Хизмат сафарида резидентлик йўқотиладими

preview

Корхона ходими - Ўзбекистон фуқароси хизмат зарурати юзасидан тез-тез чет элга чиқади. Ўзбекистонда у бир йилда 183 кундан кам бўлади. Бунда у солиқ резидентлигини йўқотадими? Ушбу ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби тартиби қандай? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

- "Агар тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кун ёки ундан кам муддатда Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган ходим Ўзбекистоннинг солиқ норезиденти деб эътироф этилади . Ушбу ходимнинг даромадларига норезидентлар учун назарда тутилган 20% ставка бўйича ЖШДС солинади .

Ўзбекистондан ташқарида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган давлат ҳокимияти органларининг ходимлари истисно ҳисобланади. Республикада ҳақиқатан қанча вақт бўлганлигидан қатъи назар, улар солиқ резидентлари деб эътироф этилади .

Ходимнинг резидентлик мақомини аниқлаш чоғида у бошқа мамлакатларда қанчалик узоқ бўлганлигини ҳам инобатга олинг. Эҳтимол, Ўзбекистонда у ҳар қандай бошқа мамлакатда бўлган муддатидан кўпроқ бўлгандир.

Шунингдек, агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида республикада жами 183 кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам , у Ўзбекистоннинг солиқ резиденти деб эътироф этилади".

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text160980_hizmat_safarida_rezidentlik_yuqotiladimi