Ижарачида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бошланғич тан олингандан сўнг қандай ҳисобга олинади

16.08.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни кейинги баҳолаш;
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши;
– ижарачида ФҲШАҳисоби бўйича амалий вазиятлар. 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг кейинги баҳоланиши қандай амалга оширилади

Ижара бошлангандан кейин сиз кейинги баҳолаш моделларидан бирини қўллаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) баҳолашингиз лозим: бошланғич, қайта баҳоланган ёки ҳаққоний қиймат бўйича.

«Асосий воситалар»га мувофиқ бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели энг кенг тарқалган :

  • жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларни чегирган ҳолда;
  • ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолашга тузатиш билан бирга .
Эътибор беринг

Сиз ижарачи сифатида қайта баҳоланган қиймат бўйича моделни қўллашингиз мумкин 16-сон МҲХС (IAS). ФҲШАни қўллаётган ушбу кейинги баҳолаш моделингизни ўша асосий воситалар синфига тааллуқлилиги шарт ҳисобланади.

Масалан, сиз «Кўчмас мулк» синфидаги асосий воситаларингизни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттирасиз. Ушбу ҳолатда ижарачи асосий актив ҳисобланган кўчмас мулкнинг барча ФҲШАни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириши мумкин (лекин мажбур эмас) .

Эътибор беринг

Сиз ФҲШАга 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича моделини қўллашга мажбурсиз, агар:

  • ФҲША инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб берса;
  • ижарачи ўзининг инвестициявий кўчмас мулк объектларини ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирса .

Амортизацияни ижаранинг бошланган санасидан фойдали хизмат муддати тугагунига қадар ҳисобланг, агар:

  • ижара шартномаси ижарачига мулк ҳуқуқини активга берилишини назарда тутса;
  • ижарачи активни харид қилиш опционини бажариш ниятида, буни фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қиймати тасдиқласа.

Бошқа ҳолларда амортизацияни ижара бошланган санадан қуйидаги икки санадан аввалроғига қадар ҳисобланг:

  • активнинг фойдали хизмат муддати тугагунига қадар;
  • ижара муддати тугагунига қадар .

Амортизация харажатларини асосий актив қандай мақсадларда фойдаланишига қараб қуйидаги счётларга киритинг:

  • маҳсулот таннархига;
  • сотиш харажатларига;
  • агар актив ўз эҳтиёжлари учун асосий воситалар объектини қуриш учун фойдаланилса, капиталлаштиринг.

ФҲШАнинг амортизациясини Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиринг, капиталлаштириш ҳолатлари бундан мустасно (бошқа активнинг баланс қийматига киритиш).

Агар қайта баҳоланган қиймат бўйича модель қўлланилса, қайта баҳолаш 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» талабларига мувофиқ акс эттирилади.

Қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаш бўйича «Бошланғич тан олингандан сўнг асосий воситалар қандай ҳисобга олинади»га қаранг.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши қандай амалга оширилади

Ҳар йили ҳисобот даврининг якунига ФҲШАнинг қадрсизланиш белгилари мавжудлигини 36-сон МҲХС (IAS) талабларига амал қилган ҳолда аниқланг. Битта бўлса ҳам белги мавжуд бўлганда, қадрсизланишга текшириш ўтказинг . ФҲША бўйича қадрсизланишдан зарарни асосий воситаларнинг қадрсизланишидан зарарга ўхшаш тарзда акс эттиринг. Асосий воситалар қадрсизланиши қандай ҳисобга олинишини бу ерда кўринг.

Қадрсизланишдан зарарни тан олгандан сўнг мазкур фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бўйича амортизацияни тузатилган суммада унинг баланс қийматини қайта кўриб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланг.

Мисол
Ишлаб чиқариш ускунасининг ижараси
Ишлаб чиқариш ускунаси 10 йилга ижарага олинмоқда.
Ижара шартномаси муддатидан аввал бекор қилинмайди.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қиймати 1 000 000 минг сўмни ташкил қилади.
Ҳисоб сиёсатига асосан ушбу активлар синфи бошланғич қиймат бўйича баҳоланади ва тўғри чизиқли усулдан фойдаланган ҳолда амортизация қилинади.
Яъни, амортизация ажратмалари йилига 100 000 минг сўмни ташкил қилади (1 000 000 : 10 йил).
Бешинчи йилнинг охирида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив киритилган пул оқимларини ҳосил қилувчи бирликларнинг қадрсизланиши содир бўлди. Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активга тақсимланган қадрсизланишдан зарар суммаси 200 000 минг сўмни ташкил қилди.
Қадрсизланиш пайтида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг баланс қиймати 500 000 минг сўмни ташкил қилган (1 000 000 – 100 000 х 5).
Қадрсизланишни тан олгандан сўнг ушбу активнинг баланс қиймати 300 000 минг сўмгача камайди (500 000 – 200 000).
Ҳар йиллик амортизация ажратмалари ижаранинг олтинчи йилидан бошлаб 60 000 минг сўмга (300 000 : 5 йил) тенг бўлади.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ижарачида ҳисобга олишда баҳолаш бўйича амалий вазиятлар

Жадвалда ФҲШАни ижарачида ҳисобга олишнинг турли жиҳатлари билан бирга вазиятлар рўйхати келтирилган:

 

