Полезное для бухгалтера в ноябре:
Август ойидаги муҳим саналар
Бухгалтернинг ҳаёти шундай ажойиб кечади: II чорак ҳисоботларини топшириб дам олишга улгурмасдан, август ойи ташвишлари бошланади, яна ҳисоботларни топшириш ва солиқларни тўлаш керак. Buxgalter.uz ҳар доимгидек, муҳим саналар ҳақида эслатиб ўтади:
5 августдан 25 августгача бухгалтер июль ойи учун ҳисоботларни топшириши ва солиқларни тўлаши, шунингдек август ойи учун бўнак тўловларини ўтказиши лозим:
5 август:
- 2020 йилнинг июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил июль ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
9 август:
- қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
10 август:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;
- 2020 йилнинг июль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил июль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар томонидан 2020 йил II чорак учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни , қуйидагилар бундан мустасно:
– йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар;
– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.
14 август:
15 август:
- 2020 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил август ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
20 август:
ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидагилар бўйича ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:
- етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ЭҲФ;
- тақдим этилган – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд автомат-проводка орқали расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича.
6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади.
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ даврида БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил август ойи учун ушбу солиқни йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
- 2020 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни.
Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2020 йил июль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни .
Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил июль ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади ;
- 2020 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни.
Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда ўқинг.
23 август:
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил август ойи учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ бундай солиқ тўловчилар 2020 йил II чоракдан бошлаб ўтган чоракдаги натижалар бўйича ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиқиб, Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳақли.
25 август:
- 2020 йилнинг июль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
2020 йил июль ва август ойлари учун ЭҲФ оператори тизимида ва my.soliq даги E-factura тизимида қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг :
- реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
- олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилиш.
Операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришнинг имкони йўқлиги сабабли иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга: ЭҲФ операторингиз ҳамда mysoliq.uz да («Юридик шахснинг электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими) назар ташлаб туринг.
Эслатиб ўтамиз: тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:
- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон
- 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон
- 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон
- 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон
- 28.05.2020 йилдаги ПФ-6002-сон
- 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон.
Йиғма жадвалларда имтиёзлар ҳақида батафсил ўқинг: бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда.
Татьяна ЛИМАРЕВА.