2021 йил май ойи учун бош бухгалтернинг режаси

preview

Май ойида ишлар талайгина бўлади… 2021 йил апрель ойи учун солиқларни тўлашдан ташқари, май ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича режали солиқ ҳисоботларини тақдим этиш керак бўлади, тузатишлар киритилган салбий ҳисобварақ-фактуралар ёки 29-30 апрелда чиқиб келган эътибордан четда қолиб кетган ЭҲФлар туфайли ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига тузатиш киритишга тўғри келади.

Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, улар 2021 йилги янги шаклларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китобларни қайта топширишда ёрдам беради.


Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.

 5 май:

  • 2021 йил апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

Эътибор беринг
Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йил апрель ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .

 

 
9 май

  • айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил май ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Бунда айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

 

Эътибор беринг
Ер солиғи бўйича ҳисоботни қандай топшириш ва солиқни тўлаш ҳақидаги батафсил тавсияларни бу ерда ўқинг.

 

Эътибор беринг
9 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни 10 майга кўчирилади.  .


10 май

 

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил апрель ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Бунда айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;

 

Эътибор беринг
Мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни қандай топшириш ва солиқни тўлаш ҳақида бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

Эътибор беринг
Акциз солиғини тўловчилар, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2021 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

*Қуйидагилар бундан мустасно:

- йиллик молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

 

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

 

Эътибор беринг
МҲХС бўйича ҳисоботни шакллантириш ва топшириш тартиби ҳақида батафсил бу ерда қаранг.

 

14 май:

  • 2021 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

Эътибор беринг
ЖШДС бўйича ҳисобот қандай топширилиши ва солиқ тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг.


15
май:

 

  • 2021 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни   ;

 

Эътибор беринг
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилиши ҳақида бу ерда қаранг. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига янги 5-иловани тўлдиришда нималарни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда қаранг.

 

  • 2021 йил май ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

 

Эътибор беринг
15 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 17 майга кўчирилади.   .


20 май
:

 

  • 2021 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

 

  • 2021 йил май ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми тўлашнинг сўнгги куни;

 

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

 

Эътибор беринг
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини қандай тўлаш ҳақида бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

 

Эътибор беринг
Чет эл юридик шахслари томонидан қачон ҚҚС тўланиши ҳақида батафсил тушунтиришлар бу ерда берилган.

 

  • 2021 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил апрель ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади *;

 

Эътибор беринг
Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланиши ҳақида бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

Эътибор беринг
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кимлар томонидан ва қандай тўланиши ҳақида батафсил тушунтириш бу ерда берилган.

 

  • 2021 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

 

Эътибор беринг
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш ҳақида бу ерда ўқинг.

 

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этади .

 

23 май: 

  • 2021 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

*Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

 

Эътибор беринг
Ким бўнак тўловларини тўловчилар эканлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

 

Эътибор беринг
23 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 24 майга кўчирилади   .

 

25 май:  
· меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун 2021 йил апрель ойи учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

Бажарилган ишлар далолатномалари, ҳисобварақ-фактураларни ёддан чиқарманг!

 

Эътибор беринг
Ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:
  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

Эътибор беринг
Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

 

ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришингиз мумкин. Бунинг учун my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг. ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг. Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади.

 

Эътибор беринг
ЭҲФ қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

 


Татьяна ЛИМАРЕВА,

buxgalter.uz эксперти.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text169334_2021_yil_may_oyi_uchun_bosh_buhgalterning_rejasi