ҚҚС бўйича манфий фарқни қайтаришни рад этиш сабабларидан бири бартараф этилмоқда

preview

Яхши янгиликлар! ДСҚ 2022 йилга солиқ - бюджет сиёсати Концепциясига ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобини топшириш муддатларини унификация қилиш бўйича ўзгартиш киритди. Мазкур идора ҚҚС бўйича манфий фарқни қайтариш юзасидан аризалар рад этилиши ҳолатларини камайтиришни истайди.

Ҳозирги кунда СК 259-моддасига мувофиқ, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади, бошқалар учун – бир ой. Амалиёт шуни кўрсатадики, баъзан бу ҳолат ҚҚСнинг манфий суммаси қопланиши (қайтарилиши) юзасидан аризалар рад этилиши сабаб бўлмоқда.

Мисол тариқасида, “М.А.” МЧЖ жорий йил 16 августида 500 млн.сўм миқдорида ҚҚС бўйича манфий фарқини қоплаш учун ариза берди. Бироқ, ҳар чорак ҳисобот берувчи фирма - контрагент “ЖНК Ф.Д.” МЧЖ –  III чорак учун ҳисобот тақдим этмаганлиги сабабли  “М.А.” МЧЖ аризаси рад этилди.

Шундай вазиятлардан қочиш учун ДСҚ барча ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ даврини белгилашни таклиф этади.

Манбага қаранг.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text173010_qqs_buyicha_manfiy_farqni_qaytarishni_rad_etish_sabablaridan_biri_bartaraf_etilmoqda