Сенаторлар китоб бизнеси учун ҚҚС ставкасини табақалаштиришни таклиф қилишмоқда

preview

 

Депутатлар китоб савдоси корхоналарига ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш ва соҳани манзилли субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш юзасидан сўров юборишди. Яқинда - 9 апрелда - buxgalter.uz мазкур масала бўйича молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг муқобил фикрини эълон қилганди. Кимнинг нуқтаи назари устун?

 

Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу чора истеъмол нархларини пасайтириш ёки бизнесни реал қўллаб-қувватлаш тарзида кутилган натижаларга олиб келмайди, бироқ - солиқ маъмурчилигини қийинлаштиради ва муаммоларни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди: - “Айрим мамлакатларда босма маҳсулотлар ҚҚСнинг пасайтирилган ставкасида солиққа тортилади. Агар босма маҳсулотга флэш-хотирада электрон версия бўлса ва унинг нархи босма нашрнинг нархидан юқори бўлса, қандай ставкани қўллашимиз керак? Бундай айланма билан алоҳида ҳисобнинг юритилиши доимо қийинчилик ва суд низоларига сабаб бўлади”.

Молия вазирлигининг вакили халқаро амалиётга ҳавола қилади ва имтиёзларни киритишдан кўра уларни бекор қилиш анча қийинлиги ҳақида огоҳлантиради. Бунинг ўрнига соғлом муқобил -  соҳанинг корхоналарини манзилли субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш таклиф қилинмоқда.

 

Ўз томонидан Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон ИМИНОВ баёнот берди: - “Китоб ишлаб чиқариш соҳасининг, яъни ноширлар ва босмахоналар учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши, уларга нисбатан ҚҚСнинг қўлланиши аксарият ишлаб чиқарувчиларни расмий фаолият юритишдан четлашиб, ўғринча (контрафакт) маҳсулотлар ишлаб чиқаришга “ундамоқда”. Натижада “яширин иқтисодиёт” ривожланиб, қонуний фаолият юритаётганларнинг салмоғи камайиб бормоқда, яъни соҳада иқтисодий носоғлом муҳит таркиб топмоқда.

Мазкур соҳа вакилларидан келган мурожаатларда китоб ишлаб чиқаришга нисбатан табақалаштирилган ҚҚС ставкасини қўллаш таклиф этилмоқда. Жумладан, китоб ишлаб чиқариш саноатига умумийга нисбатан РФда 50%, Германияда 36%, Францияда 28%, Буюк Британияда эса “ноль” фоиз ҚҚС ставкаси қўлланилиши таъкидланган.

 

Buxgalter.uz мазкур масала бўйича оқилона ва мувозанатли қарор қабул қилинади, деб умид қилади.

Ҳуқуқбузарлар учун солиқ имтиёзларини жорий қилган ҳолда контрафактга қарши курашиш - ғоят низоли таклиф.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text169389_senatorlar_kitob_biznesi_uchun_qqs_stavkasini_tabaqalashtirishni_taklif_qilishmoqda