Т/р

Вазиятнинг номланиши

ФҲША ни баҳолаш модели

Активни сотиб олиш

Тўловнинг даврийлиги

Тўлов санаси

Ижарага берувчидан рағбатлантирувчи тўлов

Қопланмайдиган тўлов

Демонтаж қилиш резерви

Ижарачининг бевосита харажатлари

1

Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси

Бошланғич қиймат бўйича

мавжуд

Йилига бир марта

Давр охирида

Йўқ

Йўқ

Бор

Йўқ

2

Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси

Қайта баҳоланган қиймат бўйича

мавжуд

Йилига бир марта

Давр охирида

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Йўқ

3

Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси

Ҳаққоний қиймат бўйича

мавжуд

Йилига бир марта

Давр охирида

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Йўқ

4

Бинони сотиб олишсиз ижараси

Бошланғич қиймат  бўйича

Йўқ

Йилига бир марта

Давр охирида

Мавжуд

Йўқ

Йўқ

Йўқ

5

Бинони сотиб олишсиз ижараси

Бошланғич қиймат  бўйича

Йўқ

Йилига бир марта

Давр охирида

Йўқ

Мавжуд

Йўқ

Йўқ

6

Ускунани етказиб бериш билан ижараси

Бошланғич қиймат бўйича

Йўқ

Йилига бир марта

Давр охирида

Йўқ

Йўқ

Бор

Бор

 

1-вазият
Бинонинг келгусида сотиб олиш билан биргаликдаги ижараси (бошланғич қиймат бўйича баҳолаш)
2021 йил 1 январда компания бинони ижарага олди. Ижара муддати – 3 йил, бинонинг қолган фойдали хизмат муддати 20 йил деб баҳоланган (2021 йил 1 январга).
Ижарачи ижара шартномаси бўйича бинони ижара муддати якунида 4 млн сўм тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга. Ижара бошида ижарачи бинони сотиб олишни, яъни опционни бажаришни режалаштирмоқда.
3 000 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йили 31 декабрда, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бинони хизмат муддати охирида демонтаж қилиш ҳақидаги шартни назарда тутади (2040 йилнинг охирида). 2021 йил 1 январда компания демонтаж қилишга келгусидаги харажатларни 45 000 000 минг сўм деб баҳолади (2040 йил 31 декабрдаги нархларда).
Ижара шартномасига киритилган ставка 30 %га тенг.
Аннуитетларнинг 30 %даги ва учта даврдаги (учта йиллик тўловларда) ставкаси 1,81611ни ташкил қилади.
30 %да дисконтлаш ва учта йиллик даврдаги коэффициенти 0,455 га тенг.
25 % да ва 20 та йиллик даврларда дисконтлаш коэффициенти 0,01153 га тенг.
Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади.
Компания ўз биноларини амортизациянинг чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара мажбуриятини тан олиши лозим.
Ижара мажбуриятининг бошланғич баҳоланиши иккита дисконтланган суммани ўз ичига олади (дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 30 % ставка қўлланилади, чунки у осонгина аниқланиши мумкин):

 

  • ижара бошида ҳали тўланмаган келгусидаги ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 5 448 330 минг сўм. (3 000 000 минг сўм. (битта ижара тўлови) х 1,81611 (аннуитетлар ставкаси));
  • активнинг келажакда сотиб олишни дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (бинони ижара муддати охирида сотиб олиш). Ушбу сумма 1 820 минг сўмни ташкил қилади (400 минг сўм х 0,455 дисконтлаш коэффициенти (30%, 3 йил)). Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қиймати 5 450 150 минг сўмни (5 448 330 + 1 820) ташкил қилади.
ФҲШАнинг бошланғич қиймати қуйидаги иккита суммани ўз ичига олади:
  • ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолашни – 5 450 150 минг сўм;
  • бинони демонтаж қилишни келгуси харажатларини дисконтлаш йўли билан ҳисобланган демонтаж резервини бошланғич баҳолашини – 518 850 минг сўм (45 000 000 минг сўм х дисконтлаш коэффициенти 0,01153 (20 йил, 25 % компаниянинг капитал ставкаси)).
ФҲШАнинг бошланғич қиймати 5 969 000 минг сўмни (5 450 150 + 518 850) ташкил қилади.
37-сон МҲХС (IAS) «Баҳоланган мажбурият, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»га асосан компания демонтаж резервини (баҳоланган мажбуриятни) тан олади. Демонтаж қилиш резервининг бошланғич баҳоланиши Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда харажатларга ҳисобдан чиқарилмайди, балки активнинг бошланғич қийматига киритилади.
Эътибор беринг! Демонтаж қилишга келгуси харажатларни дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 30 % ставкаси эмас, компаниянинг қарз капиталига 25 % ставкаси қўлланилади.
Шу тариқа, 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим (минг сўм):
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 969 000
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 5 450 150
К-т «Демонтаж қилиш резерви» – 518 850.
Ижара бўйича мажбуриятни кейинги акс эттириш
Бошланғич тан олгандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизларга кўпаяди (30 %) ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).
минг сўм

Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(30 %)

Ижара тўлови

Активни сотиб олиш

Давр охирига қолдиқ

ижаранинг 1-йили

5 450 150

1 635 045

(3 000 000)

 

4 085 195

ижаранинг 2-йили

4 085 195

1 225 559

(3 000 000)

 

2 310 754

ижаранинг 3-йили

2 310 754

693 246*

(3 000 000)

(4 000)

0

* Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 4 000 минг сўмга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:

 

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

1 635 045

1 225 559

693 246

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

3 000 000

3 000 000

3 000 000

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил 

2022 йил 

2023 йил 

Давр охирига умумий қарздорлик суммаси

4 085 195

2 310 754

0

шу жумладан:

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни, кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

2 310 754

0

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

1 774 441

2 310 754

0

Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олади ва  юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:

Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 4 000

К-т «Пул маблағлари» – 4 000

Натижада ижара бўйича мажбурият қолдиғи тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

ФҲШАни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»ни баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:

  • бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди;
  • компания ўз биноларини (асосий воситаларни) бошланғич қиймат бўйича акс эттиради. Шунинг учун қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди.

