Норезидент доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлайди
Тавсияда:
– норезидентнинг доимий муассасаси юзага келаётганлиги қандай аниқланади;
– доимий муассаса фойда солиғини қандай ҳисоблайди;
– доимий муассаса қандай қилиб фойда солиғини тўлайди ва у бўйича ҳисобот беради.
Норезидентнинг доимий муассасаси юзага келаётганлиги қандай аниқланади
Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини юзага келтираётган ёки келтирмаганлигини аниқлаш лозим.
Доимий муассаса (ДМ) юридик шахс эмас, бу шунчаки Ўзбекистон ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган норезидент – компания эга бўладиган солиқ мақоми. Ушбу мақом:
- фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилади;
- хизматчилари ёки ёлланган бошқа ходимлар орқали Ўзбекистон ҳудудида “жисмонан” фаолият юритаётган хорижий компанияга нисбатан қўлланилади.
Хорижий компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётганини қуйидагича асослаш мумкин:
- хизматлар кўрсатади, ишлар бажаради;
- жой, ускуна, омборхона ва бошқаларга эга;
- Ўзбекистон резиденти – жисмоний ёки юридик шахсга ўзининг номидан шартнома имзолашни топширади, шунинг натижасида мамлакатда даромадга эга бўлади.
Қуйидагиларга асосан ДМ юзага келаётганлигини аниқланг:
- СК 36-моддаси;
- иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида халқаро шартноманинг 5-моддаси, агар бундай битим норезидентнинг давлати билан тузилган бўлса.
Норезидентга даромад тўлашдан олдин тасдиқланган ДМ сифатида ҳисобда турганлиги тўғрисида солиқ органи томонидан тасдиқланган маълумотнома сўранг
. Ушбу маълумотнома корхонага тўлов манбаидан солиқ ушламаслик имконини беради.
ДМ юзага келган норезидент солиқ солиш бўйича ҳисобда туриши лозим, лекин у буни бажармаса, корхона унинг даромадидан солиқ ушлаши лозим
.
битимнинг 5-моддаси талабидан келиб чиқиб, қурилиш майдони, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти (ёхуд улар билан боғлиқ назорат қилиш фаолияти), башарти бундай майдон, объект ёки фаолият 12 ойдан ошган муддат мобайнида кўрсатилаётган бўлса, норезидентнинг доимий муссасаси ташкил этилади.
.
.Хизматлар кўрсатиш исталган кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида камида 183 кун давом этишини белгилайдиган СК 36-моддасининг 3-қисм 2-бандига амал қилинг.
. У мавжуд бўлмаганда норезидент даромадидан 20 % миқдорида солиқ ушлаб қолинг.Ўзбекистон ва Швеция ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас.
.
. Ҳужжат мавжуд бўлганда даромад тўланган пайтда турк компаниясига тегишли қисмидан фойда солиғи ушлаб қолинмайди.
.
:- ходимларни тақдим этувчи юридик шахс – норезидент билан ходимлар ўртасида тузилган шартнома;
- иш ҳақи бўйича қайднома.
.Чет эллик контрагент билан битим тузганда шартномада Ўзбекистонда олинадиган даромадга солиқ солиш билан боғлиқ вазиятларни келишиб олинг.
Агар норезидентнинг фаолияти ДМ ташкил этишга олиб келса, шартномага сизнинг хатти-ҳаракатларингиз тартибини белгилайдиган низомни киритинг. Масалан, норезиден ДМ сифатида солиқ ҳисобида турмагунча ҳамда сизга бу ҳақда маълумотнома тақдим этмагунча тўлов манбаида тўланадиган даромаднинг умумий суммасидан 20 % ставкада фойда солиғи ушлаб қоласиз.
Доимий муассаса қандай қилиб фойда солиғини ҳисоблайди
Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидент фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни умумий тартибда, лекин ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда амалга оширади
.
Даромад
ДМнинг жами даромадини бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистонда фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан олинган даромадларнинг қуйидаги турлари ташкил этади:
- норезидент томонидан Ўзбекистон ҳудудида фаолиятини ДМ орқали амалга ошириш натижасида олинган даромадлар;
- норезидентнинг Ўзбекистондаги ДМ мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф қилишдан олган даромадлари;
- норезидентнинг даромадлари, шу жумладан унинг бошқа давлатлардаги тузилмавий бўлинмаларининг ДМ орқали амалга ошириладиган фаолиятга айнан ўхшаш ёки бир хил фаолиятни амалга оширишдан оладиган даромадлари;
- Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ДМга тегишли бошқа даромадлар

- бундай ДМ фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар.
.
.Норезидент Ўзбекистонда учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ДМ шаклланишига олиб келадиган тайёргарлик ва (ёки) ёрдамчи турдаги фаолиятни амалга оширади.
Агар шундай фаолиятга нисбатан ҳақ олиш назарда тутилмаган бўлса, солиқ солинадиган ушбу ДМнинг бундай фаолият билан боғлиқ харажатлари суммасининг 20 % миқдорида белгиланади
.
Норезидент доимий муассасасининг шундай норезидентнинг бош офиси ёки бошқа тузилмавий бўлинмалари олдидаги мажбуриятлари бўйича юзага келадиган курсга оид фарқлар норезидентининг доимий муассасаси даромадлари (харажатлари) жумласига киритилмайди
.
Харажатлар
Солиқ базасини аниқлаш чоғида Ўзбекистондаги фаолиятдан доимий муассаса орқали солиқ солинадиган даромадлар олиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ДМнинг чегирмалари жумласига киритилади
.
Харажатлар Ўзбекистонда ёки унинг ҳудудидан ташқарида қилинганидан қатъи назар чегириб ташланади, чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно
.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ўзининг ДМ томонидан тўланадиган қуйидаги кўринишдаги суммалар ҳам чегирилмайди
:
- ушбу норезидентнинг мулкидан ёки интеллектуал мулкидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун роялти, гонорарлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар;
- ушбу норезидент томонидан ДМга кўрсатилган хизматлар учун харажатлар;
- ушбу норезидент томонидан ДМга берилган заёмлар бўйича пул мукофотлари;
- ушбу норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги ДМ орқали фаолиятидан даромадлар олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
- ушбу норезидентнинг Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари.
Агар ДМнинг солиқ солинадиган базасини аниқлашда Ўзбекистон халқаро шартномадаги қоидаларни қўллаганида ушбу норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегириб ташлашга йўл қўйса, шундай харажатларнинг суммаси норезидент томонидан ўзининг танловига кўра қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:
- харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули;
- харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули.
Норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ва бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлардир . Шу билан бирга ушбу норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларига қуйидагилар киритилмайди:
- фойда солиғини ҳисоб-китоб қилганда чегирмалар жумласига киритиладиган норезидентнинг бевосита ДМ ёки ваколатхонаси томонидан Ўзбекистонда бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;
- норезидентнинг бевосита ваколатхонаси ёки доимий муассасалари томонидан бошқа давлатларда қилинган, Ўзбекистондаги ДМнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;
- Ўзбекистондаги ДМнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар.
Норезидент ҳисобот (солиқ) даври мобайнида ўз танловига кўра бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини ДМнинг чегирмаларига киритиш усулларидан фақат биттасини қўллайди.
Доимий муассаса қандай қилиб фойда солиғини тўлайди ва у бўйича ҳисобот тақдим этади
ДМ орқали фаолиятини амалга ошираётган норезидент ДМнинг солиқ бўйича ҳисобда турган жойидаги солиқ органига солиқ ҳисоботини қуйидагича тақдим этади
:
- ҳисобот даври якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;
- солиқ даври якунлари бўйича солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Шунингдек, ДМ солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ҳам (ихтиёрий шаклда) тақдим этади.
ДМ солиқни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайди
.
2022 йилдан бошлаб фаолиятини ДМ орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқни тўлангадан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва 10% солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади
.
Соф фойда – бу жами даромад ва ДМ фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ. Бунда жорий солиқ даври учун соф фойда айни бир ДМ доирасида аввалги солиқ даврларида олинган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига, башарти илгари бундай зарар (зарарлар) соф фойдани аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, камайтирилади
.
Шунинг учун 2022 йилнинг I чораги ва ундан кейинги йил учун ҳисоботдан бошлаб норезидентларнинг ДМ фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишнинг умумий тиартибидан ташқари қуйидаги кўрсаткичларни ҳам акс эттиради:
|
Кўрсаткичлар |
Ҳисоб-китоб сатридаги рақам |
|
Доимий муассаса сифатида рўйхатдан ўтишдан олдин тўлов манбаидан ушлаб қолинган фойда солиғи суммаси |
110 |
|
Ҳисобот даври учун доимий муассасанинг соф фойдаси |
120 |
|
Доимий муассасанинг соф фойдасига солиқ ставкаси |
130 |
|
Доимий муассасанинг соф фойдасидан ундириладиган солиқ суммаси (120-сатр х 130-сатр) |
140 |
ДМнинг фаолияти календарь йили тугагунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ва Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот фаолият тугатилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай тақдим этилиши керак
.
Ўзбекистон норезиденти томонидан ДМ белгиларига жавоб берадиган фаолиятдан, ДМ сифатида солиқ органида ҳисобга қўйишга қадар олинган даромадларга белгиланган тартибда солиқ агентида солиқ солиниши лозим
.
Солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ норезидент солиқ органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганидан кейин солиқ мажбуриятларини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиниши лозим. Ҳисобга олиш солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм