Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йил сентябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси
Бухгалтерларни кузда нималар кутмоқда? Президент томонидан бизнес учун қулайликлар яратилиши айтилмоқда, башоратчилар сентябрь ойи бир маромда ўтади дейишмоқда. Вuxgalter.uz нинг МВ, ДСҚ ва бошқа регулятор идоралар билан биргаликда тайёрланган тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади.
Сентябрь ойида режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.
5 сентябрь:
- 2021 йил август ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Барча тўловчилар учун тавсиялар:
9 сентябрь:
- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил сентябрь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
10 сентябрь:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил сентябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2021 йил август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
- 2021 йил август ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
14 сентябрь:
15 сентябрь:
- 2021 йил август ойи учун ЖШД С ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
20 сентябрь:
2021 йил август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
- 2021 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
- 2021 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2021 йил август ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил август ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади *.
- 2021 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2021 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
________________________
* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади .
23 сентябрь:
- 2021 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
_____________________
* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди ().
25 сентябрь:
- 2021 йил август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Ҳисобварақ-фактураларни, бажарилган ишлар далолатномаларини ёддан чиқарманг!
Ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:
- етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
- белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .
- Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкин, бу ҳақда бу ерда ва бу ерда ўқинг.
- ЭҲФ қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилади.
- Электрон ишончнома қандай расмийлаштирилади ва электрон шартнома қандай тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
«Норма» эксперти.