Бошланғич қиймат бўйича баҳолаш модели активнинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ушбу ҳолатда актив 20 йил фойдаланиш муддати мобайнида тенг миқдорларда (чизиқли усулда) амортизация қилинади.

Эътибор беринг! Активнинг амортизация муддати ижаранинг уч йилига эмас, балки 20 йилга тенг, сабаби:

  • ижара шартномаси активни сотиб олиш опционини (ҳуқуқини) ўз ичига олади;
  • компания ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ва бинони сотиб олишни режалаштирмоқда;
  • келгуси харид суммаси ижара бўйича мажбуриятни ва ФҲШАни баҳолашда ҳисобга олинган.

Актив амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):

 

2021 йил 

2022 йил 

2023 йил 

2024 йил 

Йил бошида актив қолдиқ қиймати

5 969 000

5 670 550

5 372 100

5 073 650

Амортизация

Д-т «Амортизация харажатлари»

К-т «Жамланган амортизация»

(298 450)

(298 450)

(298 450)

(298 450)

Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати

5 670 550

ФҲША қолдиғи

5 372 100

ФҲША қолдиғи

5 073 650

ФҲША қолдиғи

4 775 200

АВ қолдиғи

ФҲША қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади :
  • алоҳида сатрда;
  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олиш пайтида (яъни, уни сотиб олиш пайтида) ФҲША қолдиғи «Асосий воситалар» счётига қуйидаги ўтказма орқали ўтказилади:

Д-т «Асосий воситалар» – 5 073 650

К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 073 650.

Эътибор беринг! Асосий воситанинг бошланғич қиймати – 5 073 650 минг сўм (яъни, ФҲШАнинг қолдиқ қиймати), 4 000 минг сўм сотиб олиш нархи эмас.

Кейин асосий восита қолган 17 йил давомида амортизация қилинади.

Демонтаж қилиш резервини кейинги акс эттириш

Бошланғич тан олингандан сўнг демонтаж қилишга резерв вақт оралиғини акс эттирган ҳолда фоизларга кўпаяди (яъни, дисконтлаш даврининг қисқариши).

Фоизлар суммаси Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида акс эттирилади .

Дастлабки 4 йил учун демонтаж фоизлар ва демонтаж қилишга харажатлар ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):

 

Давр 

Давр бошига резерв қолдиғи

Йил учун фоизлар

 (25 %)

Давр охирига резерв қолдиғи

2021 йил

518 850

129 713

648 563

2022 йил

648 563

162 141

810 704

2023 йил

810 704

202 676

1 013 380

2024 йил

1 013 380

253 345

1 266 725

Фоизлар қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «ФЗТҲда молиявий харажатлар»

К-т «Демонтаж қилиш резерви»

129 713

162 141

202 676

253 345

2040 йил охирига келиб резерв 45 000 000 минг сўмгача кўпаяди ва активни демонтаж қилиш бўйича ҳақиқатда ишлар амалга оширишда қуйидаги ўтказма орқали ҳисобдан чиқарилади:

Д-т «Демонтаж қилиш резерви»

К-т «Пул маблағлари/кредитор қарздорлик».

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

ФҲША/АВ амортизацияси

(298 450)

(298 450)

(298 450)

(298 450)

Молиявий харажатлар:

 

 

 

 

ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(1 635 045)

(1 225 559)

(693 246)

0

демонтаж қилиш резерви бўйича фоизлар

(129 713)

(162 141)

(202 676)

(253 345)

31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Асосий воситалар

0

0

0

4 775 200 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

5 670 550 

5 372 100

5 073 650

0

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

2 310 754

0

 

 

Демонтаж қилиш резерви

648 563

810 704

1 013 380

1 266 725

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

1 774 441

2 310 754

 

 

2-вазият
Бинони келгусида сотиб олиш билан бирга ижараси (қайта баҳоланган қиймат бўйича баҳолаш)
Компания 2021 йил 1 январда бино ижарага олди. Ижара муддати – 3 йил. 2021 йил 1 январда бинонинг қолган фойдали хизмат муддати 30 йил деб баҳоланган. Ижарачи ижара шартномаси бўйича ижара муддати якунида бинони 2 000 минг сўм тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга. Ижарачи ижара бошида бинони сотиб олишни, яъни опционни бажаришни режалаштирмоқда.
2 800 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 31 декабрида, яъни ижаранинг ҳар йили якунида тўланади.
Ижара шартномасига киритилган ставка 26 % га тенг.
26 %да ва уч даврда (учта йиллик тўловларда) аннуитетлар ставкаси 1,92344 ни ташкил қилади. 26 %да ва учта йиллик даврда дисконтлаш коэффициенти 0,5 га тенг.
Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилмоқда. 10 йилдан кейин компания активни сотиш ва қулайроқ бинога кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.
2021 йил 1 январда бинонинг қолган 20 йил хизмат муддати билан тугатиш қиймати 3 600 минг сўм деб баҳоланган.
2023 йил 1 январда тугатиш қиймати баҳоланиши қайта кўриб чиқилган ва 4 300 минг сўмни ташкил қилди.
Компания ҳисоб сиёсати биноларни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади 16-сон МҲХС (IAS). Қайта баҳолаш резервини тақсимланмаган фойдага ҳар йиллик ўтказиш амалга оширилмайди.
Компания биноларини амортизациянинг тўғри чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Компания ФҲШАни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириш ҳақида қарор қилди (ўз бинолари каби).
Бинонинг 2021 ва 2023 йилнинг 31 декабрида ҳаққоний қиймати баланс қийматидан фарқ қилмаган. Шунинг учун ушбу саналарда қайта баҳолаш ўтказилмаган.
2022 йил 31 декабрида ҳаққоний қиймат 6 000 000 минг сўм деб баҳоланган, 2024 йил 31 декабрда – 5 700 000 минг сўм.
Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021-2024 йилларнинг 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.
Ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолаш ўз ичига қуйидаги икки дисконтланган суммани олади (дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 26% ставка қўлланилади, чунки у осонгина аниқланиши мумкин):
  • ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 5 385 632 минг сўм (2 800 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 1,92344 (аннуитетлар ставкаси));
  • активни келгуси сотиб олишнинг дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (ижара муддатининг охирида бинони сотиб олиш). Мазкур сумма 1 000 минг сўмни ташкил қилади (2 000 минг сўм х 0,5 дисконтлаш коэффициенти (26%, 3 йил)).
Ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолаш 5 386 632 минг сўмни ташкил қилади (5 385 632 + 1 000).
ФҲШАни бошланғич баҳолаш ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қийматига тенг бўлади – 5 386 632 минг сўм;
Шу тариқа, 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади:
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 386 632
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 5 386 632.
Ижара бўйича мажбуриятни кейинги акс эттириш
Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизларга кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).
минг сўм

Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар (26 %)

Ижара тўлови

Активни сотиб олиш

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

5 386 632

1 400 524

(2 800 000)

 

3 987 156

Ижаранинг 2-йили

3 987 156

1 036 661

(2 800 000)

 

2 223 817

Ижаранинг 3-йили

2 223 817

578 183*

(2 800 000)

(2 000)

0

*Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 2 000 минг сўмга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:

 



2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

1 400 524

1 036 661

578 183

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

2 800 000

2 800 000

2 800 000

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

3 987 156

2 223 817

0

шу жумладан:

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

2 223 817

0

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

1 763 339

2 223 817

0

Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олмоқда ва  юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:

Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 2 000

К-т «Пул маблағлари» – 2 000

Натижада ижара бўйича мажбурият тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

ФҲШАни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША қайта баҳоланган қиймат бўйича 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан акс эттирилади, сабаби:

  • бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди

ва

  • компания ўз биноларини қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттиради. Шунинг учун компания қайта баҳоланган қиймат бўйича моделни қўллаши мумкин (лекин мажбур эмас).

Қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб модели доимий қайта баҳолаш ўтказишни талаб этади.  Активнинг баланс қиймати ҳаққоний қийматдан сезиларли даражада фарқ қилса, қайта баҳолаш ўтказилади. Бунда актив 10 йил фойдаланиш муддати давомида тенг миқдорларда (тўғри чизиқли усулда) амортизация қилинади. Лекин, қайта баҳолашдан сўнг амортизация суммаси охирги қайта баҳолаш санасида активнинг бошланғич қийматидан эмас, қайта баҳоланган (ҳаққоний) қийматдан ҳисобланади.

Эътибор беринг! Активнинг амортизация муддати ижаранинг 3 йилига эмас,  балки 10 йилга тенг, сабаби:

  • ижара шартномаси активни сотиб олишга опционни (ҳуқуқни) ўз ичига олади;
  • компания ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ва бинони сотиб олишни режалаштирмоқда;
  • келгуси сотиб олиш суммаси ижара бўйича мажбурият ва ФҲШАни баҳолашда ҳисобга олинган.

Амортизацияни ҳисоблашда тугатиш қиймати ҳисобга олинади, сабаби компания бинодан 30 йил (хизмат муддати охирига қадар) фойдаланишни режалаштирмаяпти. Шунинг учун амортизацияланадиган қиймат тугатиш қийматини чегирган ҳолда аниқланади.

8-сон МҲХС (IAS) «Ҳисоб сиёсати, бухгалтерлик баҳолашларидаги ўзгаришлар ва хатолар»га асосан 2023 йил 1 январда тугатиш қийматининг ўзгариши баҳолаш ўзгариши сифатида таснифланади. Шунинг учун тузатишлар перспектив, яъни аввалги йилларнинг амортизациясини қайта ҳисобламаган ҳолда киритилади.

Актив амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Йил бошида активнинг қолдиқ қиймати

5 386 632

5 207 969

6 000 000

5 787 500

 

айирув тугатиш қиймати

3 600 000

3 600 000

4 300 000

4 300 000

тенг амортизацияланадиган миқдор

1 786 632

1 607 969

1 700 000

1 487 500

Қолган амортизацияланадиган муддат

10 йил

9 йил

8 йил

7 йил

Амортизация

Д-т «Амортизация харажатлари»

К-т «Жамланган амортизация»

178 663

(1 786 632 : 10 йил)

178 663

(1 607 969 : 9 йил)

212 500

(1 700 000 : 8 йил)

212 500

(1 487 500 : 7 йил)

Даврнинг охирида қайта баҳолангунга қадар активнинг қолдиқ қиймати

5 386 632 – 178 663 = 5 207 969

5 207 969 – 178 663 = 5 029 306

6 000 000 – 212 500 = 5 787 500

5 787 500 – 212 500 = 5 575 000

Давр охирида ҳаққоний қиймат

Қайта баҳолаш ўтказилмаган

6 000 000

Қайта баҳолаш ўтказилмаган

5 700 000

Қайта баҳолаш резерви ўзгариши

Д-т «ФҲША/АВ»

К-т «Қайта баҳолаш резерви»

0

6 000 000 – 5 029 306 = 970 694

0

5 700 000 – 5 575 000 = 125 000

Давр охирида активнинг қолдиқ қиймати (қайта баҳолашдан кейин)

5 207 969

ФҲША қолдиғи

6 000 000

ФҲША қолдиғи

5 787 500

ФҲША қолдиғи

5 700 000

АВ қолдиғи

ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган актив» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда;
  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олиш пайтида (яъни, уни сотиб олиш пайтида) ФҲША қолдиғи қуйидаги ўтказма орқали «Асосий воситалар» счётига ўтказилади:

Д-т «Асосий воситалар» – 5 787 500

К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 787 500

Эътибор беринг! Асосий воситанинг бошланғич қиймати 5 787 500 минг сўм сумма ҳисобланади (яъни, ФҲША қолдиқ қиймати), 2 000 минг сўм сотиб олиш нархи эмас.

