Узум етиштирувчилар ва виночилар учун имтиёз ва преференциялар

preview

7 июль куни Президент узумни шпалер усулида етиштирувчи фермерлар ва винони экспорт қилувчилар учун имтиёзларни эълон қилди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:


Хусусан, қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • Ўзбекистоннинг 44 та туманида янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш, узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш учун виночилик кластерлари ташкил этиш;
  • виночилик кластерларига узумни қайта ишлаш, майиз қуритиш ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш учун имтиёзлар бериш;
  • табиий виноларга нисбатан акциз солиғини бекор қилиш;
  • сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 млн сўмдан субсидия бериш;
  • шпалер ўрнатиш харажатларининг 30%гача қисмини бюджетдан қоплаш;
  • узумчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва техникаларни божхона тўловларидан озод этиш;
  • етиштирилган ҳосил 30%игача экспорт қилинса, даромад ва мулк солиқларини 30%га, экспорт 30%дан ошса, 2 бараварга камайтириш;
  • экспорт қилинган ҳар бир литр табиий вино учун, 5 минг сўм субсидия ажратиш.

Йиғилиш чоғида давлатимиз раҳбари узумчиликни ривожлантиришга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни ҳам муҳокама қилди. Манбага қаранг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text171086_uzum_etishtiruvchilar_va_vinochilar_uchun_imtiez_va_preferenciyalar