Полезное для бухгалтера в ноябре:
Пеня – ҳисоблаш усули бўйича
«Фойда солиғи тўловчи корхонага солиқларни ўз вақтида тўламаганлиги учун пеня ҳисобланди. СК 317-м. 19-бандига мувофиқ юридик шахсларни фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатларига бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар киради. Ҳисобланган ёки тўланган фойда солиғи Ҳисоб-китобида пенянинг қандай суммаси акс эттирилишини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз? “Пеня ҳисоблашни қандай бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади?».
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
- Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб, фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси МБнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг 1/300 га тенг этиб қабул қилинади.
Солиқ тўловчи солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича юритади . Унга мувофиқ активлар, пассивлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади .
Шундай қилиб, фойда солиғи пеня суммаси Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0128-сатрида корхона томонидан тан олинган пеня миқдори акс эттирилади. Бу солиқ органи томонидан ҳисобланган суммага тенг ёки агар сиз ҳисобланган суммадан норози бўлсангиз ва ҳисоб-китоб бўйича фикр-мулоҳазаларингизни берган бўлсангиз, бошқача сумма бўлиши мумкин. Пеняларни тан олиш ва тўлаш пайтлари бир-бирига тўғри келиши мумкин.
Инобатга олинг, пеня бор жойда ҳар доим Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси(СОРЖ)га тўлов ҳам бор. Мазкур тўлов ДСҚга йўналтирилаётган солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммасининг 40% миқдорида тўланади. Ушбу сумма алоҳида ҳисобвараққа тўланади. СКнинг 110-моддасига мувофиқ пенянинг қолган 60% муддати ўтган солиқ суммаси билан бир хил ҳисоб рақамига тўланади.
Ҳисобланган жарималар бўйича кредиторлик қарзи ва пеняларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га амал қилинг. Хусусан, йўриқноманинг 272 ва 277-бандларига асосланинг.
Бюджетга тўловлар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётда акс эттирилади.
Сиз ўзингизнинг иш режангизга 6410-счётга қўшимча иккиламчи счётлар қўшишингиз ва пенялар (жарималар) ҳисоблашни акс эттиришингиз мумкин, масалан, 6411-счётда.
Бошқа операцион харажатлар таркибига зарарлар, жарималар, пенялар киритилади :
- Дт 9430 Кт 6411.