16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан қайта баҳолаш резерви қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг капиталида, унинг ҳисобот даври учун ўзгариши эса бошқа жами даромадда акс эттирилади. 2024 йил 31 декабрда қайта баҳолаш резерви қолдиғи 1 095 694 минг сўм (970 694 + 125 000)ни ташкил қилади.

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 
йил

2024 
йил

ФҲША/АВ амортизацияси

(178 663)

(178 663)

(212 500)

(212 500)

Молиявий харажатлар

ижара мажбуриятлари бўйича фоизлар

(1 400 524)

(1 036 661)

(578 183)

0

31 декабрда якунланган йил учун бошқа жами даромад

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қайта таснифланмайдиган моддалар

 

 

 

 

 Қайта баҳолаш резерви ўзгариши

0

970 694

 

125 000

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Асосий воситалар

0

0

0

5 700 000

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

5 207 969

6 000 000

5 787 500

0

 

 

 

 

 

Капитал

 

 

 

 

Қайта баҳолаш резерви

 

970 694

 

1 095 694

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

2 223 817

0

0

0

 

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

1 763 339

2 223 817

0

0

3-вазият
Бинони кейинчалик сотиб олиш билан ижараси (ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш)
Компания 2021 йил 1 январда бино ижарага олди. Ижара муддати – 3 йил, 2021 йил 1 январда бинонинг қолган фойдали хизмат муддати 30 йил деб баҳоланган. Ижарачи ижара шартномаси бўйича ижара муддати охирида 1 000 минг сўм тўлаган ҳолда бинони сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга. Ижарачи ижара бошида бинони сотиб олишни, яъни опционни бажаришни режалаштирмоқда.
2 000 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 31 декабрида, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади.
Ижара шартномасига киритилган ставка 26 %га тенг.
26 % ва учта даврда (учта йиллик тўловларда) аннуитетлар ставкаси 1,92344 ни ташкил қилади.
26 %да ва учта йиллик даврда дисконтлаш коэффициенти 0,5 га тенг.
Бино турли ижарачига операцион ижарага берилмоқда. Сотиб олингандан сўнг компания бинони сотишни режалаштирмоқда.
Компания ҳисоб сиёсати инвестиция ўзининг кўчмас мулк объектларини 40-сон МҲХС (IAS 40) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади.
Бинонинг ҳаққоний қиймати тўғрисида маълумот:

Сана

Ҳаққоний қиймат (минг сўм)

2021 йил 31 декабрда

4 000 000

2022 йил 31 декабрда

4 200 000

2023 йил 31 декабрда

4 100 000

2024 йил 31 декабрда

4 250 000

Мазкур ҳолат бўйича хўжалик операцияларининг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021-2024 йиллар 31 декабрида якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботлардан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январга фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши қуйидаги иккита дисконтланган суммани ўз ичига олади (дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 26% ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин):

  • ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 3 846 880 минг сўм (2 000 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 1,92344 (аннуитетлар ставкаси));
  • активни келгуси сотиб олишнинг дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (ижара муддати охирида бинони сотиб олиш). Мазкур сумма 500 минг сўмни ташкил қилади (1 000 минг сўм х 0,5 дисконтлаш коэффициенти (26%, 3 йил)).

Ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолаш 3 847 380 минг сўмни ташкил қилади (3 846 880 + 500).

ФҲШАни бошланғич баҳолаш ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қийматига тенг бўлади – 3 847 380 минг сўм;

Шу тариқа, 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади:

Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 3 847 380

К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 3 847 380.

Ижара бўйича мажбуриятни кейинги акс эттириш

Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизлар суммасига кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).

минг сўм

Давр

Давр бошигақолдиқ

Фоизлар (26 %)

Ижара тўлови

Активни сотиб олиш

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

3 847 380

1 000 319

(2 000 000)

 

2 847 699

Ижаранинг 2-йили

2 847 699

740 402

(2 000 000)

 

1 588 101

Ижаранинг 3-йили

1 588 101

412 899*

(2 000 000)

(1 000)

0

*Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 1 000 минг сўмга тенг бўлиши лозим.

 

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

1 000 319

740 402

412 899

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

2 000 000

2 000 000

2 000 000

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

2 847 699

1 588 101

0

шу жумладан:

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

1 588 101

0

0

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

1 259 598

1 588 101

0

Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олмоқда ва  юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:

Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 1 000

К-т «Пул маблағлари» – 1 000

Натижада ижара бўйича мажбурият тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

ФҲШАни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки» баҳолаш моделига асосан ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:

  • бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб беради (операцион ижарага берилмоқда);
  • компаниянинг ҳисоб сиёсати инвестициявий кўчмас мулк  объектларини ҳаққоний қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади.

