Қандай солиқ ҳисоботлари 23 июлга кўчирилади

preview

Диққат! 20, 21 ва 22 июль байрам ва ишланмайдиган кунларга тўғри келади. Шу боис солиқ ҳисоботларининг баъзи шаклларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш 23 июлга кўчирилади  .

Хусусан:

23 июль - қуйидагининг сўнгги куни:

  • 2021 йил июнь учун ҳисобот топшириш ва ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни ;
  • товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил II чорак учун ҳисобот тақдим этиш ва ҚҚСни тўлашнинг сўнгги куни  .
  • 2021 йил II чорак учун ҳисобот тақдим этиш ва фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни.

Бюджет ташкилотлари ва ННТ томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2021 йил учун - йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даврида сизда жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда ҳисоботни тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва фойда солиғини тўлашни йилига бир марта - ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширади   .

Эътибор беринг!

2021 йил II чорак учун фойда солиғининг электрон шаклини шакллантиришда шаклнинг 10205_31 янги кодини танлаш лозим.

Агар сиз 2021 йил II чорак учун 10205_28 эски шакл бўйича ҳисобот топширган бўлсангиз, ҳисобот қабул қилинган ва ҳаммаси жойида - уни қайта топшириш шарт эмас.

  • юридик шахслардан олинадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашниг сўнгги куни - солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан - 2021 йил июль учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари - ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

 

  • 2021 йил июнь учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи бюджетга норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тақдим этилади .
  • 2021 йил июнь учун чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобот тақдим этиш ва ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни . Ҳисоб-китоб ўсиб бормайдиган якун билан тўлдирилади, айнан - 2021 йил июнь учун кўрсаткичлар билан . ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ҳисоботни тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этадилар .
  • 2021 йил II чорак учун электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни  ;
  • 2021 йил июнь учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • солиқ агентлари томонидан 2021 йил июнь учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади .

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text171185_qanday_soliq_hisobotlari_23_iyulga_kuchiriladi