Полезное для бухгалтера в ноябре:
Юридик шахс балансида бўлган квартирани таъмирлаш мол-мулк солиғига қандай таъсир қилади
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган фирма балансида таъмирланмаган турар жой квартира (янги қурилган уй, пардозланмаган) мавжуд. Фирма у бўйича юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқни тўлайди. Бу йил квартира тўлиқ капитал таъмирланиб, тайёр ҳолатга келтирилди, шундан сўнг жисмоний шахсларга расмий ижарага беришни бошладик.
Квартирани капитал таъмирлаш юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ қийматини оширадими? Агар мол-мулк қиймати автоматик тарзда кадастр асосида шакллантирилса, мол-мулк қийматига ўзгартириш қандай киритилади?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинади . Кўп қаватли уйдаги квартира давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим, шу сабабли унга ушбу солиқ солинади.
Квартира корхонангиз учун асосий восита ҳисобланади, сабаби эътироф этиш мезонларига жавоб беради .
Асосий воситалар корхона балансига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича киритилади. Уларга, хусусан, активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ҳам киради .
Пардозлаш ишлари амалга оширилмаган янги квартира сотиб олинган тақдирда квартирани пардозламасдан, ундан мақсадга мувофиқ (ундан одамларнинг яшаши учун) фойдаланишнинг имкони йўқ. Бинобарин, уни фойдаланишга киритиш (активни ишчи ҳолатга келтириш) учун пардозлаш ишларини амалга ошириш мажбурий бўлади, уни амалга ошириш учун харажатлар эса квартиранинг бошланғич қийматига киритилади. Сотиб олинган квартирани фойдаланишга киритгунга қадар, уни сотиб олиш ва ишчи ҳолатга келтириш харажатлари 0820-счётида ҳисобга олинади.
Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси – квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати саналади. Бунда солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Агар объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати энг кам қийматдан паст бўлса, корхона квартира қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли .
Ҳозирги вақтда мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Шу боис сиз my3.soliq.uzдаги интерактив хизмат орқали квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (пардозлаш ишлари учун харажатларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисида, шунингдек мустақил баҳолаш (агар у ўтказилган бўлса) натижалари тўғрисида ахборотни тақдим этишингиз лозим.
Тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг тизимида акс эттирилганидан сўнг, 2023 йил учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома (қайта ҳисоб-китоб) тақдим этинг. Шундан сўнг йилнинг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади .
2023 йил учун мол-мулк солиғининг йиллик ҳисоб-китобини 2024 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этинг .
❖
Мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолашни қачон ҳисобга олиш мумкин – бу ҳақда алоҳида мақолада ўқинг.
Юридик шахс балансида бўлган квартирани таъмирлаш мол-мулк солиғига қандай таъсир қилади
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган фирма балансида таъмирланмаган турар жой квартира (янги қурилган уй, пардозланмаган) мавжуд. Фирма у бўйича юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқни тўлайди. Бу йил квартира тўлиқ капитал таъмирланиб, тайёр ҳолатга келтирилди, шундан сўнг жисмоний шахсларга расмий ижарага беришни бошладик.
Квартирани капитал таъмирлаш юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ қийматини оширадими? Агар мол-мулк қиймати автоматик тарзда кадастр асосида шакллантирилса, мол-мулк қийматига ўзгартириш қандай киритилади?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинади (СК 411-м.). Кўп қаватли уйдаги квартира давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим, шу сабабли унга ушбу солиқ солинади.
Квартира корхонангиз учун асосий восита ҳисобланади, сабаби эътироф этиш мезонларига жавоб беради (5-сон БҲМС 1-§).
Асосий воситалар корхона балансига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича киритилади. Уларга, хусусан, активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ҳам киради (5-сон БҲМС 11-б.).
Пардозлаш ишлари амалга оширилмаган янги квартира сотиб олинган тақдирда квартирани пардозламасдан, ундан мақсадга мувофиқ (ундан одамларнинг яшаши учун) фойдаланишнинг имкони йўқ. Бинобарин, уни фойдаланишга киритиш (активни ишчи ҳолатга келтириш) учун пардозлаш ишларини амалга ошириш мажбурий бўлади, уни амалга ошириш учун харажатлар эса квартиранинг бошланғич қийматига киритилади. Сотиб олинган квартирани фойдаланишга киритгунга қадар, уни сотиб олиш ва ишчи ҳолатга келтириш харажатлари 0820-счётида ҳисобга олинади.
Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси – квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати саналади. Бунда солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Агар объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати энг кам қийматдан паст бўлса, корхона квартира қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли (СК 412-м.).
Ҳозирги вақтда мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Шу боис сиз my3.soliq.uzдаги интерактив хизмат орқали квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (пардозлаш ишлари учун харажатларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисида, шунингдек мустақил баҳолаш (агар у ўтказилган бўлса) натижалари тўғрисида ахборотни тақдим этишингиз лозим.
Тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг тизимида акс эттирилганидан сўнг, 2023 йил учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома (қайта ҳисоб-китоб) тақдим этинг. Шундан сўнг йилнинг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади (СК 417-м. 7-қ.).
2023 йил учун мол-мулк солиғининг йиллик ҳисоб-китобини 2024 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этинг (СК 417-м. 2-қ.).
❖
Мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолашни қачон ҳисобга олиш мумкин – бу ҳақда алоҳида мақолада ўқинг.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
· Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак;
· Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак;
· Қандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш керак.