Ҳаққоний қиймат бўйича қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) инвестиция кўчмас мулк объекти амортизация қилинмайди;

2) ҳар бир ҳисобот санасида ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади;

3) баҳолашдаги ўзгаришлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади (капиталдаги қайта баҳолаш резервига таъсир қилмаган ҳолда).

Активнинг ҳаққоний қиймати бўйича ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Йил бошига актив қолдиқ қиймати

3 847 380

4 000 000

4 200 000

4 100 000

Ҳисобот санасида ҳаққоний қиймат

4 000 000

4 200 000

4 100 000

4 250 000

Давр учун баҳолашдаги ўзгариш

152 620

200 000

(100 000)

150 000

ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда;
  • инвестициявий кўчмас мулк таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олган пайтда ФҲША қолдиғи қуйидаги ўтказма билан «Инвестиция кўчмас мулки» счётига ўтказилади:

Д-т «Инвестиция кўчмас мулки» – 4 100 000

К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 4 100 000

Эътибор беринг! Инвестициявий кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати 4 100 000 минг сўм сумма ҳисобланади (яъни, ФҲША қолдиғи), 1 000 минг сўм харид нархи эмас.

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Инвестициявий кўчмас мулкнинг ҳаққоний қиймати ўзгаришидан даромад/зарар

152 620

200 000

(100 000)

150 000

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Инвестиция кўчмас мулки

0

0

0

4 250 000

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

4 000 000

4 200 000

4 100 000

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

1 588 101

0

0

0

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

1 259 598

1 588 101

0

0555

4-вазият
Бинони сотиб олмасдан ижараси (рағбатлантирувчи тўлов)
2021 йил 1 январда компания бинони ижарага олди. Ижара муддати – 4 йил, 2021 йил 1 январда бинонинг қолган фойдали хизмат муддати 30 йил деб баҳоланган. Ижарачи ижара шартномаси бўйича ижара муддатининг охирида бинони 2024 йил 31 декабрда бозор қиймати бўйича сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга. Ижарачи ижаранинг бошида бинони сотиб олишни режалаштирмаяпти.
300 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 31 декабрида, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади. Шунингдек, ижарага берувчи ижарани тузишга рағбат сифатида ижарачига 20 000 минг сўмни ўтказишга ваъда берди. Ижарага берувчи ваъда қилинган суммани 2021 йил 1 январда ўтказиб берди.
Ижара шартномасига киритилган ставка 25 %га тенг.
25 %да ва тўртта даврда (тўртта йиллик тўловларда) аннуитетлар ставкаси 2,3616 ни ташкил қилади.
Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компания ҳисоб сиёсати биноларини 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Компания ўз биноларини амортизациянинг чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара мажбуриятини тан олиши лозим.
Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши ижара бошида ҳали тўланмаган – 708 480 минг сўм (300 000 минг сўм (битта ижара тўлови х 2,3616 (аннуитетлар ставкаси)) келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади. Дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 25 % ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин.
Актив сотиб олишнинг келажакдаги суммаси ижара бўйича мажбурият ҳисоб-китобига киритилмайди, сабаби:
1) компаниянинг активни сотиб олиш нияти йўқ;
2) келгуси сотиб олиш нархи 2024 йил 31 декабрда бинонинг бозор қийматига тенг бўлади (яъни, аввалдан айтилган сумма ҳисобланмайди).
Шу тариқа, ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қиймати 708 480 минг сўмни ташкил қилади.
ФҲШАнинг бошланғич баҳоланиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич нархини – 708 480 минг сўм;
  • ижарага берувчидан олинган 20 000 минг сўм рағбатлантирувчи тўловни.
Шу тариқа, ФҲША бошланғич баҳоланиши 688 480 минг сўмни камайтиради (708 480 – 20 000).
Эътибор беринг! Ижарага берувчидан олинган рағбатлантирувчи тўлов ФҲШАнинг бошланғич баҳоланишини оширмайди, балки камайтиради. 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттиради (минг сўм):
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 688 480
Д-т «Пул маблағлари» – 20 000
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 708 480
Ижара бўйича мажбуриятни келгусида акс эттириш
Бошланғич тан олгандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизлар ҳисобига ошади (25%) ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).
минг сўм

Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар (25 %)

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

708 480

177 120

(300 000)

585 600

Ижаранинг 2-йили

585 600

146 400

(300 000)

432 000

Ижаранинг 3-йили

432 000

108 000

(300 000)

240 000

Ижаранинг 4-йили

240 000

60 000

(300 000)

0

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:




2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

177 120

146 400

108 000

60 000

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

300 000

300 000

300 000

300 000

Ижара бўйича мажбурият узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

585 600

432 000

240 000

0

шу жумладан:

 

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни,  кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

432 000

240 000

0

 

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

153 600

192 000

240 000

 

ФҲШАни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:

  • бино инвестициявий кўчмас мулктушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаб бўлмайди;
  • компания биноларини бошланғич қиймат бўйича акс эттиради.

Шунинг учун қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаб бўлмайди.

Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активнинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

1) бинонинг хариди ижара бўйича мажбуриятни баҳолашда ҳисобга олинмаган;

2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 30 йил хизмат муддатининг энг камига тенг.

