрсатинг. Шу жумладан:
- 020-сатрда - хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг барча тушуми;
- 030-сатр - барча харажатлар;
- 040-сатр - чегириб ташланмайдиган харажатлар;
- 060-сатр - автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади ва зарар акс эттирилади.
Агар корхонада барча хўжаликлар бўйича барча солиқ даврларида (йилларда) суммада зарар кўрилса, зарар фақат жамланиб боради. Улар корхонанинг фойда солиғи солиш базасини камайтирмайди.
Ҳисоб-китобни жўнатгандан кейин, солиқ органларидан Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС ҳисоб-китобига нисбатан тушум камроқ эканлиги юзасидан хат олиш эҳтимоли бор, деб ўйлайман. Бу ҳолда солиқ органларига тушумнинг бир қисми, айнан - ёрдамчи хўжаликларнинг тушуми Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 020-сатрида “Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад” акс эттирилмаганлиги юзасидан тушунтириш хати юбориш зарур.