2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

preview

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди (11.02.2021 йилдаги 146-сон қарор). Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:


2021 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:

  1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари (146-сон қарорга 1-илова);
  2. Ижара тўловини ҳисоблаш тартиби ҳамда қўлланиладиган зона коэффициентлари ҳамда қурилиш тури ва мақбуллик тури бўйича коэффициентлар (146-сон қарорга 2-илова);
  3. Тошкент шаҳридаги тижорат мақсадларида фойдаланиладиган ва ижара тўловини ҳисоблашда оширилувчи коэффициент қўлланиладиган марказий магистрал кўчалар рўйхати (146-сон қарорга 3-илова).

Ҳужжатни ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги ижара тўловининг энг кам ставкалари ўтган йилдагига нисбатан ўзгармаган, зона коэффициентлари тахминан 15%га оширилган, қурилиш тури ва мақбуллик бўйича коэффициентлар ўзгартирилмаган.

Марказий магистраллар рўйхати 6 бандга кўпайган. Қуйидаги кўчалар киритилган: Мирзо Турсунзода, Янги Сергели, Қўрғонтепа, Шокир ариқ, Қипчоқ, Тошкент ҳалқа айланма йўли.

Эслатиб ўтамиз, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан қуйидаги формула бўйича бинолар ва иншоотлар ижара тўловининг базавий ставкаларини ҳисоблашда фойдаланилади:

Бс = Мс х К3 х (Кқ + Кт + Км), бу ерда:

Бс – 1 йил учун 1 кв.м учун базавий ижара ставкаси;

Мс – 2020 йил учун 1 кв.м учун минимал ставка;

Кз - ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури (алоҳида қад ростлаган бино, туташ бино, бинонинг юқори қисми, чордоқ, мансарда, ярим ертўла, ертўла) бўйича коэффициент;

Кт – туташ ҳудудлардан фойдаланиш коэффициенти;

Км – тижорат мақсадларида фойдаланишда (асосий магистрал йўлларда, шунингдек магистрал йўлларга туташган жойидаги иккиламчи йўлларда жойлашган мол-мулкдан) мақбуллик коэффициенти.

Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text167435_2021_yil_uchun_toshkent_shahridagi_davlat_kuchmas_mulkidan_foydalanganlik_uchun_ijara_tulovining_eng_kam_stavkalari_tasdiqlandi1