Полезное для бухгалтера в ноябре:
Норезидент ходим учун квартира ижарага олинганда
Корхона норезидент ходимларни ишга жалб қилди ва улар яшаши учун квартирани ижарага олишни режалаштиряпти. Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириб берди:
– Ходим учун турар жой ижараси бўйича корхона харажатлари ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади . Норезидент жисмоний шахс учун улардан:
- 20%лик ставка бўйича ЖШДС олинади ;
- ижтимоий солиқ олинмайди , сабаби моддий наф тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди.
Норезидент ҳисобланган чет эллик шахс ихтиёрий равишда Ўзбекистоннинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси бўлиши мумкин. Бунда у мажбурий тартибда ҳисобга қўйилмайди ва ундан ШЖБПҲга бадаллар ушлаб қолинмайди.
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлиш учун чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаши лозим .
Сизда чет эллик ходим ишлайдиган бўлса, бу ерда солиқ солиш ва бошқа шунга ўхшаш масалалар бўйича йўриқномаларни топишингиз мумкин:
- Чет эллик ходимларнинг даромадларидан ЖШДС бўйича ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тўланади;
- Чет эллик мутахассиснинг меҳмонхонада яшаш харажатлари тўланганда, қандай солиқ оқибатлари юзага келади;
- Чет эллик ходимга иш ҳақи қандай тартибда тўланади;
- Кимлар ва қандай даромадлардан ижтимоий солиқ тўлайди.