Актив амортизацияси ва қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати

688 480

516 360

344 240

172 120

Амортизация

Д-т «Амортизация харажатлари»

К-т «Жамланган амортизация»

(172 120)

(172 120)

(172 120)

(172 120)

Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати

516 360

344 240

172 120

0

ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда “Айланма бўлмаган активлар” бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда;
  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

ФҲША/АВ амортизацияси

(172 120)

(172 120)

(172 120)

(172 120)

Молиявий харажатлар:

 

 

 

 

Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(177 120)

(146 400)

(108 000)

(60 000)

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

516 360

344 240

172 120

0

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

432 000

240 000

0

0

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

153 600

192 000

240 000

0

5-вазият
Бинони харид қилишсиз ижарага олиш (қопланмайдиган тўлов)
Компания 2021 йил 1 январда бино ижарага олди. Ижара муддати – 4 йил, бинонинг қолган фойдали хизмат муддати 2021 йил 1 январда 30 йил этиб баҳоланган. Ижарачи ижара шартномаси бўйича ижара муддати якунида бинони 2024 йил 31 декабрдаги бозор қиймати бўйича сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга.
500 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 31 декабрида, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади. Шунингдек, ижаранинг бошида ижарачи 70 000 минг сўм миқдоридаги бир марталик қопланмайдиган тўловни тўлаши лозим.
Ижара шартномасига киритилган ставка 25 %га тенг.
25% ва тўртта даврда (тўртта йиллик тўловларда) аннуитетлар ставкаси 2,3616ни ташкил қилади.
Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилмоқда. Компания ҳисоб сиёсати биноларини 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Компания биноларини амортизациянинг чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Ушбу ҳолат бўйича хўжалик операцияларининг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021-2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.
Ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳоланиши ижара бошида ҳали тўланмаган 1 180 800 минг сўм келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади (500 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 2,3616 (аннуитетлар ставкаси)). Дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 25 %лик ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин.
Активнинг келажакдаги харид суммаси ижара бўйича мажбурият ҳисоб-китобига киритилмайди, сабаби:
  • компаниянинг активни сотиб олиш нияти йўқ;
  • харид қилишнинг келгуси нархи бинонинг 2024 йил 31 декабрда бозор қийматига тенг бўлади (яъни, аввалдан келишилган сумма ҳисобланмайди).
Эътибор беринг! 2021 йил 1 январда тўланган қопланмайдиган тўлов ижара бўйича мажбурият ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди, сабаби ижара бошида аллақачон тўланган.
Шу тариқа, ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қиймати 1 180 800 минг сўмни ташкил қилади.
ФҲШАни бошланғич баҳоланиши қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
  • ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишини – 1 180 800 минг сўм;
  • ижара бошида тўланган қопланмайдиган тўлов – 70 000 минг сўм.
Шу тариқа, ФҲШАнинг бошланғич баҳоланиши 1 250 800 минг сўмни ташкил қилади (1 180 800 + 70 000).
Эътибор беринг! Қопланмайдиган тўлов ФҲШАни кўпайтиради, лекин уни камайтирмайди. 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўмда):
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 250 800
К-т «Пул маблағлари» – 70 000
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 1 180 800.
Ижара бўйича мажбуриятни кейинги акс эттирилиши
Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизларга (25 %) кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).
минг. сўм.

Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар (25 %)

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

1 180 800

295 200

(500 000)

976 000

Ижаранинг 2-йили

976 000

244 000

(500 000)

720 000

Ижаранинг 3-йили

720 000

180 000

(500 000)

400 000

Ижаранинг 4-йили

400 000

100 000

(500 000)

0

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:




2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбуриятлар»

295 200

244 000

180 000

100 000

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:



2021 йил

2022 йил

2023 год

2024 год

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

500 000

500·000

500·000

500·000

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

976 000

720 000

400 000

0

шу жумладан:

 

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни,  кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

720 000

400 000

0

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

256 000

320 000

400 000

0

ФҲШАни келгуси баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:

  • бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестициявий кўчмас мулк»га асосан бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди;
  • компания биноларини бошланғич қиймат бўйича акс эттиради.

Шунинг учун бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди.

Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активни унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

1) бинони сотиб олиш ижара бўйича мажбуриятни баҳолашда ҳисобга олинмаган;

2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 30 йил хизмат муддатидан энг камига тенг.

Актив  амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати

1 250 800

938 100

625 400

312 700

Амортизация

Д-т «Амортизация харажатлари»

К-т «Жамланган амортизация»

(312 700)

(312 700)

(312 700)

(312 700)

Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати

938 100

625 400

312 700

0

ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда “Айланма бўлмаган активлар” бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда;
  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

ФҲША/АВ амортизацияси

(312 700)

(312 700)

(312 700)

(312 700)

Молиявий харажатлар:

 

 

 

 

Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(295 200)

(244 000)

(180 000)

(100 000)

31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

938 100

625 400

312 700

0

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбуриятлар

720 000

400 000

0

0

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбуриятлар

256 000

320 000

400 000

0

6-вазият
Ускунани етказиб бериш билан биргаликдаги ижараси
Компания 2021 йил 1 январда ишлаб чиқариш ускунасини ижарага олди.
Ижара муддати – 4 йил, қолган фойдали хизмат муддати – 10 йил.
Ижара шартномаси бўйича ижарачи ижара муддати охирида ускунани харид қила олмайди (активни сотиб олиш опциони мавжуд эмас) ёки ижара шартномасини имтиёзли нарх бўйича узайтира олмайди (ижарани узайтиришга опцион мавжуд эмас).
100 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўлови ҳар йилнинг 31 декабрида, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади.
Ижарачининг ускунани етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатлари 20 000 минг сўмни ташкил қилди. 2024 йил охирида компания ускунани дастлабки демонтаж қилган ҳолда қайтариши лозим бўлади. 2021 йил 1 январда компания 25 000 минг сўм миқдоридаги келгуси демонтаж харажатларини баҳолади (2024 йил 31 декабрдаги нархларда).
Ижара шартномасига киритилган ставка осонгина аниқланиши мумкин эмас. Шунинг учун компания қўшимча қарз маблағларини жалб қилиш ставкасини қўллайди.
Компаниянинг қарз капиталига фоиз ставкаси 23 %га тенг.
23 % ва 4 та йиллик даврда дисконтлаш коэффициенти 0,4369га тенг.
Аннуитетлар ставкаси – 2,44827 (23%, 4 давр).
Ускуна ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади. Компания ҳисоб сиёсати мулкида бўлган ускунани 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Ўз ускунасини компания амортизациянинг тўғри чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Ушбу ҳолат бўйича хўжалик операцияларининг компаниямолиявий ҳисоботига таъсири ва 2021-2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.
Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши ижара бошида ҳали тўланмаган 244 827 минг сўм келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади (100 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 2,44827 (аннуитетлар ставкаси)).
Дисконтлашда компаниянинг қарз капиталига 23 % ставкаси қўлланилади, шартномага киритилган фоиз ставкаси аниқланмаган.
ФҲШАнинг бошланғич баҳоланиши қуйидаги учта суммани ўз ичига олади:
  • ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишини – 244 827 минг сўм;
  • ижарачининг тўғри харажатларини – 20 000 минг сўмни (етказиб бериш ва монтаж);
  • ускунани демонтаж қилишга келгуси харажатларни дисконтлаш йўли билан ҳисобланган демонтаж қилиш резервининг бошланғич баҳолашини – 10 923 минг сўм (25 000 минг сўм х дисконтлаш коэффициенти 0,4369 (4 йил, 23 %).
ФҲШАнинг бошланғич қиймати 275 750 минг сўмни ташкил қилади (244 827 + 20 000 + 10 923). Ижара шартномаси бўйича компанияда ускунани демонтаж қилиш бўйича юридик мажбурият юзага келди. Шунинг учун 37-сон МҲХС (IAS) «Баҳоланган мажбурият, шартли мажбурият ва шартли активлар»га асосан демонтаж қилишга резервни (баҳоланган мажбуриятни) тан олиш зарур. Демонтаж қилишга резервнинг бошланғич баҳоланиши активнинг бошланғич қийматига киритилади, Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда харажатларга ҳисобдан чиқарилмайди. Шу тариқа, 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўм):
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 275 750
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 244 827
К-т «Пул маблағлари (етказиб бериш, монтаж)» – 20 000
К-т «Демонтаж қилишга резерв» –10 923.
Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши
Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизларга оширилади (23%) ва ижара тўловларига камайтирилади (жадвалга қаранг).
минг сўм

Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(23 %)

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

244 827

56 310

(100 000)

201 137

Ижаранинг 2-йили

201 137

46 262

(100 000)

147 399

Ижаранинг 3-йили

147 399

33 902

(100 000)

81 301

Ижаранинг 4-йили

81 301

18 699

(100 000)

0

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «Молиявий харажатлар»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

56 310

46 262

33 902

18 699

Тўланган ижара тўловларининг ижара бўйича мажбурият қолдиғи қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «Ижара бўйича мажбурият»

К-т «Пул маблағлари»

100 000

100 000

100 000

100 000

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

201 137

147 399

81 301

0

шу жумладан:

 

 

 

 

қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни,  кейинги даврнинг охирига қолдиқ)

147 399

81 301

0

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

53 738

66 098

81 301

0

ФҲШАни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби компания ўз ускунасини бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олмоқда.

Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активни унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

1) харид қилиш ва ижара муддатини узайтиришга опцион йўқ;

2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 10 йил хизмат муддатининг энг камига тенг.

Актив амортизацияси ва қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):

 

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати

275 750

206 812

137 874

68 936

Амортизация

Д-т «Амортизация харажатлари»

К-т «Жамланган амортизация»

(68 938)

(68 938)

(68 938)

(68 936)

Давр охирига активнинг қолдиқ қиймати

206 812

137 874

68 936

0

ФҲШАнинг қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда;
  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Демонтаж қилишга резервнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан сўнг демонтаж қилишга резерв вақт боришини акс эттирган ҳолда фоизларга оширилади (яъни, дисконтлаш даврининг қисқариши). Фоизлар суммаси Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида акс эттирилади .

Фоизлар ва демонтаж қилишга резерв қолдиғи ҳисоб-китоби қуйидагича (минг сўм):

Давр

Давр бошига резерв қолдиғи

Йил учун фоизлар (23 %)

Давр охирига резерв қолдиғи

2021 йил

10 923

2 512

13 435

2022 йил

13 435

3 090

16 525

2023 йил

16 525

3 801

20 326

2024 йил

20 326

4 674*

25 000

* Фоизлар 2024 йил охирида резерв суммаси 25 000 минг сўмни ташкил қилиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:



2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Д-т «ФЗТҲда молиявий харажатлар»

К-т «Демонтаж қилишга резерв»

2 512

3 090

3 801

4 674

Активни демонтаж қилиш бўйича ҳақиқатда ишларни амалга оширишда 2024 йил охирида резерв қуйидаги ўтказма орқали ҳисобдан чиқарилади:

Д-т «Демонтаж харажатлари» – 25 000

К-т «Пул маблағлари /кредитор қарздорлик» – 25 000.

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

ФҲША амортизацияси

(68 938)

(68 938)

(68 938)

(68 936)

Молиявий харажатлар:

 

 

 

 

ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(56 310)

(46 262)

(33 902)

(18 699)

демонтаж қилишга резерв бўйича фоизлар

(2 512)

(3 090)

(3 801)

(4 674)

31 январга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

206 812

137 874

68 936

0

 

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

147 399

81 301

0

0

Демонтаж қилиш харажатлари

13 435

16 525

20 326

0

 

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

53 738

66 098

81 301

0


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал