Полезное для бухгалтера в декабре:
Чет эллик ходимга my.gov.uz да кўрсатиладиган давлат хизматлари
Чет эллик ходимлар Ўзбекистондаги компанияларда ишлашлари ёки бу ерда хусусий бизнесларини очишлари мумкин. Ўзларининг шахсий ва ишбилармонликка доир масалаларини ҳал қилишда улар ҳар бир ҳолатда давлат органларига қатнашлари шарт эмас. Улар айрим хизматларни электрон шаклда олишлари мумкин.
Buxgalter.uz чет эл фуқароларига асқотиши мумкин бўлган ЯИДХПдаги асосий хизматлар рўйхатини тузди.
ЯИДХПдаги электрон сервислардан фойдаланишни бошлашдан олдин, чет эл фуқароси ЖШШИР олиш учун ҳеч бўлмаганда камида бир марта давлат органига шахсан мурожаат қилишига тўғри келади. У OnID Ягона идентификация тизимида ҳисоб ёзувини яратиши зарур.
Чет эл фуқароси ЖШШИРни Давлат хизматлари марказида, вақтинча ҳисобда турган ёки доимий яшаш жойидаги ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида олиши мумкин.
Чет эл фуқароси ЖШШИРни олгач, қуйидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади:
Т/р |
Хизмат номи |
Таърифи |
Бажариш муддати |
Қиймати |
1 |
ЯИДХПда авторизациядан ўтинг ва электрон шаклни тўлдиринг. Ҳудуд ва мурожаат қилиш учун миграция бўлимини, исталган сана ва вақтни танланг. Навбатга қўйилганлиги тўғрисида электрон шаклда хабарнома дарҳол келади |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
2 |
Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш (турган жойи бўйича рўйхатга олишни узайтириш) |
ЭРИси талаб қилинади *. Авторизациядан ўтинг ва электрон шаклни тўлдиринг. Уй-жой мулкдори ва ўзингизнинг паспорт ёки ID-картангиз маълумотларини кўрсатинг. ДСҚда ҳисобга қўйилган ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда мулкдорнинг розилигини олиш шарт эмас, сўровномани ўзингиз тўлдиришингиз мумкин. Хизмат учун ҳақ тўлангандан кейин сизга электрон шаклда рўйхатга олиш бланкаси жўнатилади |
1 иш куни |
БҲМнинг 0,018 баравари |
3 |
Юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга қўйилган маълумотлари билан танишиш |
ЯИДХПда авторизациядан ўтгач, қизиқтираётган ташкилот ёки ЯТТнинг СТИРини кўрсатган ҳолда электрон шаклни тўлдиринг. Сервис хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатга олиш маълумотларини кўриб чиқиш имконини беради |
Автоматик тарзда |
Бепул |
4 |
ЖШШИР талаб қилинади.
Эмлашга ёзилиш учун ҳудуд, туман, тиббиёт муассасаси манзили, вакцина тури, исталган сана, смс-хабар учун телефон рақамини кўрсатган ҳолда шаклни тўлдиринг |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
5 |
Аризани тўлдиринг, давлат (ўзбек) тилида таъсис ҳужжатларини, қўшиб юборишда - топшириш далолатномаси, бўлишда ва ажратиб чиқаришда - тақсимлаш балансини илова қилинг. Сиз тадбиркорлик субъекти идентификаторини оласиз, у тўғрисидаги маълумотлар Давлат реестрига киритилади. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда оласиз |
Янги субъектни рўйхатдан ўтказишга 30 дақиқа, таъсис ҳужжатларига УФнинг кўпайтирилиши, улуш (ҳисса)нинг ўтиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишга 16 соатгача вақт талаб қилинади |
БҲМнинг 0,2 баравари |
|
6 |
Автотранспортнинг давлат рақамини кўрсатган ҳолда электрон шаклни тўлдиринг |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
7 |
Солиқ органларининг ягона ғазна ҳисоб рақамлари реквизитлари |
Ҳудуд, туман, солиқ турини кўрсатган ҳолда электрон шаклни тўлдиринг |
Автоматик тарзда |
Бепул |
* Чет эл фуқаролари Ўзбекистон фуқаролари каби ЭРИсини ЯИДХП орқали олишлари мумкин. Хизмат ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.
- Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади;
- Чет эллик ходимга иш ҳақи қандай тўланади;
- Чет эллик ходимлар даромадларидан олинадиган ЖШДС бўйича ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тўланади;
- Чет эллик шахс томонидан автотранспорт воситасини Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб киришни расмийлаштириш тартиби.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади