Полезное для бухгалтера в ноябре:
ДСҚ ҚҚС ҳисоб-китоби шакли (10006_14) қандай ишлашини тушунтирди
Buxgalter.uz ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида (шакл коди - 10006_14) 4 ва 5-иловалардаги баъзи қаторлар энди автоматик тарзда тўлдирилиши ҳақида ёзган эди, бу хатоларни олидини олишга кўмак бериши керак. Давлат солиқ қўмитаси ниҳоят ушбу масалада тушунарсиз бўлган жиҳатни тушунтирди.
- ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 1-бетида бир ойлик «Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактуралар» ва «Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар» реестри жадвалларда шаклланади.
- Аҳолига назорат-касса машиналари (тўлов терминаллари) орқали реализация қилинган товарлар (хизматлар), шунингдек банк хизматлари бўйича жами айланмалар суммаси солиқ даври (ой) якуни билан бир сатрда кўрсатилади ва “Бир томонлама ЭҲФ”ни танлаб, контрагентнинг маълумотларини киритиш заруратисиз ЭҲФ шакллантирилади.
- Хизматлар экспорти амалга оширилганда ҳам, бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади. Ушбу ЭҲФлар 5-иловада: «Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар)» реестрида акс этади. ЭҲФларнинг жамиси эса илованинг «Солиқ даври бўйича жами» қаторининг 6,7,8-устунларида автоматик равишда акс этади.
- Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тасдиқланган ЭҲФлар 4-иловада: «Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактуралар»да акс этади. ЭҲФларнинг жамиси эса илованинг «Солиқ даври бўйича жами» қатори 6,7-устунларида автоматик равишда акс этади. Шундан, ҳисобга олинмайдиган товарлар (хизматлар) 8 ва 9-устунларга киритилиши лозим.
- Шунингдек, хизматлар импорти амалга оширилганда ҳам, бир томонлама ЭҲФ шакллантириш ва ушбу ЭҲФларни 4-иловадаги реестрга киритиш имконияти ишлаб чиқилмоқда. Бу қулайлик тез орада йўлга қўйилади.
- Ҳисоботлар тўлиқ ва тўғри акс этиши учун солиқ тўловчининг ЭҲФ тизими орқали жўнатган ва қабул қилинган ЭҲФлари «тасдиқланган» бўлиши лозим.
ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдириш билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тез фурсатларда ДСҚнинг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.
Материалнинг тўлиқ версиясини бу ерда ўқиш мумкин.