Иқтисодий концентрация учун монополияга қарши органнинг розилигини олиш керакми

preview

«Корхона таъсисчилари4 нафар чет эллик жисмоний шахс. Уларнинг улушлари қуйидагича тақсимланган: «А» – 33,01 %, «Б» – 33,01 %, «В» – 16,97 %, «Г» –17,00 %. «А» таъсисчи «Б» таъсисчининг улушини сотиб олиш истагида. Иккала таъсисчининг ҳам бошқа тадбиркорлик субъектларида улушлари йўқ.

Агар олди-сотди натижасида «А» асосчисининг улуши 66,02%ни ташкил этса, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг иқтисодий концентрацияга розилигини олиш керакми?»

Саволга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан келишилган ҳолда солиқ маслаҳатчиси Бобуржон ТУРАББОЕВ жавоб беради:

 

– Битим иштирокчилари («А» ва «Б») бошқа бирон бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги улушларини тасарруф этмаслигини ҳисобга олиб, ваколатли органнинг иқтисодий концентрацияга олдиндан розилиги талаб қилинмайди.

Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги улушини жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ўтказиш масалалари «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонун (310-II-сон ЎРҚ,  06.12.2001 й.), Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (09.02.2017 й. 66-сон ВМҚга 1-илова) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

 

Ким розилик олиши шарт  

Автоматлаштирилган тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровга монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори –давлат иштироки билан хўжалик юритувчи жамиятлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахслари учун ҳам илова қилинади .

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун монополияга қарши органнинг дастлабки розилик бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори мавжудлиги асос бўлади .

Иқтисодий концентрация устидан давлат назорати иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш орқали Монополияга қарши орган томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади :

  • хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда;
  • шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда.

Ушбу талаблар жисмоний шахс томонидан хўжалик юритувчи устав фондидаги акцияларни (улушларни) сотиб олиш билан боғлиқ битимларга нисбатан қўлланилмайди, агар ариза бериш пайтида бундай жисмоний шахс бирон бир хўжалик юритувчи субъектининг устав фондидаги акцияларнинг (улушларнинг) 25 фоизидан ортиғини тасарруф этмаган бўлса.

Маълумот учун

Иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозорида рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни бажариш .

 

Ваколатли давлат органи иқтисодий концентрация тўғрисида қарор қабул қилувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахслар ўз ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли тарзда наф келтиришини исботлаб берса, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиради .

 

Хулоса

Ушбу саволдан келиб чиқиб  «А» иштирокчи-жисмоний шахс МЧЖ устав фондида 33,01% ва «Б» иштирокчи – 33,01% улушга эга. «А» иштирокчи томонидан «Б» иштирокчининг улуши сотиб олинганда, «А» иштирокчининг умумий улуши 66,02% га тенг бўлади, бу МЧЖ устав фондидаги улушнинг учдан бир қисмидан ошади. Аммо, битим иштирокчилари («А» ва «Б») бошқа қандайдир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларини тасарруф этмаслигини ҳисобга олиб, ваколатли органнинг иқтисодий концентрацияга олдиндан розилиги талаб қилинмайди .

 

 

 

 

Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар /ru/publish/doc/text196146_iqtisodiy_koncentraciya_uchun_monopoliyaga_qarshi_organning_roziligini_olish_kerakmi